П. П. Иванов "хива давлат ҳужжатлари" тадқИҚотчиси



Pdf көрінісі
бет1/2
Дата09.12.2022
өлшемі245,69 Kb.
#162162
  1   2
Байланысты:
p-p-ivanov-hiva-davlat-uzhzhatlari-tad-i-otchisi



П.П.ИВАНОВ “ХИВА ДАВЛАТ ҲУЖЖАТЛАРИ” ТАДҚИҚОТЧИСИ
Наврузов С.
УрДУ
Саидова Санобархон
Урганч Шахар 19-сонли мактаб
Аннотатция: 
Ушбу мақолада Подшо Россияси 1873 йилда Хивани истило
қилгач, хонлик давлат хужжатларини Петербургга юборилган. Ушбу
хужжатларнинг тарихий ахамияти юзасидан фикр юритилади.
P.P.IVANOV RESEARCHER OF "KHIVA STATE DOCUMENTS"
Navruzov S.
UrSU
Saidova Sanobarxon
Urgench City School #19
Abstract:
The article discusses the Khiva state documents taken as a result of
the conquest of Khiva by Tsarist Russia in 1873 and their importance as historical
sources.
XIX аср охирига келиб“Хива”муаммоси ўзи етаклаган Хоразм тарихи ва
маданиятининг илмий тадқиқотчилигигашарқшуносликнинг турли сохаларига
оид кўплаб мутахассисларни жалб қилаолганди. 
Ўтган асрнинг 20-йилларида профессор П.П.Иванов Хива хонлиги тарихи
билан шуғулланаётган даврдаёқ бу муаммо билан боғлиқ баъзи илмий
тугунларга дуч келди. Шу боисданҳам «Хиванинг ўтмиши билан боғлиқ
билимларимиз даражаси, унинг Ўрта Осиё халқлари тарихидаги тутган ўрни ва
муҳим ролига нисбатан анча паст»
1
- дея таъкидлаши бежиз эмасди. Олимнинг
Ўрта Осиё ҳакидаги тарихий манбаларни ўрганиши, Шарқ тарихига қизиқиши
унинг туғилиб ўсган оила муҳити билан ҳам боғлик эди.
Асли Сибирлик Ишим дарёсибўйидагикичкина рускишлоғидатуғилиб,
болалиги деярли шу ерда ўтганди. Павелнинготаси Пётр Иванов ўз ҳарбий
хизматини Тошкентда ўтаб кайтгач, оила ташвишларида моддий
қийинчиликларга дуч келган кезлари, ўзи якка қолган пайтларда хизмат
1
П.П. Иванов Архив Хивинских ханов. Записки института востоковедения Академия наук СССР. VII том. 
Москва 1939 Ленинград С. 6
"Oriental Art and Culture" Scientific-Methodical Journal - (3) III/2020
ISSN 2181-063X
457
http://oac.dsmi-qf.uz


чоғларини эслаб «иссик ўлка»ни ич-ичидан кўмсарди.
2
Айнан шу йилларда
Ивановнинг оиласи Туркистонга кўчиб келди. Павел эса, Тошкентдаги ҳунар
мактабида ўкиди, сўнгра Тошкент ўқитувчилар семинариясига ўқишга кириб
уни тугатди. Илмга қизикиши, истеъдоди Павелни Шарк тиллари институтига
ўқишга кириб араб, форс ва махаллий тилларни пухта ўрганишга шароит
яратди. Тадқиқотчилик фаолиятига киришган Павел Иванов дастлаб,«Сайрам»,
«Иссиқкўл хавзасидаги моддий ёдгорликлар тарихи» хамда «Ўрта Осиёда тоғ-
кончиликнинг ривожланиш тарихи»га доир илмий ишларини яратди. Ёш
тадқиқодчининг ишларида академик В.В,Бартольд, профессор
А.Ю.Якубовскийларнинг илмий маслахатлари ҳамда ўзаро мулоқотлар ўз
таъсирини кўрсатган эди. 
Демак эндиликда олимнинг ижодий фаолиятининг иккинчи боскичи
бошланган эди. П.П.Ивановни Ўрта Осиё тарихининг XVI-XIX асрларга оид
ижтимоий-иқтисодий муаммолари қизиқтириб қўйганди. Бу даврга келиб фанда
асосан академик В.В.Бартольд, профессорлар В.А.Вяткинва
А.А.Семёновларнинг қатор тадқиқотларида
3
Ўрта Осиё тарихининг баъзи
жиҳатлари ёритилган эди. Ёш олим П.П.Иванов қорақалпоклар тарихи ҳакида
ҳам асарлар яратди
4
. Унда П.П.Ивановилк бор феодал уруғчиликкаби социал-
ижтимоий мазмундаги тушунчаларни илгари сурди. Асарда уруғ
муносабатларининг мураккаб тарихий шароитдаги шаклланиш жараёнини
кузатганди. Таъкидлаш жоизки, ушбу асар мутахассислар томонидан илиқ
кутиболинди. ҲаттоТ уркияда бу асарнинг турк тилида нашр килиниши Ўрта
Осиё халклари тарихига доир манбааларга қизиқиш ва унинг аҳамиятини
ифодаларди. Етук шаркшунос олим сифатида П.П.Иванов илмий тадқиқот
ишларини давом эттирар экан, ўз фаолиятини хонлик тарихига доир архив
манбаларини излаб уларни илмий муҳитга киритди. Унинг навбатдаги
тадқиқотлари: «Ўрта Осиё хўжалик атамашунослиги соҳасида» ва «Хива хони
Сайид Муҳаммадхоннинг чек ерлари»
5
(1856-1865) номли мақолаларидир. Бу
ҳар иккала мақола ҳам гўё муаллиф томонидан дастурлаштирилган лойиҳадек
тайёрлаб битказилганди. Лекин иккинчи макола юзасидан фикр юритар экан,
тадқиқотчи XVI-XIX асрларга оид Ўрта Осиё хонликлари тарихини ўрганишда
асосан сиёсий тарихни йўл-йўлакай умумий тахлилдан кўра социал-иктисодий
ҳаётнинг асосий ҳолларига ўтиш
6
зарурлигини кўрсатди. Олим энди факатгина
Ўрта Осиёнинг аграр масалаларини ўрганиш зарур деб топди. 
2
А.Ю. Якубовский. П.П.Иванов как историк Средней Азии. Советское востоковедение V том. Москва 1948 
Ленинград с 313-314
3
4
П.П.Иванов Очерк истории каракалпаков Труды института Востоковедения Л. 1995 с 70 
5
А.Ю.Якубовский Записки института востоковедения том V 1948 с 316 
6
А.Ю.Якубовскийюкоридакўрсатилагнасар 316 бет 
"Oriental Art and Culture" Scientific-Methodical Journal - (3) III/2020
ISSN 2181-063X
458
http://oac.dsmi-qf.uz


П.П.Иванов Хива тарихига доир ҳужжатларни тадқиқот килар экан, уни
аввало долзарб масала сифатида таъкидлаб, « Ўрта Осиё халклари тарихчиси
учун алоҳида кизикишга эга бўлган объект, ахолининг хўжалик ва маиший
турмушидаги хусусиятларини ва кўчманчилар мухитига таъсирини алоҳида
таъкидлаш зарур« - деб ёзган эди. Жумладан, биринчи навбатда Хива ва хонлик
туркманларнинг сиёсий ва ижтимоий-иктисодий тарихига бекиёс таъсир
ўтказган бўлса, маълум даражада қозоклар ва қорақалпок халкларига ҳам
таъсир ўтказа олган эди. 
Айникса, қорақалпоклар XVIII асрнинг биринчи ярмидан бошлаб мунтазам
тарзда Хиванинг сиёсий, иқтисодий қарамлигига туша бошлаганлар. XIX аср
бошларида кўплаб қорақалпоқ уруғ вақабилалари хонлик таркибига
киритилганди.
7
Тадқиқотчи таъкидлашича, Хива феодалларининг мунтазам
тарзда Бухоро ерларига уюштирган истилолари оқибатида унинг сиёсий,
иктисодий ва харбий қудратининг сусайишига олиб келган бўлса, аксинча XIX
асрда Қўқон хонлигининг кучайишига сабаб бўлган.
8
Профессор П.Иванов шу ўринда яна бир масалани кўрсатди: Хонлик ўз
таркибида ажойиб туркман отлиқларига эга бўлгани ҳолда Бухородан Россияга,
Эронга олиб борадиган муҳим савдо йўлларини хам назорат қилиб, Бухоронинг
ташқи савдосини маълум даражада Хивага қарам қилиб қўйган» - деб ёзган
эди.
9
Хива хонлиги тарихи бўйича асосий ва ягона манба Мунис ва
Огаҳийларнинг XVIII-XIX асрлар Хива хонлиги хакидаги китоби бўлиб, у ҳам
халигача фойдаланилмаган эди. Лекин бу асарга бахо берган В.В.Бартольд
“Бухоро ва Қўқон хонликлари тарихи масаласида фактик маълумотлар кўплиги
ва баён қилинишида Мунис ва Огаҳий асарлари бошқа асарларни ўзидан анча
орқада колдиради,
10
- деб ёзган эди. 
Хива тарихчилари асарлари юзасидан фикр билдирар экан, профессор
П.Иванов «бу асарларда ҳатто элементар даражада бўлса ҳам объектив
ёндашмаслик ҳусусияти характерлидир. Айниқса, у ёки бу ҳодисаларни
ёритишда фактларни изоҳлашда, жумладан Хива хони ҳазратларига тааллукли
ёки унга яқин қариндошлари, ёрдамчилари билан боғлаш ҳоллари кузатилади.
Бундай фикр кўп холларда Хива ва коракалпок муносабатлари билан боғлиқ
ҳолларда кузатилади.
11
Айникса, туркманлар билан бўлган муносабатларда
бундай ҳолатларкенгроқ ифодаланган. Жумладан, туркманлар ҳақида фикр
кетгандаХивалик муаллифлар асосан салбий ҳолатларни кўпроқ ифодалаши,
7
Иванов П.П. Очерк истории каракалпаков Труды института Востоковедения Академия наук Т VII Л. 1955 стр 
70 
8
Иванов П.П Восстания китай-кипчаков в Бухарском ханстве Л. 1937 стр 25
9
Рязанов А.Ф. Сорок лет борьба за национальную независимость казахского народа Кызыл-Орда 1926 с 93
10
В.В.Бартольд История культурной жизни Туркестана Л. 1927 с 23
11
Иванов П.П Очерк истории каракалпаков с 49-45
"Oriental Art and Culture" Scientific-Methodical Journal - (3) III/2020
ISSN 2181-063X
459
http://oac.dsmi-qf.uz


хон хазратлари ёки унинг яқинлари билан муносабатларда томонларнинг
фикрлари ўзаро тўғри келмаслиги намоён бўлади. Хивалик муаллифлар
айниқса, хонликда истиқомат қилаётган баъзи халқлар тўғрисида қатор нотўғри
фикр ифодалашлари ёки бошқа объектив мисоллар келтирмасдан хулосалар
қилишлари учраб турадиган одатий хол эди. Хивалик тарихчилар хроникалари
хонлик тарихининг сиёсий ёки ижтимоий ҳаёти юзасидан бир томонлама ёки
юзаки тарздаги қарашлар билан чегараланганлиги намоён бўлади. 
Профессор Иванов эслашича, «Айнан шу масалада яқинда Ленинградда
мен топган Хива хонлари архиви турли ҳужжатлар мавжудлиги билан қизиқиш
уйғотади. Бу ҳужжатлар Хива истило қилинганида генерал Кауфман
маъмурияти томонидан тортиб олиниб 1873 йил Ленинграддаги Салтиков
Щедрин кутубхонасига юборилган.
Бу хужжатларни Хивада шарқшунос А.Л.Кун чала юзаки кўздан ўтирган
холос. Бу хақда ўзи маълумот берган эди.
12
Хива давлат хужжатларининг
топилиши ҳақида Пётр Иванов қуйидагиларни маълум қилади. Ленинградда
1936 йили Салтиков Шчедрин номли кутубхонада қўлёзмалар устида ишлаётиб
бўлим бошлиғи И.А. Бегловга Ўрта Осиё, ҳақида, қисман Шарқ қўлёзмалари
ҳақида сўраб қолдим.Ўшанда менга катта боғламдаги кип қоғозларни кўрсатди.
Иккита полкани эгаллаб турган бу қоғозлар букламларда сақланаётган тўлиқ
ишланмаган шарқ тилларидаги ёзувлар битилган дафтарлар эди. Мен қисқа бир
вақтда баъзиларини кўздан ўтиргач кўзларимга ишонмасдим.Хақиқатдабу 120
га яқин дафтар бўлиб Хива давлат архиви эди.
13
“Архивни кўриб чиқиб унга
характеристика беришва туркумлаштиришдан олдин таъкидлаш жоизки, бу
хужжатларни етарлича тасниф қилиш мумкин ва қандай шароитда килинади ва
бундай саволларга биратўла жавоб бериш мушкул. Чунки бизга Хива
хонлигида бундай давлат хужжатлар билан иш юритиш тизими номаълум,
хамда ундаги махсус терминологияни ўрганиб чикиш лозим” деб ёзган эди. 
Яна шуни таъкидлаш зарур, “Биз қўлимиздаги Ўрта Осиё хонликларидаги
ҳужжатлар билан ишлашда иш юритиш тартиблари, молиявий хисобот
юритиш, расмий ёзувларни қандай шаклда олиб бориш билан ҳозиргача деярли
ҳеч ким шуғулланмаган. Хонлар архиви тадқиқотчилар учун қўл етмас
даражадаги мураккаб ва мавхум ҳолат” - деб кўрсатди. Эндиликда тарихчилар
учун архив асосида илмий тарих яратишга йўл очиб берди. Бу эса нафақат
ватанимиз тарихи балки жонажон Хоразмнинг хонлик даврини илмий
ўрганишга йўл очди. Демак, биз фикр юритган ушбу маколада шаркшунос олим
П.П.Иванов нафакат Хива давлат ҳужжатларини излаб топган балки унга илмий
ва умрбокий ҳаёт бағишлаган эди. 
12
А.Л.Кун Туркестанские ведомости 1873 №58 
13
Иванов П.П Архив хивинских ханов с 9
"Oriental Art and Culture" Scientific-Methodical Journal - (3) III/2020
ISSN 2181-063X
460
http://oac.dsmi-qf.uz



Достарыңызбен бөлісу:
  1   2




©www.engime.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет