УўК: 821. 111 Кбк: 84(7) п – 97 Пьюзо, Марио



Pdf көрінісі
бет12/35
Дата02.11.2022
өлшемі2,75 Mb.
#156299
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   35
Байланысты:
Марио Пьюзо Чўқинтирган ота ёхуд мафия сардори

 
consigliori
 
йўқ, етарли бўлди! – энди се
-
зилар-сезилмас италянча талаффуз билан гапира 
бошлади. – Ё менга Солоццони ушлаб келтири
-
шади ёки Корлеонелар оиласи уруш эълон қила
-
ди. – Сонни жим бўлиб қолди. – Том, масалани 
тинч йўл билан ҳал қилиш тўғрисидаги гаплар 
тугади. Ҳамма нарса ҳал этилган. Энди сенинг 
вазифанг менга ғолиб чиқишда ёрдамлашиш. 
Тушундингми?
Хейген аста бош ирғади. Бир оз жимликдан 
кейин: 
– Мен полициядаги одаминг билан гаплашиб 
кўрдим, – деди. – У капитан Макклоски маълум 
миқдорда маош олиб, Солоццога хизмат қилади, 
деб айтди. Маоши шоҳона эмиш. Макклоски
-
сиз Турк ҳеч жойда қорасини кўрсатмасмиш. У 
Майкл билан учрашган пайтда ҳам олдида фуқа
-
ро кийимида ёнида қурол билан Макклоски ўтир
-


185
ган бўлади. Сен оддий нарсага тушунмаяпсан. 
Сонни, бунақа шахсий қўриқчи билан Солоццо 
бехато йўл тутади. Нью-Йоркда полиция капи
-
танини ўлдириб, сувдан қуруқ чиққан ҳол ҳали 
бўлган эмас. Буни эсда тутсанг бўларди. 
Сонни елка қисди.
– Макклоски бир умр Солоццонинг орқасидан 
соядек эргашиб юрмас, ахир. Кутамиз.
Майкл бутун суҳбат давомида биринчи марта 
гапга аралашди. У Хейгендан сўради:
– Отамни уйга олиб тушса бўладими?
Хейген бош чайқади:
– Сўраб-суриштириб кўрдим. Ҳозирча мумкин 
эмас. Аҳволи оғир. У тузалиб кетади, лекин бу
-
нинг учун парвариш керак, даволаниш тартиби
-
га риоя қилиш керак. Балки яна операция қи
-
лишга тўғри келар.
– Унда Солоццони дарҳол саранжом қилиш ке
-
рак, – деди Майкл. – Энди кутиб бўлмайди. Бу 
жуда хавфли. Балки яна бирор разилликни ўй
-
лаб топар. Эсингиздами, унинг асосий мақсади 
отамни ўлдириш эди. Агар Солоццо уни гумдон 
қилмоқчи эканлигимизни сезиб қолгудек бўлса, 
яна суиқасд уюштиради. Унга полиция капитани 
ёрдам бераётган экан, бу сафар ҳам хатога йўл 
қўяди, деб бўлмайди. Хавф-хатар катта, бу ишда 
таваккал қилиш ярамайди.
Сонни ўйчан томоғини қашлади.
– Гапларинг тўғри, – деди у. – Солоццо яна 
отамизга қарши қўл кўтаргунча кутиб туришга 
ҳаққимиз йўқ.
Хейген хотиржам сўради:
– Капитан Макклоскини нима қиламиз?
Сонни ғалати бир табассум билан Майклга қа
-
ради.
– Ҳа-я, полиция капитанини нима қилсак 
бўларкин?


186
Майкл секин деди:
– Албатта, бу сўнгги чора. Лекин сўнгги чо
-
ралар ҳам ўзини оқлайдиган вазиятлар бўлади. 
Айтайлик, биз Макклоскини саранжом қилмоқ
-
чимиз. Бундай ҳолда унинг кирдикорини очиб 
ташлашимиз, у ўз бурчини ҳалол бажараётган 
полиция капитани эмас, балки ифлос, фирибгар
-
лик ишларида аралашиб юрган қаллоблигини, 
шубҳали шахс эканлигини, ҳар қандай муттаҳам 
сингари у ҳам жазоланиши кераклигини фош 
этиб, шармандаи шармисор қилишимиз керак. 
Биздан маош олиб ишлаётган газетачилар бор. 
Исбот қилинган шундай ҳужжатлар берамизки, 
уларни ҳеч ким рад этолмайди. 
У бу гапларни маъқуллашларини кутиб, атроф-
га қаради. Тессио ва Клеменца қовоқларини со
-
либ, жим ўтиришарди. Сонни боягидек истеҳзо 
билан деди:
– Қани, гапиравер, қария, оғзингга шакар, 
жуда зўр гаплар бўляпти, деган бўларди бу гап-
ларни эшитиб дон.
Хейген четга қараб пиқиллаб кулиб қўйди. 
Майкл қизариб кетди.
– Нима бўпти? Солоццо мени учрашувга так-
лиф қиляпти. Учрашувда фақат уч киши – мен, 
Солоццо ва Макклоски бўламиз, бошқа ҳеч ким 
бўлмайди. Учрашувни индинга белгиланглар. 
Айғоқчиларимиз учрашув қаерда бўлишини би
-
либ беришсин. Одамлар бўладиган жойда учра
-
шишга уларни мажбур қилиш керак. Квартира 
ёки шахсий уйга мен бормайман. Майли, ресто
-
ран ёки бар бўлсин. Мен бемалол ҳаракат қила 
олишим учун тушлик вақти бўлиши керак. Бу 
уларга ҳам маъқул тушади. Полиция капитанини 
отиб ўлдиришимиз мумкинлиги, ҳатто Солоццо
-
нинг хаёлига ҳам келмайди. Албатта, энг аввало 


187
мени бошдан-оёқ тинтиб чиқишади, демак, мен 
учрашувга қуролсиз бораман. Улар билан суҳбат
-
лашаётган пайтимда менга қурол етказиб бериш 
йўлини излашга сизлар бош қотиринглар. Икка
-
ласини ҳам отиб ўлдираман.
Тўрт калла бирданига у томон ўгрилди. Кле
-
менца ва Тессио жиддий, айни пайтда ҳайрат
-
ланиб қарашди. Хейгеннинг қиёфасида ташвиш 
ифодаси бор эди, лекин у мутлақо таажжублан
-
мади. Бироқ Соннининг бесўнақай қиёфаси 
сўлқиллай бошлади – тўсатдан у бор овози билан 
кулиб юборди. Овози томоғига тиқилиб, у кўрсат
-
кич бармоғи билан Майклни кўрсатаркан, кулги 
орасида шундай деди:
– Вой зиёли, олий маълумотли студент-эй, ахир 
сен бурнингни жийириб, оилавий бизнесдан на
-
рида юрардинг-ку! Энди бўлса фақат Макклоски 
башарангга боплаб туширганлиги учун полиция 
капитанини ва Туркни ўлдирмоқчи бўляпсанми, 
а? Сени ҳақорат қилишдими? Ахир бу бизнес
иш юзасидан бўлиб турадиган воқеа, холос. Буни 
қаранглар, хафа бўлганмиш. Фақат уриб тиши
-
ни синдиргани учун иккаласини ҳам ўлдирмоқ
-
чи эмиш. Демак, майда-чуйда топшириқлардан 
кўнглинг тўлмай юрган экан-да! Қаранглар, шун
-
ча йилдан бери билмабмиз-а!
Ҳеч нарсага тушунмаган Клеменца ва Тессио 
Сонни укаси бўйига қараб тўн бичмаётганлиги
-
дан куляпти, деб ўйлашди. Улар ҳам такаббур
-
лик қилиб кулишди. Фақат Хейген ҳушёр тортиб, 
жиддийлигича қолди.
Майкл ҳаммага бир-бир қараб чиқди, кейин 
ҳамон кулишда давом этаётган Соннига кўзла
-
рини қадади.
– Демак, сен иккаласини гумдон қиласан. 
Сен-а? Полициячи башарангга боплаб туширга
-


188
ни учун уни ўлдиришга тайёрсан, шунақами? – У 
яна қиқирлаб кулди.
Майкл ўрнидан турди.
– Бас қил! – деди у. Ундаги ўзгариш шунчалик 
кескин эдики, Тессио ва Клеменцанинг юзидаги 
табассумдан из ҳам қолмади. Акаси катта ва куч
-
лироқ бўлишига қарамасдан Майкл унга ташла
-
нишга ҳам тайёр эди. Агар Майклнинг қўлида қу
-
рол бўлганда Соннининг ҳаёти қил устида турган 
бўларди. Соннининг томоғига бир нарса тиқилиб 
қолгандай бўлди. Майкл совуқ, бегона овоз билан:
– Сен, аблаҳ, бу иш менинг қўлимдан келиши
-
га ишонмаяпсанми ҳали? – деди.
Сонни кулишдан ўзини тўхтатиб олганди.
– Ишонаман, албатта, ишонаман, – деди у. – 
Мен гапингга кулаётганим йўқ. Кулгилиси шун
-
даки, ҳаётда бундай ҳоллар бўлиб туради. Мен 
сени доим кучли йигит, ҳатто доннинг ўзидан 
ҳам кучлироқ деб ўйлаб юрардим. Солоццонинг 
кўзи олдида сен нимжон, мишиқи бир одамсан. 
Чунки Макклоски тишларингни тўкиб ташла
-
ганда ҳам лом-мим демадинг, ҳар доим оила
-
вий жанжаллардан четда юрасан. У сен билан 
учрашганда, заррача қўрқмаса ҳам бўлади, деб 
ишонади.
Сонни жим бўлди, кейин секин кулиб қўйди.
Жин урсин, ниҳоят сен ҳам Корлеонелар
-
дан эканлигингни кўрсатдинг. Шундай бўлиши
-
ни фақат мен билардим. Отамизнинг жароҳат
-
ланганига уч кун бўлди. Уч кундан бери уруш 
қаҳрамони, футбол юлдузи ва яна алламбало 
ниқобларингни қачон ечиб ташларкинсан, деб 
кутаман. Мен ўнг қўлим бўлишингни, биргалик
-
да отамизни ва оиламизнинг ҳамма аъзоларини 
қириб ташламоқчи бўлган аблаҳларни тавбасига 
таянтириб қўйишимизни кутаман. Бунинг учун 


189
бор-йўғи уни башарангга яхшилаб бир тушири
-
ши кифоя қилди, холос. Хўш, нима дейсан?..
Сонни кулгили қилиб афтини бужмайтирди ва 
тиззасига уриб қўйди.
– Йўқ, ростдан ҳам нима деса бўлади, а?
Вазият юмшади. Майкл бошини чайқади.
– Сонни, бошқа илож йўқ, бундай қарорга кел
-
ганимнинг сабаби шу. Яна суиқасд қилишларини 
кутиб ўтиролмайман. Солоццо фақат мени ёни
-
га яқинлаштиришини яхши биласан. Ҳаммаси
-
ни ўйлаб кўрдим. Полиция капитанини мендан 
бошқа ҳеч ким ўлдиролмайди. Тўғри, Сонни, бу 
иш сенинг ҳам қўлингдан келарди, лекин сенинг 
хотининг, болаларинг бор. Устига-устак, отамиз 
соғайиб чиққунга қадар сен оила бошлиғисан. 
Демак, Фредди иккимиз қоляпмиз. Фредди эса 
ўйиндан чиқди. Демак, мен. Бор гап шу. Шапа
-
лоқнинг бу ишга ҳеч қанақа дахли йўқ.
Сонни Майклни қучоқлади.
– Ҳамма далилу рўкачларингга тупурдим. Энг 
муҳими, сен ўзимизникисан. Яна бир нарса: гап-
ларингнинг ҳаммаси бошидан охиригача тўғри. 
Сен нима дейсан, Том?
Хейген елка қисди.
– Гаплари жуда тўғри. Бунинг устига Солоццо 
биз билан ҳақиқатан ҳам битим тузмоқчи бўлаёт
-
ганлигига мен ишонмайман. Қисқаси, Солоццо
-
ни гумдон қилишимиз керак. Бунинг учун ҳатто 
полиция капитанини гумдон қилишга тўғри кел
-
са ҳам, ягона йўл шу. Фақат бир нарсани унут
-
маслик керак – бу ишни қиладиган одамнинг бо
-
шида чақмоқ чақиб, момақалдироқ гулдирайди. 
Наҳотки, Майклдан бошқа одам бўлмаса?
Хейген Клеменца ва Тессиога қаради:
– Йигитларингиз орасида бу топшириқни ба
-
жара оладиган тажрибали, ақлли одам йўқми? 
Кейин бир умр бизнинг таъминотимизда бўлади.


190
Аввал Клеменца гапирди.
– Йўқ, Солоццо ҳамма йигитларни танийди. 
Дастлабки дақиқадаёқ у ҳамма режаларимизни 
пучга чиқаради. Мен ёки Тессио борса ҳам худди 
шундай бўлади.
– Янги келганлардан ҳеч ким танимайдигани 
йўқми? – сўради Хейген.
Ҳар икки сароregimе бош чайқади.
Сонни қатъий хулоса чиқарди: 
– Бу ишга Майклдан бошқа ҳеч ким бормай
-
ди. Сабаби – минг битта. Энг муҳими, Майклни 
менсишмайди. Кейин у бу топшириқни уддала
-
шига ишонаман. Яна бир муҳим нарса – бу иблис 
Турк ка яқинлашишнинг бошқа иложи йўқ. Де
-
мак, вазифамиз хар томонлама мукаммал тайёр
-
гарлик кўриш. Унутма, Майк, ўқ узишинг била
-
ноқ тўппончани ерга ташла. Эсингда тут, ҳам
-
ма нарсани – гувоҳларни ҳам, бошқаларини ҳам 
иложини қилиб, тўғрилаш мумкин, лекин агар 
қўлингда қурол билан ушлаб олишса, тамом бўл
-
дим деявер. Транспортни ҳам, яширинадиган 
жойни ҳам тахт қилиб қўямиз, кейин ғойиб бўла
-
сан, қор ёғиб излар босилгунча таътилда юрган
-
дек юраверасан. Майк, узоқ муддат бу жойларда 
бўлмайсан, севгилинг билан ҳатто телефон орқа
-
ли ҳам хайрлашма. Ҳамма ишни тугатиб, сени 
соғ-омон чет элга ўтказиб юборганимиздан ке-
йин мен ўзим қўнғироқ қилиб, соғ-омонлигингни 
унга айтиб қўяман.
Майкл Корлеоне яна худди бошидан муздай 
сув қуйилаётгандай таниш ажойиб туйғуни ҳис 
қилди. У акасига:
– Менга Кейга нимани айтиш керагу, нимани 
айтмаслик кераклигини ўргатиб, бекорга овора 
бўляпсан. Сен ахир ҳозир қўнғироқ қилиб, Кей 


191
билан хайрлашишимни эмас, худди шу нарсани 
кўзда тутдинг. Тўғрими?
Сонни шошиб:
– Жаҳлинг чиқмасин, сен янги одамсан, ҳозир
-
ча мен кўрсатма беряпман. Бу гапни унутайлик, 
– деди.
Хейген ҳаммага виски қуйди ва ғамгин:
– Бўпти, ҳар ҳолда энди нима қилишимизни 
аниқ биламиз-ку! – деди.


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   35




©www.engime.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет