Мавзу: чуриялар. Чуриялар



бет1/3
Дата07.02.2022
өлшемі23,7 Kb.
#85405
  1   2   3
Байланысты:
ХОИ - 7


МАВЗУ:ЧУРИЯЛАР.
Чуриялар. Чорвачиликда чурия қўшиқларининг ҳам ўзига хос ўрни бор. Аввало, соғиладиган сигирга, қўйга, эчкига алоҳида-алоҳида қўшиқ яратилишага эътибор берайлик. Ҳўш қўшиқлари қўй соғишда айтилмаганидек, турей-турейлар ва чуриялар сигир соғишда айтилмайди. Табиийки, ҳайвон учун қандай қўшиқ айтиб соғиш бари бир эмасми? – деган савол туғилади. Ҳа, ҳайвон учун бари бир. Аммо эгаси учун бундай эмас. Гап шундаки, ҳар бир чорвадор қўйга, эчкига ўзига хос муносабатда бўлади. Улар ҳатто сигирнинг қайси рангни яхши кўришини, қайси қўшиқни эшитганида кўпроқ сут беришини билганлар.
Чурия қўшиқларининг мазмун-моҳияти ҳам эчкини мақташдан, унинг одат ва фазилатларини ошириб таърифлашдан иборат:
Оғзигинангда ўтинг бор, чурей-чурей,
Елингинангда сутинг бор, чурей-чурей.
Серсоқолим жонивор, чурей-чурей,
Керилиб турган бутинг бор, чурей-чурей.
Бу қўшиқларда «оғзинг» эмас, «оғзигинанг», «елининг» эмас, «елингинанг», «серсоқолим» каби сўзларга эътибор беринг.
Шохларинг бор бир минора, чурия-чурия,
Минора қушлар қўнара, чурия-чурия.
Боланг олиб искасанг-а, чурия-чурия,
Куйган юрагинг қонар-а, чурия-чурия.

Мазкур тўртликка ўхшаш қўшиқларда ўзига хос кичик лирик асар яратилгандек тасаввур ҳосил бўлади. Ҳатто сут соғувчининг дарди «боланг олиб искасанг-а» мисрасида акс этмаганмикан, деган фикр пайдо бўлади.


Хуллас, чорвачилик билан боғлиқ қўшиқлар халқимизнинг қадимдан бу касбни эгаллаб келганидан, чорвачиликнинг сир-синоатларидан хабардор эканидан дарак беради. Халқ ҳар бир ҳайвонга худди одамдек муомалада бўлган. Уни эркалаган, мақтаган, таърифлаган, сифатлаган. Энг муҳими, айтилаётган қўшиқнинг охир-оқибат натижага ижобий таъсир қилишини билган.
Шубҳасиз, «Ҳўш», «Турей-турей», «Чурия» қўшиқларини чорвадорлар орасида яшаган шоиртабиат одамлар тўқишган. Бу қўшиқларда сўз санъатининг бошқа намуналарида бўлганидек, турли бадиий воситалардан фойдаланилган. Хусусан, «эсли молим», «қалам қошинг», «зотли молим» каби сифатлашлар; «қозон-қозон сутинг бор», «ақллисан, доносан», «шохларинг бор бир минор» каби муболағалар; «елкамдаги кокилим», «боғда очилган гулим» каби истиоралар; «қалам қошинг сузилсин», «сутлилигингни билдиргин» каби жонлантиришлар қўлланган. Қўшиқларда қофия санъатига ҳам алоҳида эътибор берилган. Бу тасвир воситалари қўшиқларнинг эстетик қимматини оширган, жозиба бағишлаган. Айни пайтда халқ қўшиқлари хазинасидан муносиб ўрин олиш имконини таъминлаган.


Достарыңызбен бөлісу:
  1   2   3




©www.engime.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет