Демак, исломий ойлар ҳижрий-қамарий бўлиб, уларни бирма-бир кўриб чиқамиз



Дата04.09.2024
өлшемі21,1 Kb.
#203821
Байланысты:
Islomda oylar


Islomda oylar
Мусулмонлар тақвими бўйича ҳисоблаш Ҳижрат – яъни, Пайғамбаримиз саллаллохи алайхи васалламнинг Маккадан Мадинага кўчиб ўтган 622 йилда ташкил этилган. Унинг Қамарий деб номланишига сабаб – унинг кунлари ой кўринишига қараб белгиланишидир. Янги ой (ҳилол) кўринган кундан то янаги янги ой чиққунига қадар 12 соат 44 дақиқа 3,8 секунд муддат ўтади. Шу жиҳатан ой гоҳида 30, гоҳида 29 кун бўлади. Шунинг учун маълум бир мавсумга тўғри келмайди, ҳар йили ҳар хил григорий (яъни одатда биз ҳисоблайдиган, август, сентябрь каби) ойларда келади. Ҳижрий йилнинг бошланиши ҳам мелодий йилнинг турли ойларига тўғри келади.
Демак, исломий ойлар ҳижрий-қамарий бўлиб, уларни бирма-бир кўриб чиқамиз:

МУҲАРРАМ.


– исломий ойларнинг биринчиси ҳисобланади. “Муҳаррам” сўзининг мазмуни – “таъқиқланган”, “маън этилган” каби маъноларни англатади. Бундай аталишининг сабаби, йилнинг бу даврида урушлар таъқиқлаганидадир. Бу ҳақда Аллоҳ таоло Қуръони каримнинг Тавба сураси, 36 оятида шундай марҳамат қилади:
“Аллоҳ наздида ойлар сони, Аллоҳнинг осмонлар ва Ерни яратгандаги Китобига кўра, ўн иккитадир. Булардан тўрттасида уруш ҳаром, бу ҳақ ҳукмдир...”. Ояти каримада таъкидланишича, Аллоҳ таоло осмонлару Ерни яратган кунда Китобига битиб қўйганига кўра, йилдаги ойлар сони ўн иккита қилиб белгиланган. Булардан тўрттаси: зулқаъда, зулҳижжа, муҳаррам, ражаб ойлари ҳаром ойлар, яъни ўша ойда уруш қилиш, қон тўкиш ҳаром қилинган ойлар эди.
Муҳаррам ойининг ўнинчи кунидан Ашуро кунлари бошланади. Улар Пайғамбарлар, Ер ва Осмон яратилиши, фаришталар ҳамда Одам алайхиссалом билан боғлиқ, ислом олами учун муҳим кунлар саналади. Кимки Ашуро кунларида рўза тутса, кўпгина ажр ва мукофотлар олиши таъкидланади. Пайғамбармиз саллаллохи алайхи васаллам бир ҳадисларида: “Рамазон ойи рўзасидан кейинги Аллоҳнинг ойи бўлган Муҳаррам ойида тутилган рўзанинг савоби улуғдир” дея марҳамат қилганлар.


САФАР.
– исломий тақвим бўйича иккинчи ойдир. “Сафар” сўзининг мазмуни “сафар, саёҳат” маъносидадир. Нима учун бундай номланганини, бу ойда араблар ўз уйларини ташлаб кетишлари билан боғлайдилар. Улар жангу жадаллар ёки ниҳоятда иссиқ бўлганлиги сабабидан яшаш жойларини ташлаб кетганлар. Шу эътибордан сафар деб номланган.


РАБИ УЛ-АВВАЛ.
– ислом тақвимидаги учинчи ой. “Раби” сўзи баҳор маъносини англатади. Раби ул-аввал ойининг 12-санасида Пайғамбаримиз саллаллохи алайхи васаллам туғилганлар. Бу григориян тақвимга кўра 571 йилнинг 24 апрелига тўғри келади.


РАБИУС САНИ ёки РАБИУЛ-ОХИР.
_ Тақвимнинг тўртинчи ойи. “Сани” арабчада “икки” дегани, “ахир” – охирги, “раби” – баҳор деганидир. Номидан англаш мумкинки, ўша пайтда бу ой баҳорнинг иккинчи ойига ёки охирларига тўғри келган.


ЖУМОДУЛ-АВВАЛ.
– бешинчи ой. “Жумод” дегани музлаш, қотиб қолиш дегани. 5-6 ойнинг бундай номланишига сабаб, айнан ушбу икки ойда сувлар музлаган ва қиш келган вақтга тўғри келган.


ЖУМОДУЛ-АХИР ёки ЖУМОДУС-САНИЙ.
Олтинчи ой. Қиш охири мазмунини англатади.


РАЖАБ
__Еттинчи ой. Бу сўз “улуғлаш” деган маънони билдиради. Араблар бу ойни улуғ санаб, урушни тўхтатгани учун шундай номланган. Чунки, Ражабдан кейин Шаъбон, кейин эса Рамазон ойи келади. Муқаддас ойга тайёргарлик мақсадида бу ой улуғланади.


ШАЪБОН
– исломий тақвимнинг саккизинчи ойи. Ушбу сўз арабча “ташаба”, яъни “бўлиниш” мазмунини англатади. Бу ойда араблар бўлиниб, сув излаганлар, ёки алоҳида бўлиб юрганлар. У – уч муқаддас ойнинг иккинчиси ҳисобланади. Бу ой ҳақида Пайғамбаримиз саллаллохи алайхи васаллом кўплаб ҳадислар келган. Шаъбон ойининг 14-дан 15-га ўтар кечаси ислом оламидаги энг фазилатли тунлардан бири Бароат кечасидир.


РАМАЗОН
— тақвимдаги тўққизинчи ой. Бу сўзнинг маъноси “иссиқ” деганидир. Айнан ушбу ой бошқа ойларга нисбатан жуда иссиқ бўлгани учун шу номни олган. Бу ой мусулмонлар учун энг муқаддас ой саналади. Бу ойда ҚУРЪОНИ КАРИМ нозил бўлган. Бу ҳақида оятда шундай марҳамат қилинади:
“Рамазон ойи – одамлар учун ҳидоят (манбаи) ва тўғри йўл ҳамда ажрим этувчи ҳужжатлардан иборат Қуръон нозил қилинган ойдир”.
Ҳадислада шундай дейилади:
“Ким Рамазон рўзасини иймон ила савоб умидида тутса, унинг аввалги гуноҳлари мағфират қилинур”
Шунингдек, бу ойда минг ойдан афзал – Қадр кечаси мавжуд.


ШАВВОЛ.
— тақвимнинг ўнинчи ойи. Арабча “ташаввала”, яъни “тугаб, тўхтаб қолиш” деган маънодадир. Бундай номланишига сабаб – ушбу ойда туялар ҳомиладор бўлиб сути тўхтаб қолган. Қолаверса, бу ойнинг биринчи куни улуғ айём Рамазон ҳайити куни саналади. Бу ойда олти кун рўза тутиш фазилатли саналади.


ЗУЛ-ҚАЪДА .
— 11-ой. Мазмуни – “ўтириб қолиш” деган маънони англатади. Ушбу ойда уруш ҳаром қилинган ой бўлгани учун барча ҳаракатлардан тўхтаб, уйда ўтиришган. Шунинг учун шу ном билан аталган.


ЗУЛ-ҲИЖЖА.
— исломий тақвимнинг охирги 12-ойи. “Ҳажли” деган маънони англатади. Исломдан олдин араблар айнан мана шу ойда ҳаж зиёратига сафарга чиққанлари учун шу ном билан аталган. Бу ой фазилатли саналиб, унда намоз, рўза, зикр, садақа, ҳаж каби улуғ ибодатлар адо этилади. Зул-ҳижжанинг дастлабки кунидан тўққизинчи кунига қадар турли ибодатлар билан машғул бўлишга ҳаракат қилинади.
Бу ой ҳақида кўплаб ҳадислар келтирилган.
Таъкидлаш жоизки, Зул-ҳижжа ойининг ўнинчи куни ислом оламидаги энг улуғ байрам – “Ийд ал-Адхо”, яъни Қурбон ҳайити нишонланади. Бу кунда мусулмонлар Аллоҳ таолога атаб жонлиқ сўядилар, қурбонлик қиладилар. Унинг гўштини яқинларга, муҳтожларга улашадилар. Ҳайитни хурсандчилик билан нишонлайдилар.


ХАФТА КУНИ НОМЛАРИ.
1. Йавмуд - ахад. Душанба.
2. Йавмус - сани. Сешанба.
3. Йавмус - суласа. Чоршанба.
4. Йавмул - арбиъа. Пайшанба.
5. Йавмул - жумуъа. Жума.
6. Йавмул - хомис. Шанба.
7. Йавмуд - сабт. Якшанба.

Достарыңызбен бөлісу:




©www.engime.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет