Ўзр вазирлар Маҳкамасининг



бет46/122
Дата24.08.2020
өлшемі0,66 Mb.
#76775
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   122
Байланысты:
DTS(Boshlangich,17.07)

Тайёргарлик даври

( 8 соат)

1. Тайёргарлик даврида ўқиш дарслари (4 соат)

Ўқувчиларни дарслик ва қўшимча кўргазмали расмлар, ўқув материаллари (расмлар, фильмоскоп, буюмларнинг асл нусхаси ва дарсликдаги расм-иллюстрасиялар) воситасида мактаб таълимига мослаштиришга, ўқувчилар қўлини ёзувга тайёрлаш, гапдан сўз, бўғин ва товушни турли ҳаракатлар (оёқ, қўл ҳаракати, ўйин элементлари) асосида ўргатишга эътибор берилади.

Бу даврда ўқувчилар, асосан, қуйидаги тушунча, малака ва кўникмаларни эгаллайдилар:

- ўқув предмети мазмуни асосида ташкил этиладиган дарс ҳақидаги амалий кўникма; дарснинг муайян вақт оралиғида давом этиши; дарс жараёнида ўқувчининг тутган позисияси ҳақида тушунча;

- расм мазмунини англаш, расм мазмуни асосида мантиқий изчилликка эга бўлган матн тузиш;

- дарслик билан ишлаш, оғзаки нутқ ҳақида тушунча;

- ёзма нутқ, гап ҳақида тушунча;

- сўз ва бўғин ҳақида тушунча;

- унли ва ундош товуш ҳақида тушунча;

- мактаб партасида тўғри ўтириш;

- дарсликдан фойдаланишга оид илк ўқув кўникмаларини шакллантириш.





Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   122




©www.engime.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет