Университети ширинова екатерина туракуловна


Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши



Pdf көрінісі
бет9/67
Дата08.02.2022
өлшемі0,87 Mb.
#118342
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   67
Байланысты:
avtoreferat
drobishevskiy a.a
Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ўзбек тили банк-молия 
терминологияси тадқиқи бўйича олинган илмий натижалар асосида: 
“терминлашиш”, 
“транстерминлашиш”, 
“детерминлашиш” 
тушунчаларининг моҳиятини аниқлаш, терминологик бирликлар тилнинг 
турли қатламларига кўча олиш хусусиятларини очиб бериш, терминлар ва 
умумистеъмол сўзлари миллий тилнинг луғавий бирликлари сифатида бир-
бири билан узвий алоқадорликда тараққий этиши ва мазкур ҳолат ўзбек 
тилининг ички имкониятлар асосида ривожланиши учун замин яратиши 
ҳақидаги хулосалардан (2015-2017) А-1-61 рақамли «Кўриш имконияти 
чекланган талабалар учун тилшунослик фанлари бўйича аудиокитоб 
таъминотини яратиш” мавзусидаги лойиҳада фойдаланилган (Олий ва ўрта 
махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 26 декабрдаги 89-03-5165-сонли 
маълумотномаси). Натижада терминологиянинг ривожланиш манба ва 
усуллари юзасидан талабаларнинг назарий билимлари ва кўникмалари 
ривожлантирилган, замонавий тилшуносликнинг устувор тенденциялари, 
йўналишлари ва ривожланиш тамойилларига мувофиқ аудиокитоблар мазмуни 
такомиллашган ва бойиган;
ўзбек тилининг терминологик қатлами, унинг систем хусусиятлари
ўзбек тилининг луғат таркиби, асосий тараққиёт манбалари (ўз қатлам ва 
ўзлашган қатлам) ва усуллари (аффиксация, композиция, семантик, 
синтактик), банк-молия терминларининг структур хусусиятлари бўйича 
хулосалардан
(
2014-2017) 
А-1-209 
рақамли 
“Маданиятлараро 
ва 
коммуникатив ёндашув нигоҳида магистратура мутахассислиги (инглиз 
тили) бўйича назарий фанлардан дарслик ва ўқув қўлланмалар яратиш ва 
ўзбекча-инглизча-русча лингвистик терминлар луғатини тузиш” мавзусидаги 
амалий лойиҳада фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 
2020 йил 4 февралдаги 89-03-449-сонли маълумотномаси). Натижада 
когнитив тилшунослик, матн лингвистикаси ва бадиий матн стилистикаси 
бўйича ўқув қўлланмалари, назарий фанлардан дарсликлар, ўзбекча-инглизча-
русча лингвистик терминлар луғати мазмуни бойитилишига хизмат қилган.


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   67




©www.engime.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет