Ниёзов Қаҳрамон Адашалиевич



Pdf көрінісі
бет4/8
Дата18.12.2021
өлшемі316,54 Kb.
#103189
1   2   3   4   5   6   7   8
Байланысты:
2 5188559426893643952
химия, 2 5278272622168113462, 2 5278272622168113462, 2 5368627348117653925, 2 5368627348117653925, 2 395888116587561035, 2 5204267977720988116, 2 5226821014201040930, 2 5193173836677252711, 2 395888116587561035, 2 5204267977720988116, 2 5204267977720988116, 2 5217543034438157316, 2 5217543034438157316
Keywords:

  genetics,  heredity,  molecule,  biomolecule,  DNA,  RNA, 

gene, nucleotide, protein, amino acid, ferment, biochemical reaction, triplet, 

monomer,  genetic  code,  codon,  anticodon,  transcription,  translation, 

principle complementarity, knowledge, ability, skills, competence.  

 

Республикамизда қабул қилинган “Таълим тўғрисида”ги Қонун ва 



Кадрлар  тайёрлаш  миллий  дастурида  умумий  ўрта  таълим 

мактаблари  ўқувчиларининг  муайян  билимларни  эгаллашлари 

баробарида уларда билим олишга бўлган эҳтиёж, мустақил ва ижодий 

фикрлаш,  ташкилотчилик  қобилиятлари,  амалий  тажриба  ва 

кўникмаларга  эга  бўлиши,  миллий  ва  умуминсоний  қадриятларга 

асосланган маънавий – ахлоқий фазилатларни, атроф – муҳитга онгли 

муносабатни  таркиб  топтириш,  уларни  касблар  билан  таништириш 

орқали касбга йўллаш кўрсатилган. 

Биринчи  Президентимиз  Ислом  Каримов:  “Биз  ривожланган 

бозор  иқтисодиётига  асосланган  замонавий  давлат  қуриш  йўлига 

қадам  қўйиб,  кучли  давлатдан  кучли  фуқаролик  жамияти  сари 

изчиллик  билан  ўтишни  таъминлар  эканмиз,  фақат  миллий  ва 

умумбашарий  қадриятлар  уйғунлиги  заруратини  теран  англайдиган, 

замонавий 

билимларни, 

интеллектуал 

салоҳият 

ва 


илғор 

технологияларни  эгаллаган  инсонларгина  ўз  олдимизга  қўйган 

стратегик  тараққиёт  мақсадларига  эришиши  мумкин  эканини  ҳамиша 

ўзимизга яхши тасаввур этиб келмоқдамиз.”

1

, деб таъкидлаган эди. 



Президентимиз  Ш.М.Мирзиёев  2016  йилнинг  23  ноябрь  куни 

Тошкент  шаҳар сайловчилари  билан  бўлиб  ўтган  учрашувда  “Таълим 

–  тарбия  усулларини  қайта  кўриб  чиқишимиз  зарур.  Болаларимизда 

мураккаб  вазиятларда  тўғри  ечим,  қарорлар  қабул  қила  олиш 

кўникмаларини шакллантиришимиз керак”

2

 



деб такидлаган эдилар. 

Ўзбекистон  Республикаси  Вазирлар  Маҳкамасининг  2017  йил  6 

апрелдаги  187-сон  “Умумий  ўрта  ва  ўрта  махсус,  касб-ҳунар 

таълимининг  давлат  таълим  стандартларини  тасдиқлаш  тўғрисида”ги 

 

1

 



Каримов  И.А  “Юксак  билимли  ва  интеллектуал  ривожланган  авлодни 

тарбиялаш – мамлакатни барқарор тараққий эттириш ва модернизация қилишнинг 

энг  муҳим  шарти”  мавзусидаги  халқаро  конференциянинг  очилиш  маросимидаги 

нутқи. // “Халқ сўзи” газетаси. 18.02.2012. № 35. 

2

 

Ш.М.Мирзиёев  2016  йилнинг  23  ноябрь  куни  Тошкент  шаҳар  сайловчилари 



билан бўлиб ўтган учрашувдаги маърузаси.

 



 

 

қарори  билан  тасдиқланган  Умумий  ўрта  таълимнинг  Давлат  таълим 



стандартининг  мақсади  -  умумий  ўрта  таълим  тизимини  мамлакатда 

амалга  оширилаётган  ижтимоий-иқтисодий  ислоҳотлар,  ривожланган 

хорижий  мамлакатларнинг  илғор  тажрибалари  ҳамда  илм-фан  ва 

замонавий ахборот-коммуникация технологияларига асосланган ҳолда 

ташкил  этиш,  маънавий  баркамол  ва  интеллектуал  ривожланган 

шахсни тарбиялашдан иборат

3

.  


Ушбу  мақсадга  эришишда  қуйидагиларни  мақсад  қилиб 

белгиланган: 

-

 

умумий  ўрта  таълим  мазмуни  ва  сифатига  қўйиладиган 



талабларни белгилаш; 

-

 



миллий,  умуминсоний  ва  маънавий  қадриятлар  асосида 

ўқувчиларни тарбиялашнинг самарали шакллари ва усулларини жорий 

этиш; 

-

 



ўқув-тарбия  жараёнига  педагогик  ва  замонавий  ахборот-

коммуникация  технологияларини  жорий  этиш,  умумий  ўрта  таълим 

муассасаларининг  ўқувчилари  ва  битирувчиларининг  малакасига 

қўйиладиган талабларни белгилаш; 

-

 

кадрларни  мақсадли  ва  сифатли  тайёрлаш  учун  таълим, 



фан ва ишлаб чиқаришнинг самарали интеграциясини таъминлаш; 

-

 



таълим  ва  унинг  пировард  натижалари,  ўқувчиларнинг 

малака  талабларини  эгаллаганлик  даражасини  тизимли  баҳолаш 

тартибини,  шунингдек  таълим-тарбия  фаолияти  сифатини  назорат 

қилишнинг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш; 

-

 

давлат  таълим  стандартлари  талабларининг  таълим 



сифати  ва  кадрлар  тайёрлашга  қўйиладиган  халқаро  талабларга 

мувофиқлигини таъминлаш

4



Давлат 



таълим 

стандартининг 

асосий 

принципларидан 

ҳисобланган  ўқувчи  шахси,  унинг  интилишлари,  қобилияти  ва 

қизиқишлари устуворлигига асосланиши ҳамда ўқувчиларда фанларни 

ўрганиш  ва  таълим  олишни  давом  эттириш  учун  таянч  ва  фанларга 

оид 


компетенцияларни 

ривожлантиришнинг 

таъминланганлиги

5

 



кўрсатиб берилган. 

Таълимнинг 

глобаллашуви, 

таълим-тарбия 

жараёнида 

замонавий 

педагогик 

ва 


ахборот 

технологияларнинг 

жорий 

этилаётгани  таълим  муассасаларида  таълим  сифатининг  ошишига 



сабаб  бўлмоқда.  Маълумки,  ҳар  қандай  технология  таълимнинг  янги 

мазмунини  шакллантирувчи  тамойилларга  асосланади.  Замонавий 

таълим жараёнининг фаол субъектлари ўқитувчи ва ўқувчилар бўлиб, 

 

3



 

Умумий  ўрта  таълимнинг  ДАВЛАТ  ТАЪЛИМ  СТАНДАРТИ.  Вазирлар 

Маҳкамасининг 2017 йил 6 апрелдаги 187-сон Қарорининг 1-иловаси. 

4

 



Умумий  ўрта  таълимнинг  ДАВЛАТ  ТАЪЛИМ  СТАНДАРТИ.  Вазирлар 

Маҳкамасининг 2017 йил 6 апрелдаги 187-сон Қарорининг 1-иловаси. 

5

 

Умумий  ўрта  таълимнинг  ДАВЛАТ  ТАЪЛИМ  СТАНДАРТИ.  Вазирлар 



Маҳкамасининг 2017 йил 6 апрелдаги 187-сон Қарорининг 3-иловаси.

 



 

 

уларнинг  ҳамкорликдаги  фаолиятлари  шундан  иборатки,  маълум 



мавзу  бўйича  назарий  ва  амалий  билимларни  чуқур  ўзлаштириш 

имконини беради. 

Таълим

 

инсоннинг 

ҳаёт 

мобайнидаги 



энг 

мураккаб 

фаолиятларидан  биридир.  Бу  фаолият  турининг  мақсади  бевосита 

муайян 


ахборотларни, 

ҳаракатларни, 

хулқ-атвор 

шаклларини 

ўзлаштиришга қаратилган фаолиятдир.  

Таълим қуйидагилардан таркиб топади: 

-

 

идеал  ва  амалий  фаолиятнинг  у  ёки  бу  турини 



муваффақиятли  ташкил  этиш  учун  зарур  бўлган  ташқи  оламнинг 

аҳамиятли  хоссалари  хусусидаги  ахборотларнинг  ўзлаштирилиши 

(билим); 

-

 



қўйилган  вазифа  ва  илгари  сурилган  мақсадга  мувофиқ 

келадиган  усуллар  ва  жараёнларни  тўғри  танлаш  ҳамда  назорат 

қилиш  учун  кўрсатилган  ахборотдан  фойдаланиш  йўлларининг 

эгалланиши (кўникма) ; 

-

 

фаолиятнинг  ана  шу  барча  турлари  таркиб  топадиган 



усуллар ва жараёнларнинг ўзлаштирилиши (малака). 

Ўқувчиларда  бу  хусусиятларни  тарбиялашда  фанга  оид  билим, 

кўникма  ва  малакаларнинг  дарс  жараёнида  сингдириш  билан 

биргаликда уларда компетенцияларни ҳам шакллантириш лозим. 

 

Компетенциявий  ёндашувга  асосланган  таълим  –  ўқувчиларда 



эгалланган  билим,  кўникма  ва  малакаларини  ўз  шахсий,  касбий  ва 

ижтимоий  фаолиятларида  амалий  қўллай  олиш  компетенцияларини 

шакллантиришга йўналтирилган таълимдир. 

Компетенциявий  ёндашувга  асосланган  таълим  ўқувчиларда 

мустақиллик, 

фаол 


фуқаролик 

позициясига 

эга 

бўлиш, 


ташаббускорлик, 

медиаресурслар 

ва 

ахборот-коммуникация 



технологияларидан  ўз  фаолиятида  оқилона  фойдалана  олиш,  онгли 

равишда  касб-ҳунар  танлаш,  соғлом  рақобат  ҳамда  умуммаданий 

кўникмаларини шакллантиради. 

Биология  фанини  ўқитиш  давомида  давлат  таълим  стандарти 

асосида  берилган  мажбурий  минимал  талабларда  фанга  оид  билим, 

кўникма,  малака  ва  компетенциялар  эгалланиши  белгилаб  қўйилган. 

Шу  аснода  умумий  ўрта  таълим  мактаблари  ўқувчилари  молекуляр 

генетикага оид билим, кўникма ва малакаларга эга бўлишлари лозим. 

Ирсиятнинг  молекуляр  асосларини  умумий  ўрта  таълим 

муассасаларининг  9  -  синф  ўқувчилари  “Ҳаётий  жараёнларнинг 

кимёвий  асослари”  бўлими  ҳамда  10  -  синф  ўқувчилари  “Ҳаётнинг 

молекула  даражасидаги  умумбиологик  қонуниятлар”  ва  “Ҳаётнинг 

ҳужайра  даражасидаги  умумбиологик  қонуниятлар”  боблари  орқали 

ўзлаштирадилар.

  

Шу  ўринда  генетика  фанини  ўрганишнинг  мақсади  ва 



вазифалари,  афзалликлари,  уни  таълим  -  тарбия  жараёнида  тутган 

ўрни ҳақида бироз фикр юритсак.  




 

 

Маълумки,  генетикадан  масала  ечиш  ва  машқ  бажариш  жуда 



катта  таълим  -  тарбиявий  аҳамиятга  эга.  Бунда  ўқувчининг  фикрлаш 

қобилияти,  мантиқий  тафаккури  ривожланади.  Боиси,  масала  ва 

машқда  кўзда  тутилган  вазифани  ҳал  этиш  учун  ўқувчи  уларнинг 

мазмунини, 

ечимини 

анализ, 


синтез 

қилади, 


таққослайди, 

умумлаштиради  ва  хулосалайди.  Шунингдек,  назарий  билимлар 

мустаҳкамланади  ва  улар  тўғри  эканлигига  ишонч  ҳосил  қилинади. 

Қолаверса,  назарий  билимларни  амалда  қўллаш  имконини  беради. 

Бундан  ташқари,  масала  ечиш  ва  машқ  бажариш  давомида 

ўқувчиларнинг  мустақил  фикрлаши  ҳамда  ижодий  ёндашуви 

ривожланади,  уларда  фан  асосларини  янада  пухта  ўзлаштиришга 

ҳавас уйғонади. 

Генетикадан масала ечиш ёки машқ бажариш назарий билимлар 

қай  даражада  ўзлаштирилганлигига  узвий  боғлиқдир.  Агар  ўқувчи 

генетикадан зарур назарий билимга эга бўлмаса, ҳеч қачон масала ёки 

машқларни  онгли  равишда  еча  олмайди.  Демак,  ўқитувчи  ўқувчини 

масала,  машқ  ечишга  ўргатишни  уларга  пухта  ва  атрофлича  билим 

беришдан  бошланиши  керак.  Ўқувчилар  дастур  талабларига  мос 

билимларни  пухта  ўзлаштириши  учун  ҳар  бир  мавзуни  ўқитиш 

жараёнида  ўқитувчи  тасвирий  ёки  табиий  объектлар,  тақдимотлар, 

ўқув  фильмларини  намойиш  этиш  орқали  унинг  хотираси  учун  тайёр 

билим  бермасдан,  балки  ўқув  материалини  модулларга(қисмларга) 

ажратган  ҳолда  уларнинг  билиш  фаолиятини  ривожлантириши, 

мустақил фикрлашини ривожлантириши керак

6



Генетика  фанининг  мураккаб  бўлимларидан  бири  бўлган 



ирсиятнинг  молекуляр  асослари  бўйича  масала  ва  машқларни 

бажаришда ўқувчилар қийинчиликларга учрайдилар. Яъни ирсиятнинг 

молекуляр асослари бўлими юзасидан берилган масала ва машқларни 

ечишда  ўқувчиларга  қулай  бўлган  ишлаш  принциплари,  алгоритмик 

кетма-кетлик 

асосидаги 

технологиялар 

ҳамда 


маълум 

бир 


қонуниятлар  асосида  формуллалар  ишлаб  чиқилмаганлиги  сабабли 

ўқувчиларда  масала  ва  машқларни  ечиш  компетенцияларини 

шакллантириш  жараёнида  муаммолар  юзага  келмоқда.  Хозирги 

таълим 


тарбия 


жараёни 

ўқувчилар 

компетентлигини 

шакллантиришда  педагогик,  психологик    ва  технологик  ёндашувга 

асосланиб иш олиб боришни тақазо этмоқда. 

Молекуляр  генетика  бўйича  масала  ва  машқларни  бажариш 

кўникма ва малакаларига эга бўлиш учун улар аввало, шу бўлимга оид 

билимларни  тўлиқ  эгаллаган  ва  мазмун  моҳиятини  тушуниб  етган 

бўлишлари зарур. 

Шу  ўринда  ирсиятнинг  молекуляр  асослари  бўйича  тушунчалар 

ҳақида қисқача тўхталиб ўтамиз.  

 

6



 

Ғофуров А., Файзуллаев С., Холматов Х. Генетикадан масала ва машқлар.  –  Т.: 

«Ўқитувчи», 1991. - 5-бет. 



 

 

Маълумки,  ирсий  белгиларни  наслдан-наслга  олиб  ўтувчи  ген  – 



дезоксирибонуклеин  кислотанинг  маълум  фрагменти  ҳисобланади. 

Ген  албатта,  белгига  бирданига  таъсир  кўрсатмайди.  У,  одатда, 

оқсилнинг  бирламчи  структурасини,  яъни  оқсил  полимерида 

аминокислоталар  қанча  ва  қандай  изчилликда  жойлашганлигини 

ифодалайди.  Оқсил  –  ферментлар  ҳужайрадаги  биокимёвий 

реакцияларнинг у ёки бу йўналишда боришини назорат қилиб туради. 

Биокимёвий  реакцияларнинг  йўналишига  қараб,  доминант  ёки 

рецессив  белгилар  ривожланади. Бошқача айтганда, ген билан  белги 

ўртасидаги муносабат ген – оқсил – фермент – биокимёвий реакция – 

белги тартибида амалга ошади. 

Ген  қандай  қилиб  оқсил  синтезини  бошқариши  ҳозирги  вақтда 

ўрганилган. Ҳужайрада учрайдиган нуклеин кислоталар ДНК ва РНК га 

бўлинади. ДНК – дезоксирибонуклеин кислота биополимер бўлиб, қўш 

спиралдан  ташкил  топган.  Унинг  мономерлари  нуклеотидлар 

ҳисобланади.  Ҳар  бир  нуклеотид  азотли  асос,  дезоксирибоза  ва 

фосфат  кислота  қолдиғидан  иборат.  Нуклеотидларда  азотли 

асосларнинг 4 хили – аденин, тимин, цитозин ва гуанин учрайди. ДНК 

спиралида  азотли  асослар  комплементарлик  қонуни  асосида 

жойлашган.  Чунончи,  ДНК  спиралининг  бирида  аденин  бўлса, 

қаршисидаги  қўш  спиралда  албатта  тимин,  гуанин  қаршисида  эса 

қўшни спиралда цитозин жойлашган бўлади ва ҳоказо. 

ДНК  нинг  бир  спиралида  нуклеотидлар  ўзаро  азотли  асос  ва 

фосфат  кислота  қолдиғи  билан  бирикади.  Қўшни  спиралдаги  нук-

леотид  билан  эса  водород  боғлари  орқали  бирикади.  ДНК 

молекуласига қарама-қарши ўлароқ, РНК бир қават занжирдан иборат. 

Унда  ҳам  юқорида  қайд  этилган  азотли  асос,  углевод  ва  фосфат 

кислота  қолдиғи  учрайди.  Лекин  фарқи  шундаки,  РНК  молекуласида 

дезоксирибоза ўрнига пентозаларнинг иккинчи тури - рибоза углеводи, 

тимин ўрнига урацил азотли асоси жойлашган бўлади. 

РНК  информацион  РНК(и-РНК),  транспорт  РНК  (т-РНК)  ва 

рибосомал РНК (р-РНК) га бўлинади. 

ДНК даги нуклеотидларнинг жойланиш тартиби маълум маънога 

эга. Генетик коднинг моҳияти шундан иборатки, полипептид таркибига 

кирувчи  аминокислоталар  ДНК  молекуласидаги  нуклеотидларнинг 

жойланиш  тартиби  бўйича  жойлашади.  Демак,  ДНК  молекуласидаги 

ирсий  ахборотни  рибонуклеин  кислоталар  ташийди  ва  рўёбга 

чиқаради. 

Мазкур мавзуга доир машқларни бажариш ва масалаларни ечиш 

учун  ўқувчилар  нуклеин  кислоталарнинг  тузилиши,  ҳиллари  ва 

функцияларини,  нуклеотид,  триплет,  мономер,  кодон,  антикодон, 

транскрипция,  трансляция  каби  тушунчаларни,  комплементарлик 

принципини,  генетик  код  жадвалидан  фойдаланишни,  ҳужайрада 

оқсил  биосинтези  қандай  изчилликда  амалга  ошишини  билишлари 

керак. 



 

 

Қуйида  молекуляр  генетика  бўйича  масала  ва  машқларни  ўзига 



хос  усуллар  ёрдамида  ечишни  тавсия  этамиз.  Ушбу  йўналишдаги 

масала ва машқларни ечишда биз тавсия этаётган усулларнинг  ўзига 

хослиги  шундан  иборатки,  ўқувчилар  масала  ва  машқларни  ечиш 

жараёнида  маълум  бир  изчиллик,  тегишли  формулалар  ва 

принциплар  орқали  берилган  масала  ва  машқларни  ечадилар.  Яъни 

компетенлиликни шакллантирувчи инструментга эга бўладилар.  

Бундай  турдаги  масала  ва  машқларни  ечишда  ўқувчиларнинг 

математика,  физика  ҳамда  кимё  фанлари  бўйича  эгаллаган  билим, 

кўникма ва малакалари ҳамда шу фанлар бўйича компетентлиги асос 

бўлади. 




Достарыңызбен бөлісу:
1   2   3   4   5   6   7   8




©www.engime.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет