УўК: 821. 111 Кбк: 84(7) п – 97 Пьюзо, Марио



Pdf көрінісі
бет7/35
Дата02.11.2022
өлшемі2,75 Mb.
#156299
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   35
Байланысты:
Марио Пьюзо Чўқинтирган ота ёхуд мафия сардори

ОЛТИНЧИ БОБ
Питер Клеменца тун бўйи босинқираб чиқди, 
яхши ухлай олмади. Эрта туриб ўзи нонушта тай
-
ёрлади. Чўмилганда кийиладиган эски халат ва 
кигиз шиппакда хона бўйлаб у ёқ бу ёққа юрар
-
кан, олдинда турган иш режаларини пишитди. 
Кеча Сонни аниқ кўрсатма берди. Поли Гатто 
зудлик билан гумдон қилиниши керак. Демак, 
бугун топшириқ адо этилиши зарур.


145
Клеменца ташвишда эди. У ўзи тавсия қилган 
Поли сотқин чиқиб қолганидан хижолат бўлаёт
-
ганди. Полининг сотқинлик қилиши Клеменцага 
зарар етказмасди. Устига-устак Полининг ҳаёти 
ҳаммага маълум бўлиб, бу унинг фойдасига хиз
-
мат қиларди. У сицилияликлар оиласида туғил
-
ган, Корлеонелар билан қўшни яшаган, унинг бо
-
лалари билан бирга ўсган, доннинг ўғилларидан 
бири билан мактабда бирга ўқиган эди. Синовдан 
ўтказишди – у ишга яроқли эканлигини исбот
-
лади. Поли қотиллар қаторига қўшилди. Корле
-
онелар оиласи унга яхшигина маош белгилади. 
У Ист-Сайддаги тотализатордан ҳамда касаба 
уюшмасидан тушадиган даромаддан улуш олиб 
турадиган бўлди. Клеменца Поли Гатто Корлео
-
нелар оиласида ўрнатилган қаттиқ тартиб-инти
-
зомга қарши бориб, ҳаётини хавф-хатар остига 
қўйган ҳолда ўғирлик қилиб, қўшимча даромад 
топади, деб шубҳаланарди. Айни пайтда бу Кле
-
менцанинг кўз олдида унинг қадр-қимматини 
оширарди ҳам. Буйруқни менсимаслик – дадил
-
лик ва жасурлик далили ҳисобланарди. Албатта, 
ёшларнинг чойчақасига кўп пул керак. Бунинг 
ҳаммаси табиий ҳол. Лекин Поли Гатто сотқин
-
лик қилади, деб ким ўйлабди дейсиз.
Йўқ, бугун эрталабданоқ Клеменцани ташвиш-
лантирган нарса бошқа эди. Поли Гаттони гум
-
дон қилиш кунда-кунора бўлиб турган одатдаги 
ишлардан бири, холос. Лекин ўрнига ким шахсий 
соқчи бўлади? Оддий югурдак учун бу лавозим 
мансаб пиллапоясидан катта кўтарилиш бўлади. 
Бу ишга жиддий ўйлаб ёндашиш керак. Лапа
-
шанг ва ношуд одам бўлмаслиги керак. Ишончли, 
қўлга тушиб қолса тилини тия оладиган, бир сўз 
билан айтганда, Сицилиянинг omerta қонун-қои-
дасига қаттиқ амал қиладиган одам керак. Яна 


146
бир масала. Янги лавозим учун қанча пул тўла
-
са тўғри бўларкин? Тўс-тўполон бошланганда 
олов чизиғида энг аввало шахсий соқчи бўлади. 
Клеменца яхши ишлаётган оддий югурдаклар
-
га кўпроқ ҳақ тўлаш кераклиги тўғрисида донга 
бир неча марта гапирди, лекин дон лом-мим де
-
мади. Поли пулдан қийналмаганда маккор Турк-
нинг тузоғига илинмаган бўларди.
Ниҳоят, Клеменца Рокко Лампонега тўхталди. 
Корлеонелар оиласида Рокко яқиндан бери хиз
-
мат қилаётганди. Шунга қарамасдан бирмунча 
кўтарилишга эришганди. У Африкада жанг қил
-
ган, жароҳатланиб, 1943 йилда қайтиб келган
-
ди. Лампоне ўшанда қаттиқ оқсоқланиб юрарди. 
Бироқ Клеменца бари бир уни қабул қилганди. 
Клеменца унинг соғлом фикрлашини қадрларди. 
Лампоне унча катта бўлмаган муддат ёки йирик 
жарима билан қутулиб кетиш имкони бўлган 
жойда ўзини ўтга уришнинг, жиддий кўнгил
-
сизликларга дучор бўлишнинг кераги йўқлигини 
яхши тушунарди. Тўланадиган жарима эса қўлга 
киритиладиган бойликка қиёслаганда, денгиз
-
дан томчи, холос. Керагидан ортиқча ошириб 
юбориш ўрнига сал-пал қўрқитиб қўйиш яхши
-
роқ натижа беришини у яхши биларди. Рокко 
шов-шувсиз иш қиларди. Аслида айни шу нарса 
талаб қилинарди.
Худди ходим танлашда мураккаб вазифани 
ҳал қилган ҳалол маъмурият бошлиғидай, Кле
-
менцанинг кўнгли ўрнига тушди. Шундай қи
-
либ, у ёрдамчиликка Рокко Лампонени олади. 
Клеменца топшириқни адо этишда фақат ёш, 
тажрибаси йўқ Роккога унинг биринчи жиноий 
ишида ёрдамлашиш учунгина эмас, шунингдек, 
Поли Гаттодан қасд олиш мақсадида қатнаш
-
моқчи эди. Поли унинг васийлигида эди. Кле
-


147
менца муносиброқ ва ишончлироқ одамларни 
қолдириб, Полини шахсий соқчиликка кўтарди. 
Унинг биринчи қотиллик қилишига ёрдамлашди, 
мансаб поғонасидан кўтарилишида ҳар томонла
-
ма қўллаб-қувватлади. Поли фақат Корлеонелар 
оиласигагина эмас, шунингдек, ўзининг ҳомийси 
Питер Клеменцага ҳам хиёнат қилганди. Нонкўр
-
лик қилганлиги учун у жазоланиши керак.
Бошқа ишлар пухта режалаштириб қўйилган
-
ди. Соат учда Поли Гатто одатдагидай ўз маши
-
насида Клеменцага учрайди. Клеменца телефон
-
га келиб, Рокко Лампонега қўнғироқ қилди. Ким
-
лигини айтмади. Қисқа қилиб:
– Бугун соат иккидан кеч қолмай меникига 
кел. Иш бор, – деди.
Жавоб ҳам қисқа бўлди:
– Хўп.
Клеменца гўшакни қўйди. У сароrеgimе Тес
-
сионинг дон Корлеоненинг уйидаги йигитларини 
алмаштириш тўғрисида ўз одамларини хабардор 
қилиб қўйганди. Битта ташвиш камроқ бўлгани 
яхши. Унинг йигитлари чаққон, ҳамма ишни ўз
-
лари уддалашади.
Ҳозирча машинасини ювиб турсамикин. Маши
-
на юваётганингда каллангга ажойиб фикрлар ке
-
лади. У отаси Италияда доим хўтикларини чўтка 
билан ювиб, тозалашдан завқланганлигини эслади.
Клеменца машинасини иссиқ гаражда ювди. 
У совуқни жинидан ёмон кўрарди. Поли билан 
эҳтиёт бўлиб муомала қилиш керак. У каламуш 
сингари ҳушёр, хавф-хатарни дарҳол сезади. 
Биринчидан, нима учун Рокко бирга кетаётган
-
лигини у ишонадиган қилиб тушунтириш керак. 
Иккинчидан, қаерга, нима учун бориш керак
-
лигини шундай пухта режалаштириш керакки, 
Поли заррача шубҳаланмасин.


148
Дарвоқе, тўғрисини айтганда, бунинг зару
-
рати ҳам йўқ. Полига ортиқча мулозамат қилиб 
ўтирмасдан, осонгина саранжом қилиш ҳам 
мумкин. Лекин Клеменца ими-жимида иш бити
-
ришни ёқтирарди, бу борада ҳеч қачон эринчоқ
-
лик қилмаганди. Устига-устак, агар хавф-хатар 
мавжуд бўлса ҳам, уни бартараф этиш керак. 
Ҳар нарса бўлиши мумкин. Чунки ҳаёт ва ўлим 
тўғрисида гап кетяпти.
Питер Клеменца мовийранг машинасини 
юваркан, хатти-ҳаракатларини, имо-ишорала
-
рини ўзича пишитарди. У Поли билан худди би
-
рор гуноҳ қилиб қўйган одамдай дағал муомала 
қилади. Бу ҳайвонларга хос сезгига эга бўлган, 
ҳар нарсага шубҳа билан қарайдиган Поли Гат
-
тони чалғитади ёки ҳеч бўлмаганда ўзига бўл
-
ган ишончдан маҳрум қилади. Ортиқча хушму
-
омалаликдан ҳам у шубҳаланади. Албатта, меъ
-
ёридан ошириб юбормаслик керак. Хаёли пари
-
шон, бир оз асабийлашган, ташвишли хўжайин 
ролини ҳам ўйнаш мумкин... Энди Лампонега 
келсак, у Полини шубҳага солса-чи? Бунинг 
устига Рокко орқага ўтирса. Сен руль бошқа
-
риб борсанг, орқангда Лампоне ўтирган бўл
-
са, демак, қаршилик кўрсатиш имкониятидан 
маҳрум бўласан. Клеменца машинасини кўзни 
оладиган қилиб ялтиллатиб тозалади. Мураккаб 
масала. Жуда мураккаб. Яна бирор кимсани 
жалб этсамикин? Йўқ, жалб этмагани маъқул. 
Клеменца лўнда фикр ларди. Иштирокчилардан 
бири Клеменцага қарши кўрсатма берадиган 
вазият юз бериб қолиши ҳам мумкин. Агар гу
-
воҳ битта бўлса, кўрсатмалар тенглашади. Агар 
яна бир одам бўлса, икки кишининг гувоҳлиги 
босиб кетади. Йўқ, яхшиси режалаштирилган
-
дай бўлавергани маъқул.


149
Афсусланадиган жойи шундаки, жиноятнинг 
изини йўқотиш мумкин эмас. Ўликни топиша
-
ди. Агар у бутунлай йўқотиб юборилганда яхши 
бўларди. Одатда, ўликлар океанга ёки оила дўст
-
ларига қарашли бўлган НьюЖерси ботқоқликла
-
рига чўктириб юбориларди, баъзида эса янада му
-
раккаброқ йўллар билан йўқ қилиб ташланарди. 
Лекин бу сафар бошқа сотқинларга ибрат қилиб 
кўрсатиш, айни пайтда душманга Корлеонелар ои
-
ласида аҳмоқлар ва лапашанглар улар ўйлаган да
-
ражада кўп эмаслигини яна бир марта исботлаш 
мақсадида очиқ дарс ўтказишга қарор қилишди. 
Айғоқчиси бунчалик тез фош этилганини кўрган 
Солоццо, аламдан куйикиб ўлади. Корлеонелар ои
-
ласи қисман бўлса ҳам бой берилган обрў-эътибо
-
рини тиклаб олиши керак. Донга ўқ узишга журъат 
этишиб, уларни масхара қилишди.
Клеменца нафасини ростлади. Машина худди 
катта пўлат тухумга ўхшаб ялтилларди. У бўлса 
ҳалигача ишончли сабаб ўйлаб тополмади. Ниҳо
-
ят калласига бир фикр келиб қолди. Рокко Лам
-
поненинг иштирокини, нима учун унинг Поли 
билан бирга боришини, ими-жимида, шов-шув
-
сиз ҳаракат қилиш кераклигининг сабабини сод
-
да ва лўнда қилиб тушунтиради.
У Полига агар бирор кор-ҳол рўй берадиган 
бўлса, оила аъзолари яширинадиган жой – «тў
-
шакхона» излашга боришларини айтади.
Оилавий синдикатлар ўртасидаги урушлар 
кес кинлашиб кетган пайтларда қарши томон
-
лар биноларни ижарага олиб, «солдатлар» ерга 
тўшалган тўшаклар устида думалаб ётадиган 
штаб қароргоҳини ташкил этишарди. Бу қарин
-
дош-уруғларни омон сақлаб қолиш учун қилин
-
масди, ҳеч ким ҳеч қачон олишувга дахли бўлма
-
ган аёллар ва болаларга қўл кўтаришга журъат 


150
этолмаган. Бундай қилиш ҳар икки томон учун 
ҳам хавфли эди. Шунчаки соғлом фикр душман 
кўзидан ёки урушга аралашиб қолгудек бўлса, 
полициядан узоқроқ бўлиш учун яширинишни 
тақозо этарди.
Одатда, бундай жойни ишончли сароregime 
излаб топар, тўшакларни ҳам у келтирарди. 
Ҳужумга ўтилганда эса ана шу ердан шаҳарга 
жўналарди. Бундай топшириқни адо этиш учун 
биринчи бўлиб Клеменцани юборишарди. Бу та
-
биий ҳол ҳисобланарди. Бундай жойни жиҳоз
-
лаш, кўчиб боришга ёрдамлашиш учун Гатто ва 
Лампонени жалб этиши ҳам табиий ҳол ҳисобла
-
нарди. Бундан ташқари – Клеменца кулиб қўй
-
ди – нафси наҳанг Поли дарҳол бундай қимматли 
маълумотлар учун Солоццо қанча пул тўлашини 
ҳисоблай бошлайди.
Рокко Лампоне барвақтроқ келди. Клеменца 
вазифани яхшилаб тушунтирди. Лампоне ҳайрон 
бўлиб, айни пайтда миннатдорчилик билдириб, 
унга қаради – бу мансаб поғонасида сезиларли 
кўтарилиш эди, унга оилага хизмат қилиш им
-
конияти берилганди. Рокко эҳтиром билан Кле
-
менцага миннатдорчилик билдирди. Клеменца 
ёрдамчини тўғри танлаганлиги учун ўзидан яна 
бир бор мамнун бўлди. Лампоненинг елкасига 
уриб қўйди.
– Эртадан фақат нон пулигина эмас, балки 
мой пули ҳам ола бошлайсан. Бу ҳақда кейин ба
-
фуржа гаплашамиз. Хабаринг бор, ҳозир донни
-
кида бундан муҳимроқ ташвишлар бор.
Лампоне, тушунаман, деган маънода қўлини 
кўтарди – албатта, кутиб туради, ишга яраша 
ҳақ олишига шубҳа қилмайди.
Клеменца устахонасига кириб, сейфни очди. 
Ундан тўппонча олиб, Лампонега берди.


151
– Ма, ол, – деди. – Ҳеч ким танимайди. Кейин 
машинага, Полининг ёнига ташлаб қўясан. Ишни 
тугатганимиздан кейин хотининг ва бола-чақа
-
ларингни олиб, Флоридага жўна. Ёнингдан пул 
сарфлаб турасан. Кейин тўлаб беришади. Қуёшда 
қорайиб, дам ол. Керак бўлиб қолсанг, қаердан 
топишни билишим учун Корлеонеларнинг Майа
-
ми-Бичдаги меҳмонхонасига туш.
Клеменцанинг хотини эшикни чертиб кириб, 
Поли Гатто келганини айтди. Уй олдида унинг 
машинаси турарди. Гараждан олдин Клеменца, 
унинг кетидан Лампоне чиқди. Caporegime олдин
-
ги ўриндиққа, Гаттонинг ёнига ястаниб ўтирди-да, 
Полининг саломига бир нималар деб ғулдираб жа
-
воб берди. Тирноқ остидан кир қидиргандай, Гат
-
то кечикиб келмадимми, деб соатига қаради.
Полининг чўзинчоқ юзи ҳушёр тортиб, қотиб 
қолди. Нима гаплигини англаб олишга уринди. 
Лампоне орқа ўриндиққа ўтирганди, Полининг 
пешанаси тиришди.
– Четроққа ўтир, Рокко. Шунчалик баҳайбатсан
-
ки, ойнада сендан бошқа нарса кўринмай қолди.
Лампоне бу илтимосда ғайритабиий ҳеч нарса 
йўқдай, дарҳол сурилиб, Клеменцанинг орқаси
-
даги ўриндиққа ўтирди.
Клеменца норози оҳангда Гаттога шундай 
деди:
– Сонни тентак қўрқиб, талвасага тушиб қолди. 
«Тўшакхона» ташвишини қиляпти. Уэст-Сайддан 
жой топишни буюрди. Поли, у кўрсатма берган
-
дан кейин Рокко билан бирга кўрпа-тўшак ва 
озиқ-овқатларни ташиб келтириб, ҳамма нарса
-
ни тахт қилиб қўясизлар. Кўз остинг га олиб юр
-
ган бирор жой йўқми?
Клеменцанинг ўйлагани тўғри чиқди – очкўз
-
лик устун келди. Поли қармоққа илинди – у бу 


152
маълумотларни Солоццога қанчага пуллаш ҳақида 
бош қотира бошлади, ўзининг хавфсизлиги тўғри
-
сида ўйлашни хаёлига ҳам келтирмади. Дарвоқе, 
Лампоне ўзига ажратилган ролни аъло даражада 
ўйнамоқда. У пинагини бузмасдан ойнадан ташқа
-
рини томоша қилиб келяпти. Клеменца уни танла
-
гани учун яна ўзидан мамнун бўлди.
Гатто елкасини қисди.
– Ўйлаб кўриш керак.
– Ўйла, лекин машинани ҳам тезлат, – деб 
тўнғиллади Клеменца. – Мен Нью-Йоркка эртага 
эмас, бугун етиб боришим керак.
Шаҳарга эрта тушадиган қиш оқшоми чўккан
-
да кириб келишди. Ҳаммаси жим бўлиб қолишди. 
Клеменца машинани Вашингтон-Хайтс райони 
томон буришни буюрди. Бир неча квартирани 
кўрган бўлишди. Кейин Полига машинани Артур- 
авенюга қўйиб, уни ўша жойда кутиб туришни 
та йинлади. Рокко Лампонени ҳам машинада қол
-
дирди, ўзи эса Вера Марио ресторанига кириб кет
-
ди. Енгилроқ овқат – сўқим гўшт ва салат буюрди, 
таниш-билишлар билан бир-икки оғзи гаплашди. 
Бир соатдан кейин қайтиб келиб, машинага ўтир
-
ди. Гатто ва Лампоне кутиб ўтиришганди.
– Иблислар, – тўнғиллади Клеменца. – Ланг-Бич
-
га қайтиб кел, деб чақиришяпти. Шошилинч иш 
чиқиб қолганмиш. Сонни «тўшакхона»ларинг 
туриб турар, деяпти. Рокко, сен шаҳарда яшай
-
сан-ку, етказиб қўяйликми?
Рокко хотиржам жавоб берди: 
– Машинани сизнинг уйингиз олдида қолди
-
риб келганман. Эртага эрталаб хотинимга маши
-
на керак бўлади.
– Ундай бўлса бирга қайтамиз, бошқа иложи
-
миз йўқ.
Жим кетишди. Шаҳардан чиқишгандан кейин 
Клеменца тўсатдан:


153
– Поли, тўхтайлик. Иш чиқиб қолди, – деди.
Гатто таажжубланмади: у бақалоқ сароregimе 
билан биринчи марта йўлга чиқаётгани йўқ. Шу
-
нинг учун ҳам унинг нозик жойларини яхши би
-
лади. Машина тош йўлдан чиқиб, ботқоқликка 
олиб борадиган тупроқ йўлга кириб тўхтади. Кле
-
менца машинадан тушиб, чакалакзорга кирди. 
Заҳартангдан бўшаниб қайтиб келди. Машина 
эшигини очаркан, тош йўл томон қаради. Йўл
-
да бирорта чироқ кўринмасди. Ҳамма ёқ қоп-қо
-
ронғи эди. 
– Бошла, – деди Клеменца.
Машина ичида ўқ овози янгради. Поли Гатто 
худди олдинга сакрагандек, кўкраги билан рул
-
га суяниб қолди, кейин аста ўтирғичга сирғалиб 
тушди. Қон сачрамаслиги учун Клеменца шоши
-
либ ўзини орқага олди.
Рокко Лампоне машинадан тушди ва тўппон
-
чани ботқоқликка улоқтирди. Сўнгра шошиб шу 
атрофда яшириб қўйилган машина томон юриш
-
ди. Унга ўтиришди. Лампоне ўтирғич остини ти
-
мирскилаб, калитни топди ва машинани ўт ол
-
дирди. Клеменцани уйига етказиб қўйгач, бошқа 
йўл билан Нью-Йорк орқали Манхэттенга, сўнг 
уйига жўнаб кетди.


Достарыңызбен бөлісу:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   35




©www.engime.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет