УўК: 821. 111 Кбк: 84(7) п – 97 Пьюзо, Марио


С А К К И З И Н Ч И Қ И С М



Pdf көрінісі
бет32/35
Дата02.11.2022
өлшемі2,75 Mb.
#156299
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   35
Байланысты:
Марио Пьюзо Чўқинтирган ота ёхуд мафия сардори

С А К К И З И Н Ч И Қ И С М
ЎТТИЗИНЧИ БОБ
Альберт Нери Бронксдаги уйида ўтириб олиб, 
эски полициячи кийимини чўтка билан зўр бериб 
тозаларди. Ялтиратиб тозалаш осон бўлиши учун 
нишонларни ажратиб стол устига қўйди. Тўп
-
понча ва ниқобли камар стул суянчиғига осиғлиқ 
турарди. Одат тусига кириб қолган, ҳафсала би
-
лан қиладиган бу иш унга ҳузур бағишларди. Ке-
йинги икки йил мобайнида, хотини кетиб қолга
-
нидан бери, у камдан-кам ҳоллардагина бундай 
берилиб иш қилганди.
Дастлабки пайтларда Рита Нери эрини жуда 
яхши кўрарди. Эри ақл бовар қилмайдиган дара
-
жада бақувват эди. Одамлар жисмоний қуввати
-
дагина эмас, шунингдек, нима яхшию, нима ёмон 
деган тушунчага қаттиқ садоқати туфайли ҳам ун
-
дан қўрқишларини хотини биларди. У камдан-кам 
ҳолларда хушмуомала бўларди. Ҳеч қачон бирон 
одам билан шунчаки хушмуомалалик юзасидан 
муроса қилмасди. Устига-устак чинакам сицилия
-
ликларга хос характерга эга эди, жаҳли чиққанда 
атрофидагилар зириллаб қолишарди.
Нью-Йорк полициясидаги беш йиллик хизма
-
ти мобайнида у шаҳарда ҳамма зир титраб тура
-
диган тартиб соқчиларидан бирига айланиб қол
-
ган эди. Шунингдек, ҳалол полициячи сифатида 
ҳам ном чиқарганди. Бироқ тартибни сақлашни 
у ўзига хос усулда назорат қиларди. Тартибни 
бузувчилардан худди ўзининг шахсий душман
-


510
лари каби нафратланарди, кечқурунлари безо
-
рилар тўдаси бирон-бир бурчакда ўткинчиларга 
шилқимлик қилаётганлигига кўзи тушиб қолса, 
тез ва кескин чора кўрарди. Кучидан фойдала
-
ниб, безориларга нисбатан жисмоний таъсир чо
-
раларини қўлларди.
Бундай тўқнашувларда у шундай эпчиллик ва 
чаққонлик билан иш кўрардики, ҳеч ким ўртага 
тушишга улгурмай қоларди. У ҳеч қачон одам тўп-
ламасди. Ишни яшин тезлигида тугатарди, патрул 
машинасининг эшигини тарақлатиб ёпарди, унинг 
машинада ўтирган шериги газни босарди. Албат
-
та қайсар, қаршилик кўрсатишга уринадиган ёки 
ҳатто пичоқ кўтарадиган безорилар ҳам учраб қо
-
ларди. Бундайларга фақат ачинарди одам. Нери 
бундайларни дарҳол шафқатсизлик билан қонга 
бўяб калтаклар ва пат рул машинасига улоқтирар
-
ди. Бундай безорини қамоққа ташлашар ва у ҳоки
-
мият вакилига қўл кўтаришда айбланарди. Тўғри, 
кўпинча бундай безорининг касалхонадан соғайиб 
чиқишини кутишга тўғри келарди.
Вақти келиб Нерини Бирлашган Миллатлар 
Ташкилоти биноси жойлашган участкага ўтка
-
зишди. БМТ ходимлари дипломатик дахлсиз
-
ликларидан фойдаланиб, полиция томонидан 
белгилаб қўйилган қоидаларга риоя қилишмас, 
яқин-атрофдаги ҳамма кўчаларни лимузинла
-
ри билан тўсиб қўйишарди. Нери бошлиқларига 
шикоят қилиб кўрди, лекин улар бу ишга эъти
-
бор бермасликни ва шов-шув кўтармасликни 
маслаҳат беришди. Бир куни кечқурун нотўғри 
қўйилган машиналар туфайли бутун бир кўчада 
ҳаракат тўхтаб қолди. Ярим тундан кейин, Нери 
патрул машинасидан оғир чўнтак фонарини ол
-
ди-да, ҳамма машиналарнинг пешойнасини син
-
дириб чиқди. Энг юқори лавозимдаги дипломат 


511
бўлса ҳам пешойна қўйгунча энг камида бир 
неча кун ўтади. Полиция участкасига шикоятлар 
ёғилди ва автомашиналарнинг эгаларини бундай 
жоҳилликдан ҳимоя қилиш талаб этилди. Участ
-
кадагилар аста-секин бу ишнинг тагига етгунча 
яна бир ҳафта мобайнида машиналарнинг пе
-
шойналари чилпарчин бўлиб турди. Кейин Аль
-
берт Нерини Гарлемга ўтказишди.
Шундан кейин икки ой ўтгач, тунги сменадан 
қайтган Аль Нери уйига келиб, хотини майда-чуй
-
даларини олиб, отасиникига кетиб қолганлигини 
кўрди. Қайнотаси қизи ундан қўрқаётганлигини, 
бундай жаҳли тез одам билан яшаш қўрқинчли 
эканлигини айтди. Аль эсанкираб қолди. У хоти
-
нига бирон марта қўл кўтармаган, ҳеч қачон унга 
дўқ-пўписа қилмаган, энг нозик ҳис-туйғуларни 
изҳор қилишдан бошқа ҳеч бир ножўя иш қилма
-
ганди. Хотинининг хатти-ҳаракатидан шу қадар 
довдираб қолдики, ўзига келгунча бир неча кун 
кутиб туришга, шундан кейингина масалани ой
-
динлаштиришга қарор қилди.
Лекин эртаси куни худди ўчакишгандай, 
унинг сменасида кўнгилсизлик рўй берди. У 
участкасини айланиб юрган пайтда Гарлем кўча
-
ларидан биридан чақириқ келди – аллаким алла
-
кимни пичоқлаб қўйганмиш. Одатига кўра Нери 
юриб кетаётган патрул машинасининг тўхташи
-
ни кутмасдан ундан сакради. Вақт алламаҳал бў
-
либ қолган, ўша пайтда ҳам оғир чўнтак фона
-
ри унинг қўлида эди. Воқеа содир бўлган жойни 
аниқлаш қийин бўлмади – уйлардан бирининг 
йўлагида одамлар тўпланишиб турарди. Қандай
-
дир негр хотин унга:
– Анави ерда бир болани ўлдиришяпти, – деди.
Нери ичкари кирди. Очиқ эшиклардан йўлак
-
нинг охирига ёруғ нур тушиб турар, инграган 


512
овоз эшитиларди. Қўлига фонарини маҳкам уш
-
лаб, ўша томон юрди, остонадан ҳатлаб ўтиши 
билан ерда чўзилиб ётган одамга қоқилиб кетди. 
Йигирма беш ёшлардаги қора танли аёл билан 
ёнма-ён ўн икки ёшлардаги қизча ётарди. Ик
-
каласи ҳам қонга беланган эди. Меҳмонхонада 
Нери жиноятчига дуч келди. У Нерининг эски та
-
ниши, учига чиққан сутенёр, қорадори сотади
-
ган, пичоқбоз негр Вэкс Бейнз эди. У қорадори 
истеъмол қилганидан шишадай совуқ йилтиллаб 
турган кўзларини Нерига тикди, унинг қалтира
-
ётган қўлларида қонга бўялган устара бор эди.
Тартиб-интизомнинг бу даражада оёқости қи
-
линишини кўрган Нери ғазабланиб кетди. Устара 
билан сўйилган боланинг қиёфаси уни қутурти
-
риб юборди. Нери ўзича Бейнзни участкага олиб 
бориб ўтирмасдан, шу ернинг ўзидаёқ унинг ма
-
саласини ҳал этишга қарор қилди.
Лекин орқада гувоҳлар, шу уйда яшайдиган 
одамлар тўпланиб қолишган эди. Нерининг пат-
рул машинасида ўтирган шериги ҳам етиб келди.
– Устарани ташла, сен қамоққа олиндинг! – 
буйруқ берди Нери.
Бейнз хахолаб кулди.
– Осонгина ўзимни қўлингга топширайми, а? 
Тушингни бувингга айт, – деди у ва устара билан 
дўлайди. – Мана, сенга!
Шериги тўппончасини қинидан чиқаришга 
улгурмаслиги учун Нери жуда тез ҳаракат қил
-
ди. Чап қўли билан у Бейнзнинг устара ушлаган 
қўлини ушлаб қолди. Чўнтак фонарини маҳкам 
ушлаб турган ўнг қўли шиддат билан бир айлан
-
ди, кучли зарба Бейнзнинг чаккасига келиб туш
-
ди. Худди маст одамдай негрнинг тиззалари бу
-
килди, устара қўлидан тушди. У бутунлай ночор 
аҳволга тушиб қолди. Шунинг учун ҳам гувоҳлар
-


513
нинг ва Нерининг патруль шериги суд жараёни
-
да берган кўрсатмаларида тасдиқлашганидек, 
иккинчи зарбага зарурат қолмаганди. Иккинчи 
зарба Бейнзнинг бош суягини синдирди. Икки 
кундан кейин негр Гарлем касалхонасида ўлди.
Одам ўлдиришда айблашиб, Нерини судга бе
-
ришди. Қасддан ўлдирмаганлиги учун суд уни 
бир йилдан ўн йилгача муддатга қамоқ жазосига 
ҳукм қилди. Нери ҳукмни ҳайрат ва ғазаб аралаш 
аллақандай туйғу билан тинглади. Бу дақиқалар
-
да ўзи яшаган жамиятдан шу қадар норози бў
-
либ кетдики, энди унга бари бир эди. Уни жи
-
ноятчи деб ҳисоблашга журъат этишди! Анави 
қора махлуқни, ваҳший золимни, сутенёрни йўқ 
қилганлиги учун қамашга журъат этишди! Анави 
хотин ва қизча бир умр ногирон бўлиб қолганли
-
ги, ҳалигача касалхонада ётишганлиги билан ҳеч 
кимнинг сариқ чақачалик иши бўлмади...
Нери қамоқдан қўрқмасди. Собиқ полициячи 
бўлганлиги, айниқса, нима учун қамоққа тушган
-
лигини билишгандан кейин унга нисбатан яхши 
муомала қилишларига Нерининг ишончи комил 
эди. Собиқ ҳамкасб ўртоқларидан баъзи бирла
-
ри керакли одамлар билан гаплашиб кўришга 
тайёр эканлигини айтдилар. Фақат ишбилармон 
италян, Бронксдаги балиқ дўконининг эгаси ва 
эскича йўл тутадиган одам бўлган қайнотасигина 
Альберт Нерининг бир йилдан кейин озодликка 
чиқиш имконияти жуда камлигини тушунарди. 
Уни ё камерадошларидан бирортаси ўлдиради, 
ёки, тўғрироғи, у бирорта маҳбусни ўлдириб қўя
-
ди. Аёлларга хос калтафаҳмлиги туфайли яхши 
эрни ташлаб келган қизининг айбдорлигини ҳис 
этган Нерининг қайнотаси Корлеонелар оиласи 
билан бўлган алоқасидан фойдаланиб (ҳомий
-
лик қилганлиги учун ҳақ тўлашдан ташқари у бу 


514
оилага аъло нав балиқлар совға қилиб турарди) 
улардан ёрдам сўради.
Альберт Нери Корлеонелар оиласига яхши 
таниш эди. У тартиб сақлашнинг ашаддий ку
-
рашчисига, ўзига хос афсонавий шахсга ай
-
ланган, ҳазиллашиш хавфли, фақат форма 
кийиб, қурол тақиб юрганлиги учунгина эмас, 
қўрқинч ли кўриниши билан ҳам ваҳима уй
-
ғотадиган одам сифатида ном чиқарганди. 
Бундай одамлар Корлеонелар оиласини ҳамма 
вақт қизиқтириб келарди. Унинг полицияда 
ишлаганлигининг унчалик аҳамияти йўқ эди. 
Кўп одамлар ёшликда тақдир пешанасига ёзиб 
қўйган йўлни топиб олгунча адашиб, довдираб 
юришади, бироқ одатда вақт ва тасодиф улар
-
ни тўғри йўлга солиб қўяди.
Қисқа қилиб айтганда, Альберт Нерини Нью-
Йорк қамоқхонасидан у жазони ўтайдиган жой
-
га кўчириб улгуришгани йўқ эдики, янги ашё-
вий далиллар, шунингдек, полиция идораси
-
нинг юқори бошлиғи кўрсатмаларига биноан суд 
унинг ишини қайта кўриб чиққанлигини хабар 
қилишди. Илгариги ҳукм шартли ҳукм билан ал
-
маштирилганлигини, Нери хоҳлаган томонига 
кетавериши мумкинлигини айтишди.
Альберт Нери аҳмоқ бўлмаганидек, унинг қай
-
нотаси ҳам бекорга офтобга чиқадиганлардан 
эмасди. Ҳамма гапни сўраб-суриштириб билган 
Нери қайнотасидан қарздор бўлиб қолмади. Рита 
билан ажрашди. Сўнгра у валинеъматларига мин
-
натдорчилик билдириш учун Лонг-Бичга жўнади. 
Табиийки, бу ҳақда олдиндан келишиб олинган 
эди. Майкл уни бурчакдаги хонада қабул қилди.
Нери миннатдорчилигини тантанавор сўзлар
-
дан бошлади ва Майкл бу сўзларни самимий қа
-
бул қилганидан мамнун бўлди.


515
– Эҳ, аттанг, мен сицилиялик юртдошимга 
нисбатан сурбетларча муомала қилинишига йўл 
қўймаслигим керак эди, – деди Майкл. – Сизни 
жазолаш эмас, мукофотга тавсия этиш керак 
эди. Менга қаранг, агар сиз ҳақингизда тўла маъ
-
лумот тўплаб, сизга нисбатан адолатсизлик бўла
-
ётганига ишонмаганимда, бу ишга мутлақо ара
-
лашмаган бўлардим. Қайнотангиз сизни кўклар
-
га кўтариб мақтади. Бунақаси камдан-кам бўла
-
ди. – У одоб юзасидан Нерини хотини ташлаб 
кетгани ҳақида индамади.
Улар суҳбатга берилиб кетдилар. Нери эсини 
таниганидан буён ҳеч қачон сўзамол бўлмаганди. 
Лекин Майкл Корлеоне билан очиқчасига суҳбат
-
лашишди.
– Сизни кейин ўз ҳолингизга ташлаб қўйиш 
учун қамоқдан чиқариб олишнинг ҳеч қандай 
зарурати йўқ эди, – деди суҳбат охирида Майкл. 
– Ишга жойлашишга ёрдамлашаман. Лас-Вегас 
қиморхонасида улушим бор – сиздай тажрибали 
одамга хавфсизлик хизматида доим ўрин топи
-
лади. Ёки ўзингиз ўйлаб юрган бирон бир иш бў
-
либ, банкдан қарз олиш керак бўлса, шипшитиб 
қўйишим мумкин.
Миннатдор бўлган ва айни пайтда хижолат 
бўлган Нери бу таклифни мағрурона рад этди. 
Кейин гарчи шартли бўлса-да, бўйнида қарзи 
борлигини, бари бир назорат остида эканлигини 
қўшиб қўйди. Майкл жиддий эътироз билдирди.
– Э, буларнинг ҳаммаси майда-чуйда гап лар-ку. 
Агар банкда таржимаи ҳолингиз туфайли эътироз 
билдирадиган бўлишса, буни ҳал қилиш осон.
Нери полицияда узоқ хизмат қилган ва кўп 
иш кўрган эди. Шунинг учун унинг гапларига 
шубҳа қилмади. Фақат Майкл уни деб ана шун
-
дай ташвишларни зиммасига олаётгани Нерини 
ўта ҳайратлантирди.


516
– Агар ёрдамингиз керак бўлиб қолса, айта
-
ман, – деди у.
– Шундай қилинг, – дея Майкл соатига қаради. 
Нери буни ўзича тушунди-да, кетишга тайёрла
-
ниб ўрнидан турди. Бироқ Майкл уни яна ҳай
-
ратда қолдирди.
– Тушлик вақти бўпти, – деди у. – Оилавий ша
-
роитда чинакам сицилияча таомлардан тамадди 
қилиб кўришни хоҳламайсизми? Отам сиз билан 
танишмоқчи эканлигини айтганди. Маъқулми?
Альберт Нери бир қарорга келиши учун уч кун 
ҳам вақт керак бўлмади. У мулозамат қилиша
-
ётганини тушунарди. Лекин айни пайтда баъзи 
бир бошқа нарсаларни ҳам – жамият қамоққа 
ҳукм қилиб, жазо берган хатти-ҳаракатларини 
Корлеонелар оиласи маъқуллаётганини ҳам ту
-
шунарди. Корлеонелар оиласи уни қадрлади, жа
-
мият эса қадрламади. У ҳозиргача яшаб келган 
оламга нисбатан Корлеонелар яратган оламда ях
-
широқ яшашини тушунди. Шунингдек у Корлео
-
нелар ўзлари яратган олам тегарасида куч-қуд-
рат жиҳатидан жамиятдан устунлик қилишини 
ҳам тушунди.
У Майкл билан яна бир марта учрашди ва бор 
гапни тўкиб солди. Вегасдаги жой унга манзур 
бўлмаганлигини, аммо оилага Нью-Йоркда хиз
-
мат қилишга рози эканлигини айтди. Улар кели
-
шиб олдилар. Бироқ Майкл Нерини олдин Майа-
мига бориб, дам олиб келишга, кўнгилхушлик 
учун қилинадиган ҳаражатлардан қийналиб қол
-
маслик учун ойлик маошини олдиндан олган ҳол
-
да оилага қарашли меҳмонхонада бепул яшашга 
кўндирди.
Альберт Нери Майамида биринчи марта 
тўкин-сочин ҳаёт қанақа бўлишини кўришга 
муяссар бўлди. Майкл Корлеоненинг дўсти си
-
фатида унга алоҳида шароит яратиб беришди. 


517
Қашшоқ қариндош сифатида иккинчи даража
-
ли расво хонага тиқиштириб қўйишмади, балки 
унга ҳамма қулайликлари бор данғиллама кошо
-
на ажратиб беришди. Тунги клуб бошқарувчиси 
уни чиройли қизлар билан таништириб қўйди. 
Нери Нью-Йоркка қайтиб келганда ҳаётга бош-
қача кўз билан қарайдиган бўлиб қолганди.
Уни Клеменца regimeсига олишди. Саралаш 
ва рекрутларга таълим беришнинг тенги йўқ бу 
устаси уни минг чиғириқдан ўтказиб синади. 
Бундай эҳтиёткорлик чораси зарурат талаби эди, 
чунки Нери ҳар ҳолда ўтмишда полициячи бўл
-
ганди. Орадан бир йил ўтмасдан, унинг хизмат 
рўйхатида одам ўлдириш билан боғлиқ бўлган 
жиноят пайдо бўлди. Энди бир умр орқага қай
-
тишга йўл йўқ эди.
Клеменца уни кўкларга кўтариб мақтарди: 
Нери бағоят зўр, янги Люка Брази. Клеменца, шу
-
нингдек, тездаёқ Нери сароregime қўл остида қо
-
ладиган одам эмаслигини ҳам тушунди. Ваҳолан
-
ки, унинг сароregimeси ўзи эди. Нерини Майкл 
Корлеоне ва Том Хейген ўртасидаги қалқон си
-
фатида бевосита Майкл ихтиёрига ўтказишди. У 
Майкл Корлеонени беҳад ҳурмат қилиши яққол 
сезилиб турарди. Том Хейген бир куни Майклга 
мурожаат қиларкан, ҳазиллашди:
– Мана, сен ҳам ўзингга шахсий Люка топиб 
олдинг.
Майкл маъқуллаб бош ирғади. Ҳақиқатан ҳам 
шундай бўлганди. Альберт Нери то қора ерга 
киргунча бутун бош-пойчаси билан уники эди. 
Албатта, у бу ҳийла-найрангни ҳам отасидан ўр
-
ганганди. Дон унга оилавий ҳунар сирларини ўр
-
гатган кунларнинг бирида Майкл ундан:
– Қўлга ўргатиб бўлмайдиган ҳайвондан фарқ 
қилмайдиган Люка Бразини қандай қилиб йўлга 
солгансиз? – деб сўраганди.


518
– Дунёда шундай одамлар бўладики, – деб ту
-
шунтирганди ўшанда дон унга, – ўзларини ўл
-
диришни илтимос қилишади, ҳатто талаб ҳам 
қилишади. Буни ўзинг ҳам пайқаган бўлсанг ке
-
рак. Бундай одамлар стадионда жанжал чиқа
-
ришади, машинасининг қанотини бехосдан чи
-
зиб қўйсанг, мушт кўтариб сенга ташланишади, 
нимага қобил эканлиги тўғрисида бош қотириб 
ўтиришмасдан дуч келган одамни ҳақорат қили
-
шади. Улар ер тепиб: «Мана мен! Ўлдиринглар!» 
деб бақиришади. Одатда, уларни ўлдирувчилар 
оз бўлмайди. Буни газеталардан ҳар куни ўқияп
-
миз. Табиийки, бу тоифадаги одамлар бошқалар
-
га кўп зарар келтиришади. Люка Брази ана шун
-
дай одамлар тоифасидан эди. Лекин бошқалар
-
дан фарқи шунда эдики, уни жуда узоқ вақтга
-
ча ҳеч ким ўлдира олмади. Бундай одамларнинг 
кўпчилиги билан боғланишнинг фойдаси йўқ, 
бироқ Люка Бразига ўхшаган шахслар ишбилар
-
мон одамлар қўлида даҳшатли қуролга айланиши 
мумкин. Агар у ўлимдан қўрқмаса, устига-устак 
ўзи ўлим истаса, дунёда у қўлида ўлишни хоҳла
-
майдиган ягона одам бўла олиш керак. Шундай 
бўлиш керакки, у ўлимдан қўрқмасин, сен ўл
-
диришингдан қўрқсин. Шунга эриша олсанг, у 
одам чизган чизиғингдан чиқмайди. Ҳамма гап 
мана шунда, тушундингми?
Бу у дондан ўрганган энг қимматли тажриба
-
лардан бири эди. Майкл Альберт Нерини шахсий 
Люка Бразига айлантириш учун ана шу тажри
-
бадан фойдаланди.
Мана, ниҳоят Альберт Нери Бронксдаги уйида 
ўтириб, яна полиция формасини кийишга тайёр
-
ланяпти. У кийимларини ҳафсала билан тозалар
-
ди. Кейин тўппонча қинини ялтиратиб тозалаши 


519
керак. Кейин айвони хиралашиб, кўринишини 
йўқотган фуражка билан шуғулланиши лозим. 
Қора ботинкаларини ялтиратиб мойлаш зарур. 
Нери ҳафсала билан ишлади. У ҳаётда ўрнини 
топиб олганди. Майкл Корлеоне унга ишонч бил
-
дирди. У бу ишончга лойиқ эканлигини бугун 
кўрсатади.


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   35




©www.engime.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет