Umumiste’mol va chegaralangan leksikaнинг услубий хусусиятлари



Дата07.02.2022
өлшемі373,84 Kb.
#85408
түріРеферат
Байланысты:
ДЕҲҚОНИЛИК ЧОРВАЧИЛИК қўшиқлари ЮНУСОВА М автореферат
ХОИ - 7, ХОИ - 7

ШЫМКЕНТ ҚАЛАСЫ


ОҚМПУ



РЕФЕРАТ

Мавзу: «Деҳқончилик билан боғлиқ қўшиқлар.


Чорвачилик билан боғлиқ қўшиқлар»
Бажарди: 6В01706 талабаси
Юнусова Мубарак Умаралиевна


Қабуллади: Наралиева Ш.Ж.








ДЕҲҚОНЧИЛИК БИЛАН БОҒЛИҚ ҚЎШИҚЛАР

ЧОРВАЧИЛИК БИЛАН БОҒЛИҚ ҚЎШИҚЛАР




РЕЖА:
1. ДЕҲҚОНЧИЛИК БИЛАН БОҒЛИҚ ҚЎШИҚЛАР.
2. ЧОРВАЧИЛИК БИЛАН БОҒЛИҚ ҚЎШИҚЛАР.
3. ҚЎШИҚЛАРГА УМУМИЙ ТАЪРИФ

Ўзбек халқи тарихини шартли равишда меҳнат қилиш тарихидан иборат дейиш мумкин. Ўзбеклар тўй маросимларини, гап-гаштакларни, сайилларни, турли байрамларни ўтказишда ўта ташкилотчи ва ижодкор халқ сифатида шуҳрат топган. Дам олиш, ҳордиқ чиқаришни ўрнига қўйган халқ, одатда, меҳнат қилишни ҳам билади.


Меҳнат эса деҳқончилик, чорвачилик, касб-ҳунар; илм-фан ривожи йўлида фаолият кўрсатиш билан узвий боғланади. Халқ меҳнат самарасини муттасил равишда ошириш чорасини кўриб келган. Ўтган аср ўзбек адабиётига муносиб ҳисса қўшган ёзувчи Ойбек «Қутлуғ қон» романида косиб Шокир отанинг маҳси тикиш билан банд бўлган пайтларини тасвирлаганда шундай деб ёзади: «Юпқа девор билан ҳовлидан ажралган дўконхонада Шокир ота ишлайди. Баъзи вақт унинг қўшиғи Унсин қулоғига етади. Чол хаста овоз билан куйлайди. Овозини бир қўйиб, яна тўсатдан жим бўлади. ...Унсин диққат билан тинглаб, мана шу мисраларни уқиб олади:

Кўрмасайдим бу умр саҳросини,


Чекмагайдим кўкка ўтлик оҳини.
Пора-пора йиртди кўксимни ситам,
Сўрғучи борми кўнгилнинг зорини?»

Абдулла Қодирийнинг «Ўткан кунлар» романида қуйидаги нозик матнни ўқиймиз: «Узоқда қўш ҳайдаб юрган йигитнинг ашуласи эшитиладир: «Икки ёрни ажратувчи бу фалакнинг гардиши!» Руҳлик, кучлик кўкракдан чиққан бу ашула теваракни зир-р этдириб юборгандек, Отабекка ҳам бошқача бир таъсир берадир. Гўё бу деҳқон унинг истиқболидан ҳикоя қилгандек бўладир» .


Маълум бўладики, моҳир ёзувчилар бадиий асарларда образ яратиш жараёнида меҳнаткаш омманинг вакилларини халқ қўшиқларини айтиш билан боғлаганлар. Қандай меҳнат тури билан шуғулланмасин, миллатимиз вакиллари қўшиқни ҳаёт ҳамроҳи деб билганлар. Айниқса, бевосита меҳнат қўшиқлари бошқа халқларда бўлгани каби иш жараёнини ўзида ифодалаши билан машҳур. Меҳнат эса ўзига яраша жисмоний ҳаракатдан, баъзан зерикарли бир хил фаолиятдан иборат бўлади. Бу эса одамни толиқтирган ишни тўхтатмасдан овуниш чораларини излашга мажбурлаган. Ана шундай мураккаб вазиятларда қўшиқ айтиш самарали ечим вазифасини ўтаган. Таноб-таноб ерга дон сочиш, кейинчалик ҳосил ўриш, челак-челак сут соғиш, метрлаб гилам тўқиш фақат айтишга осон. Аслида, бу ишлар деҳқон, сут соғувчи, гилам тўқувчи, буғдойни ун қилувчидан кучли ирода, катта жисмоний куч, малака ва тажриба талаб қилган. Шунинг учун тадбиркор халқ меҳнатни қўшиқ жўрлигида амалга ошириш йўлини ўйлаб топган.
Меҳнат қўшиқлари ўз таркибида бир неча жанрлардан иборат бўлади. Ҳар бир жанрни бевосита меҳнатнинг қайси тури билан банд бўлиш белгилайди. Хусусан, ўрмак қўшиғи гилам тўқишда айтилар экан, айнан шу намуна кашта тикувчи, қўш ҳайдовчи шахс томонидан ижро этилмайди. Яъни ҳар бир меҳнат соҳаси ўзининг махсус қўшиғига эгалиги билан ажралади. Шунингдек, кўп қўшиқларда иш қуролларига мурожаат қилиш одати бор. Буғдой янчаётган деҳқон ҳўкизи билан тиллашади, ун чиқараётган аёл ёрғичоққа мурожаат қилиши мумкин. Бинобарин, меҳнат қўшиқларининг ички турларини матнда эсга олинган иш қуроли воситасида ҳам аниқлаш имкони бор. Яна бир хусусиятни эслаб ўтиш жоиз. Меҳнат қўшиқлари узоқ муддат давомидаги ишни бажаришда ўзига хос восита бўлгани сабабли уларда қайта-қайта бир матнни такрорлаш, иш қилаётган одамнинг сергаклигини ошириш мақсадида турли хитобларга мурожаат қилиш одати анъана ҳисобланади.
Фольклоршунос Баҳодир Саримсоқов меҳнат қўшиқларини ўрганиш таҳлил қилишнинг қулайроқ йўлини белгилаган.

Олимнинг таъкидлашича, овчилик, савдо-сотиқ каби меҳнат турлари билан ҳам боғлиқ асарлар бўлган, аммо бу намуналар бугунги кунда сақланмаган. Хусусан, уларнинг айримларини фақат Маҳмуд Кошғарийнинг «Девону луғоти-т-турк» асаридагина учратиш мумкин.


Деҳқончилик билан боғлиқ қўшиқлар. Қўлланманинг аввалги саҳифаларида «Авесто» ҳақида тўхтаганмиз. Қадимги асарда буғдойни экишга берилган аҳамият инсон тақдири билан уйғунлашган. Бу эса ўзбек халқи аждодларининг деҳқончилик билан шуғулланиши юзлаб эмас, минглаб йилларга тенглигини исботлайди. Бинобарин, деҳқончилик билан боғлиқ қўшиқларда экин-тикин жараёни бошидан охиригача босқичма-босқич акс этиши табиийдир. Ўзбек фольклоршунослигининг асосчиси Ҳоди Зарифов бевосита ҳаёт акс этган қўшиқ намуналарига алоҳида эътибор билан ёндашар экан, деҳқончилик ҳақидаги асарларни ёзиб олишни қадрлаган эди. Шунинг учун ўзбек олимлари бисотидаги деҳқонлар айтадиган қўшиқлар нисбатан тўлиқ ёзилганлиги билан ажралиб туради. Уларни Баҳодир Саримсоқов қўш, ўрим, янчиқ, ёрғичоқ қўшиқлари тарзида ички турларга бўлиб таҳлил қилган .
Деҳқоннинг меҳнати ер қаъридан тафт келиши билан боғлиқ. Тажрибали боболаримиз фикрича, баҳор ердан буғ кўтарилишидан бошланади. Қишнинг охирида ердан буғ кўтарилдими, деҳқон қўшни далага олиб чиқади. Абдулла Қаҳҳорнинг «Ўғри» ҳикоясида Аминнинг Қобил бобога берган масхараомуз:
- Яхши ҳўкизмиди, ё ёмон ҳўкизмиди? – саволига чол:
- Қўш маҳали, - деб жавоб қайтаради. Яъни ер ҳайдаш бошланган пайтда ҳўкизнинг яхши-ёмонига эътибор берилмайди, демоқчи. Шу икки оғиз сўз билан ер ҳайдашнинг оғирлиги, ҳосил учун бу ишнинг муҳимлиги ўз ифодасини топган. Деҳқон ерни ҳайдашдан келажакка умид билдиради. Меҳнатнинг машаққати бу умид олдида орқага чекинади. Шу боис ҳўкизнинг шохига ёғ суриб ҳосил мўллигини руҳан таъминламоқчи бўлган деҳқон қўшиқ билан ўзини овутган бўлиши мумкин. Тўғри, бу қўшиқлар, кўпинча, ҳўкиз тилидан айтилган. Оғир қисматдан деҳқон ҳайвон нутқи воситасида нолиган:

Шохларим бор газ-газ қулоч,


Устида ўйнар қалдирғоч,
Ҳайдай десам, қорним оч,
Мен қўшга қандай ярайин.

Аслида, охирги икки мисра ҳўкизнинг эмас, деҳқоннинг аҳволидан хабар бермоқда. Натижада, деҳқон ҳўкиздан ҳасрат қилиш воситаси сифатида фойдаланмоқда. Бу ўринда қўшиқдаги оғир турмуш шароитининг акс этиши қўш ҳайдаш пайтида деҳқонни қандай қилиб меҳнатини енгиллаштириши мумкин деган мантиқий савол пайдо бўлади. Саволга икки хил жавоб бериш мумкин. Биринчидан, инсон табиатида бир хил зерикарли иш қилаётган пайтда ниманидир айтиб туриш унга ҳамиша мадад бағишлайди. Деҳқоннинг қандай қўшиқни айтиши аҳамиятсиз. Муҳими, у қўшиқ айтса, бу қўшиқ ҳақиқатдан хабар берса бас! Иккинчидан, мабодо деҳқон мазкур тўртликни айтди, ундаги мазмунга ҳам диққат қилди, дейлик. У тақдирда тахмин қилиш мумкинки, айтувчининг ҳаракатини энди алам бошқара бошлайди. Оқибатда, у омоч тишларини ерга чуқурроқ ботиришга, бемажол қўл мушакларини яхшироқ ҳаракат қилдиришга уринади. Ишнинг якуний босқичида эса раҳм, шафқат мазмуни ўз-ўзидан қуйилиб келади:


Ҳўкизгинам, бўйнигинанг эзилди.
Кўзгинангдан ёшлар қатор тизилди.
Бўйинтуруқ билан омоч тортмасанг,
Сени билан менга гўрлар қазилди.

Бу мазмундаги тўртлик ижросида ҳам айтувчининг чуқур руҳий ички кечинмалари ифодаланган. Ҳис, туйғу ўрин олган қўшиқ эса ҳар қандай оғир вазиятда ҳам киши кайфиятига далда беради, меҳнат жараёнини нисбатан енгиллаштиради.


Ер ҳайдалиб, дон сочилганидан сўнг етилган ҳосилни ўриш бошланади. Аввало, ўришни ер ҳайдаш билан тенглаштириб бўлмайди. Агар ер ҳайдаш битта одам томонидан бажарилса, жисмоний қувватни қўллаш оғир бўлса, баҳорда "илик узилди" (одам танасидан қувватнинг қочиши) пайтига тўғри келса, ҳосилга кўпроқ умид билдирилса, ўрим ўришда деҳқон ҳар ҳолда қувватга кирган, ўрган ҳар бир буғдой пояси унинг кучига куч қўшади, хирмондан аниқ дарак беради. Иккинчидан, ўрим жараёнида жамоа бўлиб ишлаш имкони бор. Бу омиллар, шубҳасиз, ўрим ўришда деҳқон кайфиятини яхшилайди. Устига устак қўшиқ айтилса, нур устига нур бўлиб қўшилади. Шунинг учун ўрим қўшиқлари қўш қўшиш пайтида айтиладиган тўртликлардан ўйноқилиги, нисбатан шўхлиги билан фарқ қилади:

Ўроғим олмос,


Ўришдан қолмас,
Сира ҳам толмас,
Ўрмасам бўлмас.

Юқори саҳифаларда қайд қилганимиздек, деҳқон иш қуролини мақтайди, ундан қониқаётганини изҳор қилади. Ўроқнинг олмос каби ўткир эканида ўзининг чархлаш маҳоратини мақташ оҳанги ҳам йўқ эмас. Ўрни келганда, деҳқон буғдойга ҳам мурожаат қилади. Буғдойдан тўп бўлиб туришни сўрайди. Шунда уни ўриш осон кечишини таъкидлайди.


Баҳодир Саримсоқовнинг маълумот беришича, ўрим ҳашар қилиб ўтказилаётганда: «...ўримчиларни зериктириб қўймаслик, иштиёқ билан меҳнатга чорлаш мақсадида сўзга чечан кишилар турли лирик қўшиқлардан ёки қизиқарли достонлардан парчалар куйлаб, ўроқчиларга далда берганлар. Қашқадарё, Сурхондарё ва жанубий Тожикистонда яшовчи ўзбеклар ўрим пайтида «Ёзи билан Зебо» достонидан парчалар куйлаганлар» .
Айни пайтда деҳқончилик қўшиқлари қаторида «Қора дарё» туркуми ҳам мавжуд бўлиб, унда экинлар интоқ санъати воситасида тилга киради ва муайян тажриба натижасини изҳор қилади. Мазкур тўртликларда арпа, буғдой, шолғом, мош каби экинлар сўзлайдилар. Аксари ҳолларда уларнинг хасратлари билан танишамиз:

Шолғом айтар шод бўлмадим,


Бу ғамдан озод бўлмадим.
Сув ичиб обод бўлмадим,
Тошмадингми, қора дарё?

Деҳқончилик қўшиқларининг яна бир тури янчиқ пайтида айтилган. Кўпинча, уларни халқнинг ўзи «Майда», «Майда гул», «Майдалар», «Хўп майда» деб атайдилар. Ҳосил йиғиш кўнгилдагидек натижа берганида деҳқон энди ўзини руҳан тетик ҳис қилади. Аксинча бўлган тақдирда ҳам ўзбекларда «насиба» деган шукроналикни ифодаловчи сўз бор. Шунинг учун майда қўшиқларида биз қўш қўшиқларида, «Қора дарё»да бўлганидек, қисматдан нолиш, дард-ҳасрат оҳанглари нисбатан кам ўрин олганига гувоҳ бўламиз. Бундай қўшиқларда табиат берган инъомдан мамнунлик кайфияти устувордир. Деҳқон яна ҳайвонга мурожаат қилади:

Хўп ҳайда-ё, хўп ҳайда, майдаё-майда,
Қалқон қулоғим ҳайда, майдаё-майда.
Темир туёғим ҳайда, майдаё-майда,
Хирмонни қилгин майда, майдаё-майда.

Баъзан эса деҳқон ўзининг ҳазилини ҳам қўшиқларда ифолаши мумкин. У иш ҳайвони устидан кулишга ва шу усул билан кўнглини ёзишга уринган:

Майда-майда май босар, майдаё-майда,
Майда сенга ярашар, майдаё-майда.
Сенинг қалин териларинг майдаё-майда,
Этик қилса ярашар, майдаё-майда.

Одатда, майда қўшиқлари деҳқоннинг бевосита кўнгил изҳоридан иборат бўлиши мумкин. Чунки янчиқ жараёнида ўримдагидек кенг жамоа иштироки талаб қилинмайди. Ижрочи қўшиқларини ҳўкиз ёки бошқа ҳайвондан ташқари янчиқда деярли ҳеч ким эшитмайди. Айни пайтда бари бир бош мақсад йил давомида қилинган меҳнат маҳсулига тезроқ эга бўлишни тақозо этади. Қўшиқ деҳқондаги зерикиш ҳолатини юмшатиш ва ҳар бир ҳаракатнинг самарасини ошириш воситаси вазифасини бажарган. Аммо агар бу қўшиқларда деҳқон бажараётган меҳнат акс этган десак, хато бўлади. Чунки ҳар бир қўшиқда деҳқон, албатта, ўзининг ички кечинмаларини, ҳаёт тажрибасидан олган таассуротларини, турмуш ташвишларини ҳам баён қилади. Қўшиқ айтувчи саҳнадаги санъаткор хонанда эмас, балки даладаги оддий ижрочи ва айни шу пайтнинг ўзида унинг ўзи тингловчи сифатида намоён бўлади. Аслини олганда, унинг қўшиқларини ер ҳайдаётган ёки буғдой янчаётган ҳўкиз эшитади, холос. Деҳқонга ҳўкизидан бошқа тингловчининг кераги ҳам йўқ. Чунки у дилидаги ҳис-туйғуни ўзига ўзи айтади ва шу йўл билан қилаётган ишини енгиллаштиради, ҳасратини ёзади. Айтиш мумкинки, бундай вазиятда деҳқон ёнидаги ҳайвон унинг вафодор сирдошига айланади.


Деҳқончилик қўшиқларининг сўнгги тури «Ёрғичоқ» қўшиқлари деб аталади. Ёрғичоқ буғдойни ун қиладиган хонаки асбобнинг номи. Икки устма-уст қўйилган ички қисми йўнилган тошнинг ўртаси ўйилган бўлади. Тепа қисмдаги тош чеккасига ёғоч даста суқилади. Шу дастани ушлаб тошни айлантиришади. Ўрта тешикка солинган буғдой дони марказдан қочиш кучи ҳисобига икки тош ўртасида майдаланиб унга айланади. Бу ишни фақат аёллар бажаради. Бинобарин, оғир меҳнат давомида айтиладиган қўшиқларни ҳам аёллар ижро этадилар. Уларда аёл ёрғичоққа мурожаат қилади. У билан гаплашади, хасратлашади, дардини тўкади. Натижада, ёрғичоқ оиладаги онанинг ҳис-туйғусини самимий равишда баён қилиш воситасига айланади:

Ёрғичоқ ялпоққина,


Ун қилар оппоққина,
Ёрғичоқ хир-хир этар,
Муштдаккина хамир этар.

Ёрғичоғим гулдур-гулдур,


Бўғзим тўла оппоқ ундир,
Бой бобомнинг хонадони,
Иккимизни ейдир-ейдир.

Шундай қилиб, йил фасллари ўзгаради, деҳқоннинг иш қуроли (ҳўкиз, омоч, ўроқ, ёрғичоқ) ўзгаради, аммо қўшиқни яратишдан назарда тутилган бош мақсад (оғир меҳнатни енгиллатиш, турмуш ҳасратини айтиб юракдаги ғамни ёзиш) ўзгармайди. Ҳар қандай вазиятда ижро этиладиган қўшиқ ҳаётнинг лирик ифодаси сифатида баҳоланади.


Чорвачилик билан боғлиқ қўшиқлар. «Алпомиш» достонида Бойбўри етти ёшга етган Ҳакимбекни «ўғлимга энди шоҳлик, сипоҳилик илмини ўргатайин», - деб мулладан чиқариб олади. Бойсари ҳам Барчин қизини «Қизимга Кўкқамиш кўлида қўй соғдириб, чорвадорлик илмини ўргатайин, қўй соғмоққа уста бўлсин», - дейди. Шунингдек, Юсуф Хос Ҳожибнинг «Қутадғу билиг» достонида «Игдишчилар бирла қатилмақни айур» (Чорвадорлар билан аралашмоқликни айтади) боби бор бўлиб, унда:


Қимиз, сут йа йун йағ йа йуғрут қурут,


Йадим йа кидиз ҳам эзар эвка тут

байти бор. Бобнинг ва байтнинг умумий мазмуни халқ ҳаётининг фаровонлиги бир деҳқонга, бир чорвадорга боғлиқ эканини тушунтиришдир. Маълум бўладики, ўзбек қадим замонлардан чорва билан шуғулланган. Бу соҳа халқ орасида алоҳида илм ва тажриба бирлигини ташкил этувчи бебаҳо бойлик ҳисобланган. Чорва молларини соғишда қўшиқ айтиб туриш ана шу тажрибанинг кашфиётларидан эди. Бугунги кунда жаҳон илм-фанида ҳатто сувнинг яхши ва ёмон гапларни тушуниши, мусиқанинг фарқига бориши, ўзига бўлган муносабатга кўра шифо қилиш хусусиятини ўзгартиб туриши исботланди. Ваҳоланки, халқ бундай янгиликларни минг йиллар олдин ҳаёт тажрибасидан келиб чиқиб билиб бўлган эди. Фақат илмий асосда исботламаган бўлиши мумкин. Хусусан, сигир, қўй, эчкиларни соғиш пайтида соғувчи, одатда, битта кўйлакдан фойдаланган, соғиш вазиятини ҳайвон ихтиёрига кўра танлаган, қўшиқ айтиб соғадиган молини ийдирган. Натижада, соғиладиган сут миқдорини кўпайтирган.


«Ҳўш-ҳўш» қўшиқлари сигир соғишда айтилган. Вақт ўтиши билан сигир қўшиқ оҳангига ўрганган. Қўшиқ айтилган заҳоти тинчланган, сутини ўзига тортмаган. Сигир соғувчи сигирга сипориш қилганда айтадиган асалли сўзларини алоҳида меҳр билан куйлаган. Ва сигир бу меҳрни ҳис қилган. Оқибатда, ҳар икки тараф-соғувчи ва сут берувчи фойдада бўлган:

Ҳўшим молим говмишим,


Эмчакларинг совмишим,
Оралаб единг ўтингни,
Ийиблаб бергин сутингни.

Сени сийлаб боқайин,


Кўзмунчоқлар тақайин,
Қуралай кўз говмишим,
Туёқлари кумушим.

Зотли молим ҳўш-ҳўш,


Сутли молим ҳўш-ҳўш.

Эътибор берсак, деҳқончиликда ҳўкиз «темир туёғим» деб эркаланган эди. Энди соғиш пайтида сигирга «қуралай кўз», «туёқлари кумушим» деб мурожаат қилинмоқда. Шубҳасиз, инсон бу эркалашларни ҳўкиз ёки сигир тушунмаслигини яхши билади. Лекин қўшиқ ижроси давомида товуш товланишининг, оҳангнинг ҳайвонларга ижобий таъсир кўрсатишига ишонади. Масаланинг яна бир муҳим томони ҳам йўқ эмас. Гап шундаки, ижтимоий ҳаёт оғир, турмуш ўтказиш жуда қийин бўлган бир пайтларда оиладаги битта сигир бутун оилани боққан, ўлимдан қутқарган. Шунинг учун уй бекасининг қўшиғида сигирига ич-ичидан раҳмат айтиш туйғуси ҳам ўз ифодасини топган.


«Турей-турей» қўшиқлари қўйларни соғиш пайтида айтилган. Баҳор фасли қоракўл совлиқлар учун фожиа даври бўлган. Қоракўлчиликда қимматбаҳо тери олиш учун қўзилар кўп вақт ўтмай сўйилган. Совлиқ ҳам боласидан жудо бўлган, ҳам елинига сут тўлиб азоб тортган. Шунинг учун она қўйларни соғишга чорвадорликда алоҳида эътибор берилган. Соғиш билан боласидан ажралган қўй қисмати нисбатан енгиллашган. «Турей-турей»лар матнида сут соғувчи қўйнинг қўзисидан ажралганига ҳамдардлик билдирган, унга ачиниш туйғусини ифодалаган. Ҳар ҳолда қўйни мақташга уринган:

Болалилар бош бўлар, турей-турей,


Боласизлар ёш бўлар, турей-турей,
Келар йили туққанинг, турей-турей,
Қўзингга йўлдош бўлар, турей-турей.

Халқимизнинг бошқа мавзу ва турдаги қўшиқлари сингари турей-турейларда ҳам қўйларни жонлантириш, яъни сут соғувчи уни ўзига суҳбатдош одамдек тасаввур қилиш усули етакчи ҳисобланади. Қўшиқ оҳанги оғир, вазмин айтилади. Қўйнинг ақллилиги, иродалилиги, ўз эгасига хайрихоҳлиги ошириб таърифланади. Ҳатто она қўй боғда очилган гулга тенглаштирилади. Айтиш мумкинки, турей-турейларда халқнинг асрлар давомида қўй боқиш машаққатидаги тажриба бадиий йўл билан ўз аксини топади. Тарихдан маълумки, биттагина ўта сифатли қўзи териси ўрни келганда катта-катта амалдаги одамлар ўртасида муомалани бошқарган. Ой нурида тунда товланадиган терилар қимматбаҳо заргарлик гавҳарларидан ортиқ баҳоланган. Қўй эгаси, эҳтимол, ана шу ҳаёт лавҳаларини ҳам назарда тутган бўлиши мумкин:


Эсли молим – оқилим, турей-турей,


Елкамдаги кокилим, турей-турей.
Шунча молнинг ичида, турей-турей,
Боғда очилган гулим, турей-турей.

Чуриялар. Чорвачиликда чурия қўшиқларининг ҳам ўзига хос ўрни бор. Аввало, соғиладиган сигирга, қўйга, эчкига алоҳида-алоҳида қўшиқ яратилишига эътибор берайлик. Ҳўш қўшиқлари қўй соғишда айтилмаганидек, турей-турейлар ва чуриялар сигир соғишда айтилмайди. Табиийки, ҳайвон учун қандай қўшиқ айтиб соғиш бари бир эмасми? – деган савол туғилади. Йўқ, ҳайвон учун ҳам бари бир бўлмаган. Эгаси буни ҳисобга олган. Гап шундаки, ҳар бир чорвадор қўйга, эчкига ўзига хос муносабатда бўлади. Улар ҳатто сигирнинг қайси рангни яхши кўришини, қайси қўшиқни эшитганида кўпроқ сут беришини билганлар.


Чурия қўшиқларининг мазмун-моҳияти ҳам эчкини мақташдан, унинг одат ва фазилатларини ошириб таърифлашдан иборат:

Оғзигинангда ўтинг бор, чурей-чурей,


Елингинангда сутинг бор, чурей-чурей.
Серсоқолим жонивор, чурей-чурей,
Керилиб турган бутинг бор, чурей-чурей.

Бу қўшиқларда «оғзинг» эмас, «оғзигинанг», «елининг» эмас, «елингинанг», «серсоқолим» каби сўзларга эътибор беринг.


Шохларинг бор бир минора, чурия-чурия,


Минора қушлар қўнара, чурия-чурия.
Боланг олиб искасанг-а, чурия-чурия,
Куйган юрагинг қонар-а, чурия-чурия.

Мазкур тўртликка ўхшаш қўшиқларда ўзига хос кичик лирик асар яратилгандек тасаввур ҳосил бўлади. Ҳатто сут соғувчининг дарди «боланг олиб искасанг-а» мисрасида акс этмаганмикан, деган фикр пайдо бўлади.


Хуллас, чорвачилик билан боғлиқ қўшиқлар халқимизнинг қадимдан бу касбни эгаллаб келганидан, чорвачиликнинг сир-синоатларидан хабардор эканидан дарак беради. Халқ ҳар бир ҳайвонга худди одамдек муомалада бўлган. Уни эркалаган, мақтаган, таърифлаган, сифатлаган. Энг муҳими, айтилаётган қўшиқнинг охир оқибат натижага ижобий таъсир қилишини билган.
Шубҳасиз, «Ҳўш», «Турей-турей», «Чурия» қўшиқларини чорвадорлар орасида яшаган шоиртабиат одамлар тўқишган. Бу қўшиқларда сўз санъатининг бошқа намуналарида бўлганидек, турли бадиий воситалардан фойдаланилган. Хусусан, «эсли молим», «қалам қошинг», «зотли молим» каби сифатлашлар; «қозон-қозон сутинг бор», «ақллисан, доносан», «шохларинг бор бир минор» каби муболағалар; «елкамдаги кокилим», «боғда очилган гулим» каби истиоралар; «қалам қошинг сузилсин», «сутлилигингни билдиргин» каби жонлантиришлар қўлланган. Қўшиқларда қофия санъатига ҳам алоҳида эътибор берилган. Бу тасвир воситалари қўшиқларнинг эстетик қимматини оширган, жозиба бағишлаган. Айни пайтда халқ қўшиқлари хазинасидан муносиб ўрин олиш имконини таъминлаган.

Фойдаланилган адабиётлар:



Адабиётлар:
1. Имомов К., Мирзаев Т., Саримсоқов Б., Сафаров О. Ўзбек халқ оғзаки поэтик ижоди. - Т.: Ўқитувчи, 1990. – Б.142-169.
2. Алавия М. Ўзбек халқ қўшиқлари. - Т., 1959.
3. Алавия М. Ўзбек халқ маросим қўшиқлари. - Т.: Фан, 1974.
4. Саримсоқов Б. Меҳнат қўшиқлари / Ўзбек фольклори очерклари. - Т.: Фан, 1988. – Б. 223-244.
5. Алавия М. Лирик қўшиқлар / Ўзбек халқ қўшиқлари. - Т., 1959. – Б. 244-253.
6. Жуманазаров У. Тарихий қўшиқ / Ўзбек фольклори очерклари. Т.: Фан, 1988. – Б. 254-261.
7. Фитрат. Энг эски турк адабиёти намуналари. - Т.: MUMTOZ SO’Z, 2008.
8. Мусақулов А. Халқ лирикаси. – Т., Фан, 2010.
9. Хоразм халқ қўшиқларидан намуналар. - Т.: Фан, 1965.
10. Оқ олма, қизил олма / Қўшиқлар. - Т., 1972.
11. Бойчечак / Болалар фольклори, меҳнат қўшиқлари. - Т., 1984.
12. Келиной қўшиқлари. - Т., 1981.






Достарыңызбен бөлісу:




©www.engime.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет