УўК: 821. 111 Кбк: 84(7) п – 97 Пьюзо, Марио



Pdf көрінісі
бет10/35
Дата02.11.2022
өлшемі2,75 Mb.
#156299
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   35
Байланысты:
Марио Пьюзо Чўқинтирган ота ёхуд мафия сардори

ТЎҚҚИЗИНЧИ БОБ
Ўша куни оқшомда Майкл Корлеоне шаҳарга 
жўнаркан, кўнгли ғаш эди. Уни оилавий ишларга 
қўшилишга мажбур қилишаётганди – Майкл ҳат
-
то Сонни уни телефондаги қўнғироқларга жавоб 
бериб ўтиришга мажбур қилганидан аччиқлан
-
ди. Оилавий кенгашларда сукут сақлашиб, қо
-
тилларнинг тафсилоти билан бемалол таништи
-
ришганда у ғалати бўлиб кетарди. Мана ҳозир 
ҳам Кейнинг олдига йўл оларкан, унинг олдида 
ўзини айбдордек ҳис қиларди. Ҳеч қачон унга 
оиласи ҳақида бор ҳақиқатни гапириб бермаган
-
ди. Ҳазил ва қизиқарли воқеалар айтиб бериш 
билан унинг қариндош-уруғларини асл қиёфаси
-
да эмас, балки саргузашт фильмларнинг қаҳра
-
монлари сифатида тасвирларди. Мана, отасини 
кўчада отиб кетишди, акаси эса бунга қотиллик 
билан жавоб беришни ўйлаб юрипти. Майкл бу 
воқеаларни ҳозир ўзи эътироф этганидек, Кейга 
ошкора, очиқ-ойдин айтиб беролмайди. У Кей
-
га бу воқеалар ҳақида гапираркан, тасодиф юз 
берган, ҳамма ташвишлар орқада қолди, деди. 
Аслида эса, э-ҳа, ҳаммаси энди бошланаётганга 
ўхшарди. Сонни ва Том Солоццонинг имконият
-
ларини баҳолашда хато қилишди. Сонни етарли 
даражада тажрибали бўлишига ва хавф-хатар
-
ни олдиндан кўра билишига қарамасдан, ҳатто 
ҳозир ҳам Солоццо имкониятларига тўғри баҳо 
беришолмаяпти. Туркнинг кучи нимада эканли
-
гини қандай билса бўларкин-а? Кўринишидан у 
жасур, ақлли, ҳаддан ташқари ирода кучига эга 
одам бўлса керак. Демак, у ҳар қадамда кутил
-
маган қабиҳликлар қилиши мумкин. Сонни, Том, 
Тессио ҳаммаси бир оғиздан ҳамма чора-тадбир
-
лар кўриб қўйилган дейишяпти. Ахир Майкл
-


169
га қараганда уларнинг тажрибаси кўп-да! Майкл 
ўзини бу урушда «беозор бир одам» деб ўйларди. 
Майклни бу қирғинда қатнашишга мажбур қилиш 
учун унга жанговар мукофотлардан беҳад устун 
турадиган мукофотлар ваъда қилиш керак эди.
Бу ғавғолардан четда туришни, ўз ташвишла
-
ри билан яшашни Майкл ҳаммадан кўра кўпроқ 
хоҳларди. Лекин вазият изга тушмагунча оила 
билан алоқани узолмасди. Бирдан Майкл унга 
инида пусиб ётган каламуш, ҳарбий хизматдан 
озод қилинган имтиёзли кузатувчи роли зўрлаб 
тиқиштирилаётганидан жаҳли чиқаётганлигини 
аниқ сезиб қолди. «Беозор одам» сўзи унинг мия
-
сини эговлаётгани ҳам шундан эди.
У меҳмонхонага кириб борди. Кей вестибюлда 
кутиб турарди.
Бирга овқатланишди, қиттак-қиттак ичишди.
– Касалхонага қачон борасан? – сўради Кей.
Майкл соатига қаради.
– Касалхонага саккиз яримгача қўйишади. 
Ҳамма кетгандан кейин борганим маъқулроқ. 
Мени қўйишади. Отам алоҳида палатада, унинг 
олдида хусусий ҳамширалар бор. Шунчаки бир 
оз ўтириб қайтаман. Отам ҳозирча гапира ол
-
майди. Балки мени танимас ҳам. Лекин бари бир 
боришим керак.
Кей оҳиста деди:
– Отангга жуда-жуда ачиняпман. У тўйда мен
-
га жуда ёққан эди. Газеталар у ҳақда ёзаётган 
гапларга ҳеч-ҳеч ишонгим келмаяпти. Бу гап-
ларнинг кўпи ёлғон бўлса керак.
– Мен ҳам шундай бўлса керак, деб ўйлайман, 
– деди Майкл.
Кей олдида очилмаган сирли сандиқ эканлиги
-
дан Майкл ўзи ҳам таажжубланарди. У Кейни се
-
вади, унга ишонади, лекин ҳеч қачон отаси ҳақи
-


170
да ҳақиқатни очиқ-ойдин айтиб беролмайди. Шу 
маънода Кей унга бегона бўлиб қолаверади.
– Хўш, сен-чи? – сўради Кей. – Газеталар ваҳи
-
мали қилиб ёзаётган гангстерлар урушида сен 
ҳам қатнашасанми?
Майкл кулимсираб пиджагининг тугмаларини 
ечди-да этакларини икки томонга очди.
– Кўряпсанми, қуролим йўқ.
Кей кулди.
Улар хонага қайтиб киришганда Майкл таш-
виш ланиб соатига қаради.
– Эҳ, жин урсин, – деди у, – ўн бўляпти. Касал
-
хонага жўнаш керак.
У ваннахонага кириб ювинди, таранди. Кей 
орқасидан келиб уни қучоқлаб олди.
– Қачон никоҳдан ўтамиз? – сўради у.
– Хоҳлаган пайтингда, – деди Майкл. – Оила
-
миз атрофида бўлаётган тўс-тўполонлар сал тин
-
чиб, отам сал тузалсин. Лекин сен ота-отанг га 
баъзи бир нарсаларни яхшилаб тушунтириб қў-
йишингга тўғри келади.
– Нимани тушунтиришим керак экан? – секин 
сўради Кей.
Майк сочини тараркан:
– Уларга чиқиб келиши италян бўлган бир йи
-
гит билан танишиб қолдим, ёмон йигит эмас, 
дейсан. Дортмунд дорилфунунида ўқиётганим
-
ни айтасан. «Жанговар хизматлари учун» хочи, 
«Қирмизи юрак» медали бор. Ҳалол, меҳнаткаш 
йигит, дейсан. Лекин отаси жиноятчиларнинг 
бошлиғи, ёмон одамларни ўлдиради, баъзан юқо
-
ри лавозимдагиларга пора ҳам бериб туради
шундай ҳоллар ҳам бўладики, иш юзасидан унга 
гоҳи-гоҳида ўқ узиб туришади, дейсан. Аммо бу
-
ларнинг ҳаммаси унинг ҳалол ва меҳнаткаш ўғ
-
лига мутлақо дахлдор эмас, дейсан. Эслаб қола
-
санми ҳаммасини?


171
Кей ундан нари тисарилиб эшикка суяниб қолди.
– Шуларнинг ҳаммаси ростми? – сўради у. – 
Отанг ҳақиқатан ҳам шунақа одамми? – Кей 
жим қолди. – У одам ўлдирадими?
Майкл тароқни жойига қўйди.
– Аниқ билмайман, – деди у. – Ҳеч ким аниқ 
билмайди. Лекин шундай бўлиши ҳам мумкин.
Майкл эшикдан чиқаётганда Кей ундан сўради:
– Яқин орада учрашамизми?
Майкл уни ўпди.
– Уйингга жўна, сокин, тинч шаҳарчангда 
яхшилаб ўйлаб кўр. Сен ҳар ҳолда бу ишлардан 
чет роқда бўлишинг керак. Рождество байрами
-
дан кейин дорилфунунга қайтаман. Хановерда 
учрашамиз. Келишдикми?
– Келишдик, – деди Кей.
У Майкл хонадан чиқиб, унга қўл силтаб хайр-
лашиб, лифтга ўтиргунча орқасидан қараб тур
-
ди. Майкл унга ҳеч қачон бунчалик яқин, бунча
-
лик суюкли бўлмаганди. Агар ҳозир кимдир унга 
энди Майкл билан роппа-роса уч йил учрашмай
-
сан, деса Кей ақлдан озиши мумкин эди.
Майкл Французлар касалхонаси олдида так
-
сидан тушаркан, кўчада мутлақо одам йўқлиги
-
ни кўриб таажжубланди. Касалхона ичкарисига 
кирди. Вестибюль бўм-бўшлигини кўриб, яна 
таажжубланди. Лаънати Клеменца билан Тес
-
сио нима қилиб юришипти, ўйлади у. Улар ҳар
-
бий таълимни ўқишмагани ростдир, лекин соқчи 
қўйиш учун албатта, Уэст-Пойитни тамомлаш 
шартми? Вестибюлда энг камида икки киши 
нав батчилик қилиши керак.
Беморлар олдига кеч қолиб келган одамлар 
ҳам кетиб бўлишганди. Соат ўн яримга яқинла
-
шиб қолганди. Майкл ҳушёр тортди, бутун ақлу 
ҳушини йиғди. Маълумотнома ёнида тўхтамади. 


172
У отаси бешинчи қаватда ётишини, қайси па
-
латадалигини биларди. Шошиб лифтда юқорига 
кўтарилди. Қизиғи шундаки, бешинчи қаватда
-
ги навбатчи столи олдига бориб қолгунга қадар 
уни ҳеч ким тўхтатмади. Навбатчи ҳамшира уни 
чақирди, лекин Майкл қайрилиб қараб ҳам қўй
-
мади, йўлида давом этди. Палата эшиги олдида 
ҳам ҳеч ким йўқ эди. Дондан маълумот олишни 
кутиб ўтирган икки хуфя қаерда қолди? Клемен
-
ца ва Тессионинг одамлари қани? Лаънатилар! 
Балки палатада бирон одам навбатчилик қила
-
ётгандир. Эшик очиқ эди. Майкл палатага кир
-
ди. Каравотда бир одам ётарди – Майкл отаси
-
ни совуқ ой нури тушиб турган юзидан таниди. 
Ҳатто ҳозир ҳам отасининг юзида совуққонлик 
намоён эди, нотекис нафас олишидан кўкраги 
билинар-билинмас кўтарилиб турарди. Каравот 
ёнидаги капельница-томизғичдан унинг бурун 
катакчаларига иккита ингичка найча тортилган 
эди. Полга қўйилган шиша идишга ҳам найчалар 
уланган эди. Майкл бир оз қараб турди-да, кейин 
секин тисарилиб, палатадан чиқди.
– Мен Майкл Корлеонеман, отамнинг олдида 
бир оз ўтирмоқчи эдим, – деди навбатчи ҳамши
-
рага. – Уни қўриқлаётган полициячилар қаёққа 
даф бўлишди?
Ёшгина, кўҳликкина ҳамшира кўринишидан 
оқ халатининг кучига қаттиқ ишонарди.
– Отангизнинг олдига жуда кўп одам келди. 
Улар врачга халақит беришди, – деди у. – Бун
-
дан ўн дақиқа олдин полициядан одамлар келиб, 
ҳаммани тарқатворишди. Соқчиларни эса яна 
беш дақиқадан кейин телефонда чақириб олиш
-
ди. Сиз ташвишланманг, мен отангиздан доим 
хабар олиб турибман. Ҳамма гапини эшитаман. 
Эшикни шунинг учун очиб қўйганмиз.


173
– Раҳмат, – деди Майкл. – Бир оз отам ёнида 
ўтирмоқчиман, майлими?
Ҳамшира Майклга кулиб қаради.
– Фақат узоқ ўтирмайсиз, тезроқ чиқишингиз
-
га тўғри келади. Иложим йўқ. Тартиб шунақа.
Майкл палатага қайтиб кирди. Ички телефон
-
да, касалхона коммутатори орқали Ланг-Бичга, 
отасининг хонасига қўнғироқ қилди. Гўшакни 
Сонни олди.
– Сонни, – пичирлади Майкл. – Мен касалхо
-
надаман, ҳозир келдим. Сонни, бу ерда ҳеч ким 
йўқ. Тессионинг одамлари йўқ. Палата эшиги ол
-
дидаги хуфялар ҳам йўқ. Отамнинг олдида бирон 
тирик жон йўқ.
Унинг лаблари қалтирарди.
Сонни анчагача жим турди. Кейин бўғиқ, бош-
қача овоз билан:
– Шунақа дегин, демак, лаънати Солоццонинг 
нияти бошқача экан-да...
– Мен ҳам шундай деб ўйлаяпман, – деди 
Майкл. – Лекин полиция касалхонадаги ҳамма 
қўриқчини тарқатиб юборишга қандай эриш
-
ди, хуфялар қайга гумдон бўлишди? Тессионинг 
одамларига нима бўлган? Наҳотки бу иблис ит
-
вачча Солоццо Нью-Йорк шаҳар полиция бош-
қармасини сотиб олган бўлса? 
– Сал секинроқ, қария, – Соннининг овози хо
-
тиржам эшитилди. – Яна ишимиз ўнгидан келди. 
Сенинг касалхонага кеч борганинг фойда қилди. 
Палатадан чиқмай ўтир. Ичидан беркитиб ол. Ўн 
беш дақиқа бардош бериб ўтириб тур. Мен бир 
жойга қўнғироқ қиламан, холос. Ақл-ҳушингни 
йўқотма, бўптими?
– Ташвишланма, йўқотмайман, – деди Майкл.
У гўшакни илиб қўйди-да, қўнғироқ тугмача
-
сини босди. Соннига қараб ўтирмасдан, ўзи ҳа
-


174
ракат қилгани, ўзича иш тутгани яхши. Ҳамши
-
ра кирди.
– Қулоқ солинг, фақат ваҳима қилманг, – деди 
Майкл. – Гап бундай. Отамни дарҳол бу ердан 
бош қа палата ёки бошқа қаватга кўчириш ке
-
рак. Каравотни ғилдиратиб чиқиш учун найча
-
ларни қандай қилиб узса бўлади?
Ҳамшира эътироз билдирди:
– Нималар деяпсиз? Врачнинг рухсатисиз...
Майкл унинг сўзини бўлди.
– Отам ҳақида газеталар нималар деб ёзганини 
ўқидингизми? Ўзингиз кўриб турибсиз – соқчилар
-
сиз қопти. Ҳозир мени огоҳлантириб айтишдики, 
бу ерга отамни ўлдиргани келишаётганмиш. Ҳа, 
шунақа. Яхшиси менга ёрдамлашворинг.
Зарур пайтда Майкл ҳар қандай одамни ҳам 
ишонтира оларди.
– Найчаларни узмаса ҳам бўлади. Бу кўчма қу
-
рилма, – деди ҳамшира.
– Бўш палата борми? – пичирлаб сўради Майкл.
– Бор, йўлакнинг охирида, – жавоб берди ҳам
-
шира. Ҳамма иш бир зумда, жуда чаққонлик би
-
лан қилинди.
– Одамлар ёрдамга етиб келишгунча отамнинг 
олдида ўтириб туринг, – деди Майкл ҳамширага. 
– Йўлакда ўтиришингиз хавфли.
Каравотдан хириллаган, лекин аниқ овоз эши
-
тилди:
– Сенмисан, Майкл? Нима гап, нима бўлди? 
Майкл каравот устига энгашди. Отасининг қўли
-
ни қўлига олди.
– Ҳа, бу мен, Майклман, – деди. – Қўрқманг, 
жим ётаверинг. Агар биров сизни отингизни ай
-
тиб чақирса жавоб берманг. Сизни ўлдиришмоқ
-
чи, тушундингизми? Лекин мен шу ерда экан
-
ман, бунга йўл қўймайман. Қўрқманг.


175
Дон Корлеоне қандай ҳодиса юз берганини 
ҳали тўла ҳис этмаган, оғриқ азобидан карахт 
ётган ҳолда, худди кенжа ўғлига гапираётгандай 
пичирлади.
– Э, нимадан қўрқаман? Мени кўпдан буён 
ўлдирмоқчи бўлишади. Биринчи марта ўн икки 
ёшлик пайтимда уриниб кўришган...
Бу гапларни овоз чиқариб айтишга кучи ет
-
мади.


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   35




©www.engime.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет