Конституциявий қонуни лойиҳаси ўзбекистон Республикасининг Конституциясига



Pdf көрінісі
бет8/23
Дата09.09.2022
өлшемі296,92 Kb.
#149060
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   23
Байланысты:
qonunloyihasi

 
39-модда.
Ҳар бир шахс қариганда, меҳнат лаёқатини йўқотганда, 
ишсизликда, ногиронликда, шунингдек боқувчисидан маҳрум бўлганда
ва қонунда назарда тутилган бошқа ҳолларда ижтимоий таъминот олиш 
ҳуқуқига эга. 
Давлат ижтимоий хизматлар тизимини ривожлантириш учун зарур 
шароитлар яратади, давлат пенсияларини, нафақаларини ва ижтимоий 
ёрдамнинг бошқа турларини белгилайди. 
Пенсияларнинг, 
нафақаларнинг, 
ижтимоий 
ёрдам 
бошқа 
турларининг миқдори расман белгилаб қўйилган энг кам истеъмол 
харажатларидан оз бўлиши мумкин эмас. 
Давлат ижтимоий жиҳатдан эҳтиёжманд ва кам таъминланган,
уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган фуқароларни қонунда 
белгиланган тартибда уй-жой билан таъминлайди. 
Давлат ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини 
амалга ошириш учун зарур тенг шароитларни яратади. 
Ногиронлиги бўлган шахсларга нисбатан ҳар қандай ажратиб қўйиш, 
ҳисобга олмаслик, четлатиш, чеклаш ёки ортиқча ён босиш, шунингдек 
ногиронлиги 
бўлган 
шахсларнинг 
объектлар 
ва 
хизматлардан 
фойдаланиши 
учун 
шарт-шароитлар 
яратишдан 
бўйин 
товлаш 
тақиқланади. 
40-модда. 
Ҳар ким соғлиғининг муҳофаза қилиниши ва малакали 
тиббий хизматдан фойдаланиш ҳуқуқига эга. 
Ўзбекистон Республикаси фуқаролари тиббий ёрдамнинг қонунда 
белгиланган ҳамда тез ва шошилинч тиббий ёрдамни ҳам ўз ичига 
оладиган кафолатланган ҳажмини бепул олишга ҳақли. 
Давлат соғлиқни сақлашнинг давлат, хусусий ва бошқа тизимларини 
ривожлантириш, санитария-эпидемиологик осойишталикни таъминлаш, 
тиббий суғуртанинг турли шаклларини ривожлантириш учун шарт-
шароитлар яратиш бўйича зарур чоралар кўради. 
Давлат барқарор ривожланиш принципига мувофиқ атроф-муҳитни 
яхшилаш, тиклаш ва ҳимоя қилиш, экологик мувозанатни сақлаш бўйича 
чора-тадбирларни амалга оширади. 
Давлат Оролбўйи минтақасининг экологик тизимини ҳимоя қилиш 
ва тиклаш, уни ижтимоий, иқтисодий жиҳатдан барқарор ривожлантириш 
бўйича зарур чоралар кўради»; 



18) қуйидаги мазмундаги 


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   23




©www.engime.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет