УўК: 821. 111 Кбк: 84(7) п – 97 Пьюзо, Марио



Pdf көрінісі
бет14/35
Дата02.11.2022
өлшемі2,75 Mb.
#156299
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   35
Байланысты:
Марио Пьюзо Чўқинтирган ота ёхуд мафия сардори

И К К И Н Ч И Қ И С М
ЎН ИККИНЧИ БОБ
Жонни Фонтейн эринчоқлик билан имо қилиб, 
хизматкорига жавоб бериб юборди.
– Эрталабгача хайр, Билли, – деди у.
Қора танли бош хизматкор Тинч океанга қа
-
ратиб солинган ярми ишхона, ярми меҳмонхона
-
дан иборат катта хонадан таъзим қилиб, орқаси 
билан юриб чиқиб кетди.
Жоннини олдинда танҳоликда ўтказадиган узоқ 
оқшом кутарди. Жек Вольц бошловчи ва ҳамма
-
нинг қўли етадиган кино юлдузчалар гуруҳини 
«гўшт комбинати» деб атарди. Оқшомни кўнгилли 
ўтказишнинг энг қулай ва осон йўли ана шу «гўшт 
комбинати» хизматидан фойдаланиш эди. Лекин 
Жонни бундақа хизматлардан зериккан, одамлар
-
ча мулоқотни қўмсаётганди. Бирон-бир кимса би
-
лан шунчаки у ёқ бу ёқдан гаплашиб ўтириш иста
-
ги бор эди унда. Эсига биринчи хотини Виржиния 
тушди. Жонни телефон гўшагини кўтарди.
У Виржиниянинг овозини дарҳол таниди. Бу
-
нинг таажжубланадиган жойи йўқ эди. У бу овоз
-
ни биринчи марта ўн ёшлигида, Виржиния билан 
бирга тўртинчи синфга борганида эшитганди.
– Салом, Жинни, – деди у. – Бугун нима иш 
қилмоқчисан? Бирров кириб ўтсам майлими?
– Майли. Лекин қизлар ухлашяпти. Билмадим, 
уларни уйғотишнинг зарурати бормикин?
– Қўявер, ухлашаверсин, – деди у. – Мен сен 
билан гаплашмоқчи эдим.


214
Жинни бир дақиқа тутилиб қолди, кейин ўзи
-
ни босиб, безовта бўлаётганлигини сездирмас
-
ликка уринди:
– Шунчалик муҳим гапми? Жиддийроқ бирор 
нарса бўлдими?
– Э-йўқ, – деди Жонни. – Бугун суратга оли
-
наётган кинодаги ишимни тугатдим. Шунчаки 
учрашиб, у ёқ бу ёқдан гаплашиб ўтирамиз, деб 
ўйлагандим. Қаттиқ ухлашаётган бўлсалар ҳам 
қизларимни кўрардим.
– Бўпти, майли, – деди Жинни. – Бу роль сенга 
текканидан беҳад хурсандман.
– Раҳмат, – деди Жонни. – Ярим соатда етиб 
бораман.
Беверли-Хилзда Жонни Фонтейн машинадан 
тушишга шошилмади. Бир оз илгари ўзи яшаган 
уйга ўйчан қараб турди. Чўқинтирган отанинг 
шахсий турмушингни ўзинг хоҳлаганингдай қу
-
ришинг мумкин, деган сўзлари хаёлидан ўтди. 
Қандай истакларинг борлигини аниқ билсанг 
яхши. Лекин у билармикин?
Биринчи хотини уни эшик олдида кутиб олди. 
Жинни уларнинг кўчасида яшайдиган қора соч, 
кичкина шўх қизча эди. Кейин италян оиласи
-
дан чиққан андишали, номусли, бегонани яқин
-
лаштирмайдиган қиз бўлиб вояга етди. Ўз вақти
-
да Жонни ҳам унинг ана шу хислатларини яхши 
кўрганди. Балки мен истаётган нарса Жиннидир, 
сўради у хаёлан ўзидан ва йўқ, деб жавоб берди. 
Биринчидан, у Жиннига кўп талпинмай қўйди, 
йиллар уларнинг эҳтиросини сўндирди. Кейин 
Жинни бир умр кечирмайдиган бошқа ишлар 
ҳам бўлиб ўтди. Лекин ҳар ҳолда улар бир-бирла
-
рига душман бўлиб қолмадилар.
Жинни меҳмонхонага, унинг олдига қаҳва 
қайнатиб олиб кирди.


215
– Хоҳласанг, диванга чўзилиб дам ол, – деди у. 
– Чарчаганга ўхшайсан.
Жонни пиджагини, туфлисини ечди, бўйин
-
боғини бўшатди. Жинни қаршисида ўтириб, уни 
жиддий, айни пайтда жиндай истеҳзо билан ку
-
затиб турарди.
– Қизиқ, – деди у.
– Нимаси қизиқ? – Жоннини йўтал тутди, кўй
-
лагига қаҳва тўкилиб кетди.
– Аёллар атрофида гирдикапалак бўлиб юра
-
диган Жонни Фонтейн оқшомни кўнгилли ўтка
-
задиган одам тополмаса.
Жонни зўрма-зўраки кулиб қўйди.
– Аёллар атрофида гирдикапалак бўлиб юради
-
ган Жонни Фонтейннинг бугун ҳам учрашуви бор 
эди. Лекин уни лақиллатиб кетишди. Ишонсанг, 
бундан у елкасидан тоғ қулагандай хурсанд бўлди.
Жонни Жиннининг юзига қандайдир ғазаб, 
нафрат соя ташлаб ўтганини сезиб қолди.
– Ҳар қандай манжалақилардан хафа бўлавер
-
ма, – деди Жинни. – Шу йўл билан улар ўз қадри
-
ни оширишмоқчи бўлишади-да!
Жоннини лақиллатиб кетганликлари учун у 
чиндан ҳам ачинаётганлиги кулгили ҳол эди.
– Э, нимасини айтасан, – деди Жонни Фонтейн. 
– Билсанг, ҳаммаси жонга тегди. Ахир қачонлар
-
дир ақл ҳам кириши керак-да! Бунинг устига ҳо
-
зир мен қўшиқ айтмаяпман, демак, энди аёллар 
масаласи ҳам қийинлашса керак. Чиройга умид 
қилмасам ҳам бўлади, ўзинг биласан.
Жинни эътироз билдирди:
– Сен ҳаётда доим суратлардагидан, экранда
-
гидан чиройли бўлгансан.
Жонни бошини чайқади:
– Семириб кетяпман, соч ҳам тўкиляпти... Уму
-
ман агар шу картина обрў-эътиборимни кўтар
-


216
маса фақат битта иш – бориб пицца пишириш 
қолади. Кел, сени студияга оламиз, кинода сурат
-
га тушасан, кўринишинг ҳалиям жозибадор.
Тўғри, ўттиз беш ёшда эканлиги ҳисобга олин
-
са, чиройли эди. Лекин ҳар ҳолда ўттиз беш ёш 
ўттиз беш-да! Голливудда эса ўттиз беш ёшдаги 
чирой юзга кирган кампирнинг шафтолиқоқи
-
га ўхшаган башараси билан тенг баҳоланади. 
Шаҳарга лемминг
1
тўдалари сингари бостириб 
кириб келган ёш, чиройли қизлар бир йил, узоғи 
билан икки йил даврон суришарди. Бир қиё 
боқиш билан эркакларнинг юрагига ларза сола
-
диган, бу борада эришган ютуқларидан кўзини 
ёғ босиб, мағрурланиб кетмаган ҳурлиқолар ҳам 
бор эди. Оддий аёллар жисмоний гўзалликда 
улар билан рақобатлашишни хаёлларига келти
-
ришмаса ҳам бўларди. Ақл-идрок, орасталик, 
назокат ҳақида қанча гапирманг, ҳар нарсадан 
устун турадиган навқирон гўзаллик билан ҳеч 
нарса рақобатлаша олмас эди. Агар бундай гў
-
заллар кўп бўлмаганда, балки оддий, кўҳликки
-
на жувон бирор нарсага умид боғлаши мумкин 
эди. Уларнинг деярли ҳар бири Жонни Фонтей
-
ннинг имосига жон-жон деб югуриб келиши
-
ни Жинни яхши биларди. Жоннининг гаплари 
шунчаки уни хурсанд қилиш учун айтилган гап-
лар эканлигини ҳам тушунарди.
Жинни дўстона кулиб:
– Сен мени бир марта кўндиргандинг, – деди. 
– Эсингдами, Жонни. Роппа-роса ўн икки йил ил
-
гари. Энди овора бўлмай қўяқол.
Жонни хўрсинди ва диванга чўзилди.
– Мен ҳазиллашаётганим йўқ, Жинни, тўғри
-
сини айтяпман. Кўз тегмасин, кўринишинг чи
-
ройли. Қанийди, менда шунақа кўриниш бўлса.
1
Лемминг – кемирувчиларга хос ҳайвон


217
Жинни жавоб бермади. Жонни нимадандир 
руҳий эзилганлиги яққол кўзга ташланиб турарди.
– Картина қалай, зўр чиқдими? Ундан сенга 
бирор фойда тегишига умидинг борми?
Жонни бош қимирлатди.
– Картина жуда зўр. Яна шуҳрат чўққисига 
кўтарилишим эҳтимолдан узоқ эмас. Агар Ака
-
демия мукофотига сазовор бўлиб, бунинг устига 
сал ақлимни йиғиб олганимда борми, қўшиқ айт-
масам ҳам бўлаверарди. Унда сен билан болала
-
римга ҳам кўпроқ пул теккан бўларди.
– Қаёқда бизга кўпроқ тегади, – деди Жинни. 
– Унингсиз ҳам...
– Кейин мен қизчаларим билан тез-тез кўри
-
шиб турмоқчиман, – деди Жонни. – Сал ўзимни 
ҳам тийиб олсам дегандим. Ҳар жума куни туш
-
ликка келиб турсам, нима дейсан? Қасам ичиб 
айтаманки, бирор марта ҳам кеч қолдирмайман, 
қанчалик узоқда бўлмайин, қанчалик банд бўл
-
майин, ҳар сафар келаман. Имконият бўлганда 
шанба ва якшанба кунларини қизчаларим би
-
лан ўтказишга ҳаракат қиламан ёки таътилга 
чиқишганда ўзим билан олиб кетаман.
Жинни унинг кўкрагига кулдонни қўйди.
– Мен қарши эмасман, – деди Жинни. – Сен 
қизларимнинг отаси бўлиб қолишинг учун ҳам 
турмушга чиқмадим. Дарвоқе, биласанми, ким 
қўнғироқ қилди?
Жонни бунақа топишмоқ ўйинни жинидан 
ҳам ёмон кўрарди.
– Ким? – сўради у.
– Ҳеч бўлмаса одоб юзасидан ҳам ким қўнғи
-
роқ қилганини ўйлаб топишга уриниб кўрсанг 
бўларди, – деди Жинни... У эса жим турарди. – 
Сенинг Чўқинтирган отанг қўнғироқ қилди.
Жонни астойдил ҳайратланди.


218
– Ана, холос! Ахир у ҳеч ким билан телефонда 
гаплашмасди-ку. Хўш, нима деди?
– Сенга ёрдам беришимни, қўллаб-қувватла
-
шимни илтимос қилди. Сен бундан ҳам каттароқ 
ютуқларга эришишинг мумкинлигини, омадинг 
юриша бошлаганини, фақат яқинларингдан би
-
рор киши сенга ишониши зарурлигини айтди. Бу 
гапларга менинг қанақа дахлим бор, дедим. Дах
-
линг борлиги шундаки, у икки болангнинг отаси, 
деди у. Жудаям ажойиб отахон экан. Нега энди 
у ҳақда ҳар хил бўлмағур нарсаларни ёзишяпти?
Ошхонада телефон жиринглади. Жинни чиқ
-
ди. У меҳмонхонага ажабланиб қайтиб кирди.
– Жонни, сени сўрашяпти, – деди. – Том Хей
-
ген. Зарур иши бормиш.
Жонни ошхонага кириб, гўшакни олди.
– Қулоғим сенда, Том.
Том Хейген оғир-босиқ овоз билан гапира бош-
лади:
– Жонни, Чўқинтирган ота сен билан учраши
-
шим кераклигини айтди. Фильмни суратга олиш 
тугади, энди келажак ҳақида ҳам ўйлаб кўрсак 
ёмон бўлмасди, деди. Эрталабки рейс билан учи
-
шимни айтди. Мени Лос-Анжелесда кутиб олола
-
санми? Нью-Йоркдан соат ўн биру ўттизда учаман.
– Албатта кутиб оламан, – деди Жонни.
– Ўзинг машинадан чиқма, – деди Хейген. – 
Мени кутиб олиб, олдингга олиб бориши учун би
-
ронтасини жўнат.
– Нима десанг – шу.
Жонни меҳмонхонага қайтиб кириб, яна ди
-
ванга чўзилди. Қаттиқ чарчаганидан кўзлари 
юмила бошлади.
– Балки ётиб қоларсан? Ҳозир кеч бўлиб қолди. 
Қаёққа ҳам борасан? Эрталаб қизлар билан но
-
нушта қиласан... Бутун бир уйда бир ўзинг ёлғиз 


219
қандай яшаяпсан, умуман тасаввур қилолмай
-
ман. Наҳотки зерикмасанг?
– Уйда деярли бўлмайман-да, – деди Жонни. 
Жинни кулди.
– Демак, мутлақо ўзгармабсан, – у бир дақиқа 
ўйланиб қолди... – Нима қилай, бўш хонага жой 
солиб берайми?
– Сенинг хонангда ётсам бўлмайдими? – сўра
-
ди Жонни.
Жиннининг бирдан жаҳли чиқди.
– Йўқ!
Эрталаб Жонни кеч уйғонди. Тортиб қўйилган 
пардага қуёш нури тушиб турарди. Бу хонага 
соат ўн иккидан олдин нур тушмасди.
– Ҳой, Жинни, менга нонушта берасанми? – 
бақирди у.
– Ҳозир, бирпас сабр қил, – узоқдан Жинни
-
нинг овози эшитилди.
Ҳақиқатан ҳам у бирпасда нонушта олиб кел
-
ди. Ҳамма нарсани олдиндан тайёрлаб қўйган 
бўлса керак. Жонни биринчи сигаретани чекиб 
тугатмаган ҳам эдики, эшик очилиб, қизчалари 
ғилдиракли аравачани суриб киришди.
Қизчалар шу қадар кўҳлик эдики, Жоннининг 
юраги жиғиллаб кетди. Уларнинг тоза қилиб 
ювилган юзлари ловуллаб урар, чақноқ кўзлари
-
да қизиқиш ва тоқатсизлик бор эди – қизчаларга 
отаси билан учрашишдан олдин яхшилаб оро бе
-
рилган эди, узун сочлари майда қилиб ўрилган, 
чиройли кўйлакларининг тугмалари қадалган, 
оёқларига локланган оқ туфли кийишган эди. 
Жонни сигарета қолдиғини ўчиришини кузати
-
шаркан, қучоғини кенг очиб, уларни чақириши
-
ни кутиб, нонуштали столча ёнида туриб қолди
-
лар. Иккаласи ҳам отаси бағрига тенг ташланиш
-
ди. Қизчалар муаттар ҳид таралиб турган нозик 


220
юзларини отасининг юзига босишди. У эркалаб 
соқолини қизчаларининг бетига суртди, қизчалар 
чинқириб юборишди. Эшик олдида Виржиния 
кўринди ва Жонни бемалол ўтириб нонушта қила 
олиши учун столчани диван ёнига суриб келди. 
Ўзи каравот чеккасига ўтириб, Жоннига қаҳва 
қуйиб, қовурилган нонга ёғ суркаб берди. Қизча
-
лар отасининг рўпарасидаги кушеткага ўтириб 
олишиб, пахмайиб кетган сочларини текисла
-
шар, ўзларига оро беришарди. Қизлар катта бў
-
либ қолишганди. Улар билан энди ёстиқ отишиб 
ёки гиламда юмалаб ўйнаш мумкин эмасди. Эҳ, 
жин урсин, ўйлади Жонни, эртагаёқ улғайишиб, 
орқасидан Голливуд безорилари соядек эргашиб 
юрадиган бўлиб қолишади.
Жонни қизларини қанчалик яхши кўришини 
фақат Жинни ва баъзи бир яқин дўстларигина 
билишарди. У хотини билан ажрашиб, уйдан 
чиқиб кетаётганда шу қизчаларини деб ҳаддан 
ортиқча қийналган, юраги эзилиб, қон бўлганди. 
Ўшанда Жонни фақат бир нарсани – ўзининг ота
-
лик ҳуқуқини қаттиқ туриб ҳимоя қилганди. Ҳар 
томонлама пухта ўйлаб, ҳамма нарсани тарозига 
солиб кўриб, у Жиннига эрга тегса, қаттиқ норо
-
зи бўлишини айтди. У хотинини бўлғуси эридан 
эмас, аксинча, қизчаларини ўгай отасидан рашк 
қиларди. Жиннига нафақа ажратаркан, унинг 
эрга тегмасликдан манфаатдор бўлиши учун ҳа
-
ракат қилди. Албатта, Жинни жазманлар топиб 
олиши мумкин, фақат уларни уйига олиб келма
-
са бўлгани. Дарвоқе, бу борада ҳам Жонни унга 
тўла ишонарди. Ишқий масалаларда у ўта тор
-
тинчоқ ва мутаассиб эди. Жиннининг машҳур 
эридан келадиган пул ва бойликларга кўз тикиб, 
унинг орқасидан соядек югурган голливудлик 
ошиқлар бармоқларини тишлаб қолавердилар.


221
– Тезроқ кийин, – деди Жинни. – Том етиб ке
-
ладиган пайт бўлиб қолди.
Жонни қизчаларини хонадан чиқариб юборди.
– Ҳозир кийинаман, – деди Жонни. – Дар
-
воқе, эшитдингми, Жинни, мен хотиним билан 
ажрашяпман. Яна эркин қуш бўлиб қоламан.
Жинни кийинаётган Жоннига қараркан:
– Рождествога бор-йўғи икки ҳафта қолди, – 
деди. – Тайёргарлик кўраётганда сени ҳисобга 
олайми-йўқми?
– Албатта ҳисобга оласан-да, – деди Жонни. 
– Арафани ҳам, Рождествони ҳам сизлар билан 
бирга байрам қиламан. – Унинг янги йилни бирга 
кутиб олиш тўғрисида оғиз очмагани тасодифий 
эмасди. Янги йил арафасида Жонни тун бўйи ул
-
фатлари билан бирга бўлар, вақти-вақти билан 
у ана шундай зиёфатларни соғиниб қолар, бун
-
дай жойларга хотинини олиб бормас эди. Бундан 
унинг виждони ҳам азобланмасди.
Жинни унга пиджагини узатди, пиджакка 
ёпишиб қолган парни олиб ташлади.
Уни бутун оила аъзолари дарвоза олдида тур
-
ган машинагача кузатиб чиқишди. Қизчалар 
икки ёнида қўлларидан ушлаб олишди. Онаси 
эса сал олдинроқда борарди. Жонни жуда хур
-
санд эди, уни ҳозир кўрган одамнинг баҳри-дили 
очиларди. Машина олдида у қизчаларини навбат 
билан қўлтиғидан олиб, ирғитиб ерга туширар
-
кан, ўпиб қўйди. Кейин собиқ хотини билан ҳам 
ўпиб хайрлашди-да, машинага ўтирди.
У хайрлашиш онларининг узоққа чўзилишини 
ёқтирмасди.
Жоннининг ёрдамчиси ва реклама бўйича 
агент ҳамма топшириқларни у айтгандан ҳам 
зиёда қилиб бажаришганди. Жонни уйга яқин
-


222
лашиб келганда, уни ижарага олинган машина 
ҳайдовчиси кутиб турарди. Машинада реклама 
бўйича агент ва яқин кишилардан бири ўти
-
рарди. Жонни машинасини бир четга қўйди-да, 
чаққонлик билан уларнинг машинасига ўтирди. 
Бир дақиқадан кейин улар аэропорт йўлида учиб 
боришарди. Хейгенни ёрдамчи кутиб оладиган, 
Жонни машинада кутиб турадиган бўлди. Бир 
неча дақиқадан кейин Том унинг ёнига ўтириб, 
қўлини қисди ва ҳаммаси Жоннининг уйи томон 
йўл олишди...
Ниҳоят Жонни Том билан меҳмонхонада ёлғиз 
қолишди. Улар ўлганининг кунидан ноилож бир
-
га ўтиришарди. Жонни Томни дон Корлеоненинг 
тўйи арафасида бўлиб ўтган қора кунлардан 
бери кечирмас эди. Ўшанда Жонни доннинг ға
-
забига гирифтор бўлиб, қанча уринмасин, унинг 
олдига киролмаган, Том Хейген ўртада пахса 
девор бўлиб туриб олган эди. Хейген эса ўзини 
оқлашга уриниб ҳам кўрмади. Бунинг уддасидан 
чиқолмасди ҳам. Одамлар бирор иш билан дон
-
нинг олдига киришмоқчи бўлишса, у яшин қай
-
таргич вазифасини ўташи керак эди. Лекин дон
-
дан хафа бўлишга журъат қилолмаган одамлар 
consiglioriдан хафа бўлишарди.
– Чўқинтирган ота мени баъзи бир нарсаларда 
сенга ёрдам бергани жўнатди, – деди Хейген. – 
Бу ишни Рождествогача тугатишни хоҳлардим.
Жонни Фонтейн елкасини қисди.
– Нима десамикин? Картина суратга олиниб 
бўлди. Режиссёр яхши одам экан, ҳар ҳолда мен 
билан яхши муомалада бўлди. Мен суратга туш
-
ган лавҳалар шу даражада муҳимки, ҳатто Вольц 
бу лавҳаларни, демак, уларга қўшиб мени ҳам 
дафн этмоқчи бўлса-да, уддасидан чиқолмайди. 
Ўн миллион долларга тушган фильмни ким ҳам 


223
чиқитга чиқариб ташларди... Демак, энди ҳамма 
нарса фильм экранларга чиққанда танқидчилар 
қандай фикр билдиришларига боғлиқ.
Хейген эҳтиёткорлик билан сўради:
– Ҳо анави Академия берадиган мукофот 
ҳақиқатан ҳам актёрлар тақдирида катта аҳа
-
мият касб этадиган мукофотми ёки амалда ҳеч 
қандай аҳамиятга эга бўлмаган оддий реклама 
ўйинчоғими? – У хато қилганини сезиб қолди 
ва дарров уни тузатишга киришди. – Албатта, 
шуҳратни ҳисобга олмаганда – ҳамма шуҳрат қо
-
зонгиси келади.
Жонни Фонтейн кулимсираб қўйди.
– Чўқинтирган отадан ва сендан ташқари... 
Йўқ, Том, у шунчаки ўйинчоқ эмас. Академия 
мукофотига сазовор бўлган артист камида ўн 
йиллик муваффақияг билан олдиндан таъмин 
этилган деявер. У энг яхши ролларни танлаб 
олиш имкониятига эга бўлади. У иштирок этган 
картиналарга томошабин тўп-тўп бўлиб келади. 
Албатта, мукофотнинг ўзи ҳеч нарса эмас, ле
-
кин киноактёр ҳаётида энг муҳим воқеа. Умуман 
бу мукофотни менга беришади, деб ўйлайман. 
Машҳур артист бўлганим учун эмас, биринчи
-
дан, мени қўшиқчи сифатида ҳамма танийди, 
иккинчидан, ролнинг ўзи жуда зўр. Бунинг усти
-
га мен ҳам ёмон ўйнамадим шекилли.
Том Хейген бош чайқади.
– Чўқинтирган ота эса бугунги кунда сенинг 
мукофот олишингга умид йўқ деяпти.
Жонни Фонтейн бирдан қизишиб кетди.
– Нималар деб валдираётганингни биласан
-
ми ўзинг? Ҳали лента монтаж қилингани йўқ. 
Бунинг устига доннинг кинобизнесга алоқаси 
йўқ. Уч минг мил масофадан наҳотки мана шу 


224
аҳмоқона гапни айтиш учун келган бўлсанг? – У 
жаҳли чиққанидан ва алам қилганидан йиғлаб 
юборай деди.
– Жонни, сенинг кинога оид ишларинг мен 
учун қоронғи ўрмондай бир гап, – деди Хейген 
уни юпатмоқчи бўлиб. – Мен бор-йўғи доннинг 
чопари эканлигимни унутма. Лекин сенинг ҳо
-
зирги аҳволингни дон иккимиз бир неча мар
-
та ҳар томонлама муҳокама қилиб чиқдик. Дон 
сендан, сенинг келажагингдан ташвишланяпти. 
У ҳозирча сенга ёрдам бериб туриш зарур, деб 
ҳисоблаб, бу борадаги муаммоларни бир йўла ҳал 
қилмоқчи. Менинг бу ерга келишимдан мақсад 
сенинг ишларинг бундан кейин силлиқ бориши 
учун чора-тадбирлар кўришдан иборат. Лекин 
бунинг учун сен ақл-ҳушингни йиғиб олишинг 
керак, Жонни. Ўзингга фақат қўшиқчи ва ак
-
тёр сифатида қарашни бас қил энди. Каттароқ 
ишлар билан шуғулланадиган вақт келди.
Жонни Фонтейн кулиб, ўзига виски қуйди.
– Агар «Оскар» мукофотини беришмаса, ме
-
нинг кучим тахминан қизчаларимнинг билак 
кучи билан тенг бўлиб қолаверади. Овозимни 
йўқотдим. Агар овозим тикланганда эди, бирон 
нарсага уриниб кўриш мумкин эди. Бу аҳвол
-
да эса... Лаънати! «Оскар» менга тегмаслигини 
Чўқинтирган ота қаёқдан била қолдийкин? Йўқ, 
билса керак. У ҳали бирон марта хато қилмаган.
Хейген сигарета туташтирди.
– Бизда сенинг номзодингни қўллаш учун Жек 
Вольц киностудия фондидан сариқ чақа ҳам 
ажратмаслиги тўғрисида маълумотлар бор. Бу 
ҳам етмагандек, у овоз беришда қатнашадиган 
ҳар бир одамни сени мукофотланганлар ораси
-
да кўришга кўзи йўқлиги тўғрисида огоҳланти
-
риб қўйипти. Реклама ва бошқа мақсадлар учун 


225
ажратиладиган маблағни қисиб қўйганлиги ту
-
файли ҳам сен бир чеккада қолиб кетишинг 
мумкин. Айни пайтда у ҳамма воситалар билан 
рақиб ларингдан бири имкони борича кўпроқ 
овоз олишига ҳаракат қилади. У ўйлаб ўтир
-
масдан керакли одамларни ҳаммасини, бирини 
амал билан, иккинчисини пул билан, бошқаси
-
ни қизлар билан сотиб олади. Жек Вольц ҳамма 
воситаларни ишга солган. Айни пайтда у ақл- 
идрок билан, имкони борича картинага зарар 
етмайдиган қилиб иш тутади.
Жонни Фонтейн елкаларини кўтарди. У яна 
стаканга виски қуйди-да, шарт кўтариб юборди.
– Шу гаплар рост бўлса, мени куним битди, де
-
явер, – деди Жонни. У ўрнидан туриб, хонада у 
ёқдан бу ёққа юрди. Кейин Хейгеннинг рўпараси
-
га келиб ўтирди... – Биласанми, тақдир тақозоси 
билан кўп вақтгача омадим юришиб ишим ўнги
-
дан келиб юрдим. Лекин Жинни билан ажралиш
-
ганимдан кейин ишим бирин-кетин чаппасидан 
кетаверди. Аввал овоздан айрилдим. Пластин
-
каларимга бўлган талаб камайиб кетди. Кинога 
таклиф қилишмай қўйди. Чўқинтирган ота ҳам 
мендан юз ўгирди, қўнғироқ қилсам, гўшакни 
олмайди. Нью-Йоркка учиб борсам, қабул қил
-
майди. Ҳар сафар ўртамизда сен пайдо бўласан. 
Гарчи сен унинг кўрсатмаларига биноан иш ту
-
таётганингни билсам ҳам қаттиқ жаҳлим чиқар
-
ди. Ахир унинг ўзига аччиқ қила олмайсан-да!..
Бу дақиқада Хейген ўртадаги совуқликни 
унутди.
– Бекорга подадан олдин чанг чиқаряпсан, – 
деди у. – Дон Вольцнинг ҳийла-найрангларини 
фош қила олишини айтди. Мукофотни сен оли
-
шинг ҳам деярли аниқ. Лекин бу сенинг муаммо
-
ларингни тўла ҳал этолмайди, дейди дон. У сенда 


226
продюсер бўлиш, картиналар ишлаб чиқаришни 
йўлга қўйиш, бу ишни бошидан охиригача қўл
-
га олиш учун ақл-идрок, маҳорат етишадими – 
шуни билмоқчи.
– Қизиқ, қандай қилиб дон менга «Оскар» му
-
кофотини олиб бермоқчи? – ишонқирамай сўра
-
ди Жонни.
– Нега энди сен бу Вольцнинг қўлидан келиши
-
га осонгина ишона қолдингу, Чўқинтирган отанг-
га ишонмайсан? – деди кескин Хейген. – Ҳар ик
-
кимизнинг олдимизда бу масалани ҳал этиш ва
-
зифаси тураркан, бунинг учун сенинг ишончинг 
зарур экан, сенга бир гапни айтиб бера қолай. 
Гап шундаки, Чўқинтирган отанг Жек Вольц
-
га қараганда муҳим соҳаларда беҳад катта им
-
кониятларга эга. У сенга мукофот берилишига 
қандай эришмоқчи эканлигини билмоқчимисан? 
Кино саноати касаба уюшмаларининг ҳаммаси, 
демак, мукофот берадиганларнинг ҳаммаси ёки 
деярли ҳаммаси унинг, тўғрироғи, унга боғлиқ бўл
-
ган кишиларнинг қўлида. Албатта, сен ўзинг ҳам 
мукофотга лойиқ бўлишинг, бошқалар билан рақо
-
батлаша олишинг керак. Лекин менга ишонавер. 
Чўқинтирган отанг сенга мукофотни олиб беришга 
қудрати етди. Агар у бу ишга қўл урмаса, мукофот
-
ни етти ухлаб, тушингда ҳам кўролмайсан.
– Мен ишондим ҳам дейлик, – деди Жонни. 
– Продюсер бўлиш учун ишончим, қобилиятим 
етади ҳам дейлик. Лекин бари бир бу ишларга 
менда пул йўқ. Биронта ҳам банк менга пул бер
-
майди. Фильм яратиш учун миллионлаб пул ке
-
рак бўлади.
– «Оскар»ни олишинг билан ишга кириш. Даст
-
лабига учта картина чиқарасан. Учтадан беш
-
тагача картина яратишни мўлжаллаб, энг яхши 
операторларни, энг яхши актёрларни, умуман, 


227
шу соҳадаги энг яхши кишиларни ёлла, – деди 
Хейген қуруққина қилиб.
– Ақлинг жойидами? – деди Жонни. – Бунга қан
-
ча пул кетишини биласанми? Йигирма миллион...
– Пул керак бўлганда, – деди Хейген, – менга 
қўнғироқ қил. Шу ерда, Калифорнияда қайси 
банк сени маблағ билан таъминлашини айта
-
ман. Мутлақо ташвишланма, кино ишлаб чиқа
-
радиган корхоналарга ҳамма банклар пул бера
-
ди. Қабул қилинган умумий тартибга кўра қарз 
беришларини илтимос қиласан, ишончли да
-
лиллар тавсия қиласан, қисқаси, одатдагидек 
иш юзасидан бўладиган битим тузасан. Сенинг 
таклифларингни албатта, қабул қилишади. 
Фақат олдин мен билан учрашиб, ҳисоб-китоб-
ларингни кўрсатасан, режаларингни баён қи
-
ласан. Қалай, маъқулми?
Жонни анча жим турди. Ниҳоят, секин сўради:
– Шартлари қанақа бўлади?
Хейген кулиб қўйди.
– Сенга бериладиган йигирма миллион қарз 
эвазига бирор хизмат қилиш керак бўладими 
деган маънода сўраяпсанда-а? Бўлмасам-чи! 
– У бир оз жим қолди, лекин Жонни бу сукутга 
ҳеч қандай муносабат билдирмади, – Бу хизмат 
доннинг илтимосига кўра сен унга кўрсатишинг 
мумкин бўлган хизматлардан оғир эмас.
– Лекин сен айтаётган хизмат жиддийроқ бўл
-
са, шахсан доннинг ўзи илтимос қилиши керак. 
Яъни сенинг ёки Соннининг кўрсатмалари ўрин
-
га ўтмайди.
Хейген ундан бундай фикр чиқишини кут
-
маганди. Ҳар ҳолда Фонтейннинг анча-мунча 
нарсаларга ақли етаркан, елкасида калласи бор 
экан. Эҳтиёткорлик билан иш тутиш ва чўқинти
-


228
рилган ўғилга муҳаббати туфайли ҳам дон унга 
ҳеч қачон хавфли ишларни буюрмаслигини, Сон
-
ни эса талаб қилиши мумкинлигини тушунди.
– Бу масалада ташвишланмасанг ҳам бўлади, – 
деди Хейген. – Сонни иккаламиз агар ошкор бў
-
либ қолса, шубҳага қўядиган ишларга сени жалб 
этмаслик юзасидан қаттиқ кўрсатма олганмиз. 
Дон ўзи эса ҳеч қачон бундай ишга йўл қўймай
-
ди. Бу ерда гап у илтимос қилиб улгурмасданоқ 
сен ўзинг ихтиёрий тарзда адо этадиган хизмат
-
лар тўғрисида бормоқда. Хўш, қалай, маъқулми?
Жонни кулди.
– Маъқул.
– Яна бир гап, дон сенга ишонади, – деди 
Хейген. – Сени уддабурон, қўлидан иш келади
-
ган одам деб ҳисоблайди. Сен туфайли банк ҳам 
анча-мунча фойда кўришига ишонади. Демак, 
доннинг ўзи ҳам анча-мунча пул ишлаб олади. 
Бу борада доннинг ўз ҳисоб-китоблари бор, буни 
унутма. Пулни беҳуда сарф қилма. Гарчи сен 
унинг суюкли чўқинтирган ўғли бўлсанг-да, йи
-
гирма миллион ҳазилакам пул эмас. Бунча пул
-
ни топиш учун дон анча бош қотиришга мажбур 
бўлади.
– У ташвишланмаса ҳам бўлади, – деди Жон
-
ни. – Жек Вольцга ўхшаган кимсалар кино олами 
даҳолари қаторида юрганда биз ҳам донни хи
-
жолат қилиб қўймасмиз.
– Чўқинтирган отанг ҳам шундай деб ўйла
-
япти, – деди Хейген. – Энди одамларингга айт
-
санг, мени аэропортга етказиб қўйишса. Айта
-
диган гапларнинг ҳаммасини айтдим. Шартнома 
тузадиган пайт келганда мен иштирок этмай
-
ман, юристлар ёлла. Агар эътироз билдирмасанг, 
ҳужжатларни имзолашдан олдин менга бир кўр
-


229
сатиб қўй. Дарвоқе, касаба уюшмалари билан 
ҳеч қанақа англашилмовчиликка дуч келмайсан. 
Бу ҳар бир картинага сарфланадиган маблағни 
бирмунча камайтиради. Бу моддани харажатлар 
пайтида ҳисобга олмасанг ҳам бўлади.
– Тушундим, – деди Жонни. – Аэропортга сени 
ўзим етказиб қўяман. Чўқинтирган отага раҳмат 
айтиб қўй. Ўзим қўнғироқ қилиб, миннатдорчи
-
лик билдиришим мумкин эди, бироқ у гўшакни 
олмаяпти. Дарвоқе, бунинг сабабини сен бил
-
майсанми?
Хейген елка қисди.
– У деярли телефондан фойдаланмайди. Ово
-
зини ёзиб олишларидан чўчийди. Шунчаки гап 
бўлса ҳам телефонда бутунлай бошқача маъно 
берадиган қилиб ўзгартириб юборишлари мум
-
кин. Телефонни олмаслигининг сабаби шу бўлса 
керак, деб ўйлайман. Дон ҳар доим яккаю яго
-
на бир нарсадан, маъмурлар эртами, кечми унга 
қарши бирор бир жиноий иш тўқиб чиқаришла
-
ридан хавфсирайди. Шунинг учун ҳам эҳтиёт бў
-
лишга ҳаракат қилади.
Улар машинага ўтириб, аэропортга жўнашди. 
Хейген шу пайтгача Фонтейнни менсимасдан 
келганлиги, у эса эътиборга лойиқ одам эканли
-
ги тўғрисида ўйлаб борди. Ҳар қандай нарсани 
дарров илғаб олади, масалан, мана, Хейгенни аэ
-
ропортга ўзи олиб кетаётганлигини олиб кўрай
-
лик. Арзимаган илтифот. Кўзга кўринмайдиган 
бундай майда-чуйдаларга дон бекорга алоҳида 
эътибор бермасди. Энди Жоннининг олдида яна 
бир имтиҳондан – фаросат имтиҳонидан ўтиш 
вазифаси турарди. У доннинг хизматини қили
-
ши керак. Лекин у бугунги шартноманинг муҳим 
шартларидан бири тўғрисида оғиз очмаганидай, 


230
қанақа хизмат эканлиги тўғрисида дон ҳам оғиз 
очмайди. Қизиқ, бу шарт нимадан иборат эканли
-
гини бошқа бировнинг ёрдамисиз англаб олишга 
Жонни Фонтейннинг фаросати етармикин?
Аэропортга кираверишда Хейгенни тушириб 
қўйган Жонни (самолётга йўловчилар чиқарил
-
гунга қадар бирга бўлиш тўғрисидаги таклифни 
Хейген қатъий рад этди) орқага, Жиннининг уй
-
ига қайтди.
Икки ҳафта, имкони бўлса бир ой унинг уйида 
қолса ёмон бўлмасди. Ҳар куни қизчалари билан 
сайр қилиб келарди, дўстларидан баъзи бирлари
-
ни меҳмонга чақирарди. Сал ўзига ҳам қараган, 
спиртли ичимликлар ичмаган, чекмаган бўлар
-
ди. Шунда эҳтимол овози ҳам ўрнига тушиб қо
-
лармиди. Овози чиқиб қолса, бунинг устига дон 
Корлеоне молиявий жиҳатдан қўллаб турса, у 
оёққа туриб олган бўларди. Бу куч-қудрат унинг 
товуш найчаларини соғломлигига ва қўшиқ ши
-
навандаларининг унга нисбатан хайрихоҳлигига 
боғлиқ бўлмайди. Пул ва ҳукмронлик – орзиқиб 
кутилган, ўзига хос бўлган ҳукмронлик – унинг 
куч-қудрати ана шунга асосланган бўлади.
Унинг келишига меҳмонхонани супуриб-сиди
-
риб, тартибга келтириб қўйишганди. Бу ҳатто бир 
том остида бўлишса ҳам Жинни билан алоҳида-а
-
лоҳида яшашга тўғри келишининг ифодаси эди.
Жинни қаҳва ва печенье келтириб, хонанинг 
меҳмонхона вазифасини ўтайдиган қисмидаги 
узун столга қўйди. Жонни унга тафсилотларга 
берилмасдан бир неча картина яратиш учун қарз 
олишга Хейген ёрдам бермоқчи бўлаётганлигини 
айтди. Бу янгилик Жиннини ҳаяжонга солди. 
Демак, у яна катта одам бўлиб кетади. Жинни 
дон Корлеоненинг ҳамма нарсага қўли етишига 


231
шубҳа қилмасди. Лекин Хейгеннинг Нью-Йоркка 
сафар қилишидан воқеанинг бунчалик аҳамият
-
га эга эканлигини хаёлига ҳам келтирмаганди. 
Хейген бундан ташқари унга адлиявий жиҳат
-
дан бир қатор маслаҳатлар ҳам берганлигини қў
-
шиб қўйди.
Қаҳвадан кейин у бутун оқшом ишлашини, 
керакли одамларга қўнғироқ қилишини, ҳаракат 
режалари тузишини айтди.
– Ишлаб топадиган маблағимнинг ярмини қиз
-
чаларимга бераман, – деди у.
Жинни бу меҳрибончиликка нисбатан мин
-
натдор бўлиб кулди ва хонадан чиқаркан, уни 
ўпиб қўйди. Ёзув столи устидаги шиша қути
-
чага у яхши кўрадиган ҳарфлар ёзилган сига
-
реталар, намлагичли портсигар, йўғон ва худди 
қалам сингари ингичка куба сигаралари солиб 
қўйилганди. Жонни стулга қулайроқ ўтириб ол
-
ди-да, қўнғироқ қилишга киришди. Миясида 
фикрлар ғужғон ўйнарди. Дастлаб у янги ёзган 
романи шов-шувга сабаб бўлган ва эндигина су
-
ратга олиб бўлинган фильмга асос бўлган ёзув
-
чига қўнғироқ қилди. Ёзувчи у билан тенгдош, 
шуҳрат қозонгунча оғир, мураккаб йўлни босиб 
ўтган, лекин ҳозир адабий давраларда донг та
-
ратган одам эди. У Голливудга ҳам ана шундай 
шон-шуҳрат қозониш мақсадида келганди, ле
-
кин кўп муаллифларга ўхшаб, бу ерда оёқ ости
-
да қолган ахлатдан бошқа нарса эмаслигига тез 
орадаёқ ишонч ҳосил қилди. Кунларнинг бири
-
да шаҳар маъмурлари томонидан уюштирилган 
зиёфатда Жонни унинг ҳақоратланганлигининг 
гувоҳи бўлган эди. Анчагина машҳур, сийнаси 
баланд кино гўзалларидан бири ўша оқшом, ўша 
тунда ҳам ёзувчининг кўнглини олишга ваъда 
берганди. Бироқ чақчақлашиб ўтиришган пайт
-


232
да комик роллар ижро этадиган қамишдай озғин 
артист бармоғи билан имлаб чақиргач, бу гў
-
зал машҳур ёзувчини ташлаб кетворганди. Ана 
шунда Голливуддаги мартабалар жадвалида ким 
қандай ўринда туриши ҳақида ёзувчи аниқ та
-
саввурга эга бўлганди. У бутун дунёда шов-шувга 
сабаб бўлган китоб ёзса нима бўпти? Кино гўзали 
эса ҳеч иккиланиб ўтирмасдан кино олами билан 
алоқаси бўлган хунук, бадбашара бир махлуқни 
ундан устун қўйди.
Жонни Фонтейн ҳозир Нью-Йоркка ана шу 
ёзувчига, гўё худди унга мўлжаллаб ёзилган 
ажойиб роль учун миннатдорчилик билдирмоқчи 
бўлиб қўнғироқ қилганди.
Жонни уни кўкларга кўтариб мақтаркан, 
булбулигўё бўлиб кетди. Кейин у гўё тасодифан 
эсига тушиб қолгандай ёзувчининг янги ёзаётган 
романи қай ҳолатдалиги ва нима ҳақида экан
-
лигини сўраб қолди. Ёзувчи романнинг энг қи
-
зиқарли бобларидан бирини батафсил ҳикоя қи
-
либ бергунча сигара туташтирди ва қулай пайт 
пойлаб:
– Яхши нарсага ўхшайди, тугатганингизда 
ўқиб кўрсам бўларкан. Балки бирор нусха жўна
-
тарсиз? Агар маъқул бўлса Вольц таклиф қилган 
шартлардан яхшироқ шарт билан қабул қили
-
шим мумкин, – деди.
Ёзувчи бу таклифни дарҳол қабул қила қолга
-
нидан Жонни нишонга аниқ урганини тушунди. 
Жек Вольц бу одамни алдаб, китоблари учун ар
-
зимаган ҳақ тўлаб келарди. У байрамлар ўтиши 
биланоқ Нью-Йоркда бўлишини айтди. Улар бир
-
га овқатланишга келишиб олдилар.
Кейин Жонни Фонтейн куни кеча суратга олиб 
тугалланган фильмни экранлаштирган режис
-


233
сёрга ва операторга қўнғироқ қилди. Бошқалар
-
га айт маслик шарти билан ҳар иккаласига бир 
нарсани – Вольц унинг кинода суратга тушишига 
қарши бўлганлигини билишини, бу борада унга ёр
-
дам берганликлари ва яхши муносабатлари учун 
беҳад миннатдор эканлигини, бугундан бошлаб 
улардан қарздорлигини, хоҳлаган пайтларида му
-
рожаат қилишлари мумкинлигини айтди.
Сўнгра Жек Вольцга қўнғироқ қилди, фильм-
даги ажойиб ролни ўйнашга имконият яратиб 
берганлиги учун миннатдорчилик билдирди, яна 
бирга ишлашса мамнун бўлишини айтди. Вольц-
ни ташвишга солиш, Вольцнинг юрагига ғулғу
-
ла солиш мақсадида атайин шундай қилди. Шу 
кунгача у мунофиқлик, иккиюзламачилик қил
-
маганди. Бир неча кундан кейин Вольц Жонни 
амалга ошираётган ишлардан хабардор бўлади 
ва бундай маккорликдан кейин довдираб қола
-
ди. Жонни Фонтейн эса худди шунга эришмоқчи.
Энди собиқ хотини, нуридийдаси бўлган қиз
-
чалар ухлаб, хонага сукунат чўккач, Жонни ниҳо
-
ят орқага, хотини ва қизчаларини ташлаб кетган 
кунларига қайрилиб қарашга журъат этди.
У ансамбль билан мамлакат бўйлаб қўшиғини 
айтиб юрганди. Сўнгра радио ва кейинроқ кино
-
концертларда чиқадиган бўлди ва ниҳоят экран 
юлдузига айланди. Ана шу йиллар мобайнида 
хоҳлаганидек яшади, кўнглига сиққан ишни 
қилди, хотинлар билан осон тил топишарди.
Лекин уйи, оиласи Жонни учун мустаҳкам та
-
янч бўлиб келди. Бироқ актриса Марго Эштонга 
дуч келди-ю, ақли-ҳушини йўқотиб қўйди. Жон
-
ни унга уйланиб олди. Кейинчалик иши-ю мар
-
табаси ҳам, овози-ю оиласи ҳам унутилди. Бу 


234
ҳол бор нарсасидан маҳрум бўлиб, икки қўли бир 
тепа бўлиб қолгунча давом этди.
Ниҳоят, боши бориб тақ этиб деворга теккан
-
дан кейин, кинодан иш беришмай, қўшиқ айтол
-
май қолиб, кейинги хотини хиёнат қилиб кетгач, 
кунлардан бирида кечқурун яккаю ёлғиз қолиб, 
зерикканидан кейин бир неча кунга Жинни ва 
қизчаларининг олдига келди. Аслида у биринчи 
хотинига бош эгиб келганди. Ўша куни у плас-
тинкага ёзиб олинган қўшиқларидан бирини 
қўйиб эшитди – овози жуда ёмон эди. Жонни 
ёзув пайтида атай қилган деб режиссёрни айбла
-
ди. Аста-секин у ўзининг асл овозини эшитаёт
-
ганлигига ишонч ҳосил қилгач, пластинкани ерга 
уриб синдирди ва концертларини бекор қилди. 
Конни Корлеоненинг тўйида Нино билан бирга 
қўшиқ айтганини ҳисобга олмаса, ўшандан буён 
бирон марта ҳам нотага тушолмаганидан қаттиқ 
хижолат бўлди.
Жинни унинг бошига тушган бало-қазолар 
тўғрисидаги хабарни қандай қиёфада кутиб ол
-
ганлигини ҳали унутгани йўқ. Жиннининг юзи
-
даги бу ифода бир дақиқагина кўринди, лекин 
уни бир умр эслаб қолиш учун ана шу дақиқа 
етарли эди. Бу ғолибона ва қаҳрли тантана ифо
-
даси эди. Бу ифода фақат бир нарсани – ўтган 
йиллар мобайнида Жиннининг қалбида унга 
нисбатан нафрат ва адоват яшириниб келганли
-
гининг белгиси эди. У дарҳол ўзини қўлга олди 
ва хушмуомалалик билан ҳамдардлик билдирди. 
Жонни унинг сўзларини юракдан қабул қилаёт
-
гандай бўлиб кўринди. Орадан икки-уч кун ўт
-
гач, узоқ йиллар бошқаларга нисбатан қадрдон
-
роқ бўлиб қолган уч аёл билан учрашди. У бу аёл
-
лар билан дўстона алоқаларини сақлаб қолганди, 


235
гоҳи-гоҳида улардан бириникида тунаб қолар, 
бу уларнинг яхши дўст бўлиб қолганларига ха
-
лақит бермасди. Жонни уларга қўлидан келган 
ёрдамини берар, совғалар ҳадя этар, ишга жой
-
лаштириб қўярди. Агар Жонни уларга қилган ях
-
шиликларни пулга чақадиган бўлса, юзлаб минг 
долларни ташкил этган бўларди. У бу аёлларнинг 
юзида ҳам энди ана шундай оний қаҳрли танта
-
на ифодасини кўрди.
Жонни уларни кечирди: буларнинг ҳаммаси 
гулдан-гулга учиб юрган капалак сингари аёл
-
лар ўртасида қўлма-қўл бўлиб юрган ўша эркин 
кунлар учун олинаётган интиқом эканлигини у 
яхши биларди. Ўшандан бери беқарорлиги учун 
ўзини гуноҳкор деб ҳисобламасди. Жиннини но
-
чор аҳволда ташлаб кетганлиги, оталик ҳуқуқини 
қаттиқ туриб ҳимоя қилгани ҳолда Жинни билан 
ярашишини хаёлига ҳам келтирмаганлиги ва 
буни ундан яширмаганлиги учун ўзини мутлақо 
гуноҳкор деб ҳис этмаганди. У бошига тушган 
бало-қазолардан фақат шу ҳис-туйғунигина – хо
-
тинларга етказган озор учун бепарволикнигина 
ўзи билан олиб қолди.
У чарчади, ётадиган вақт бўлганди. Лекин 
унинг миясига ўрнашиб қолган бир лавҳа – Нино 
Валенти билан бирга куйлагани хаёлидан нари
-
га кетмади. Тўсатдан у дон Корлеонега ёқади
-
ган бир нарсани топгандай бўлди. Гўшакни олиб 
Нью-Йорк билан боғлашни илтимос қилди. Аввал 
Сонни Корлеонега қўнғироқ қилди. Нино Вален
-
тининг телефонини ёзиб олди. Сўнгра Нинога 
қўнғироқ қилди. Овозига қараганда Нино ҳар 
доимгидек ширакайф эди.
– Қулоқ сол, Нино, Лос-Анжелесга кўчиб кел, 
десам, бу таклифга нима деб жавоб берган бўлар
-
динг? – сўради Жонни. – Мен билан бирга ишлай
-


236
сан. Сенга ўхшаган ишончли одам жуда керак 
бўляпти.
Нино одатига кўра ҳазилкашлик қилди:
– Нима десамикин, Жонни, юк машинасидаги 
ишим топ-тоза, йўл-йўлакай машинамга лобар 
аёллар тез-тез чиқиб туришади. Йўлдан четга 
чиқиб улар билан хоҳлаганча кўнгилхушлик қи
-
лишим мумкин. Бунинг устига ҳафтасига юз эл
-
лик чўнтагимга тушиб турипти. Хўш, сен нима
-
лар билан мени оғдириб олмоқчисан?
– Дастлаб ҳафтасига беш юз ва кўнгилхушлик 
қилиш учун икки кино юлдузини бера оламан, – 
деди Жонни. – Қалай? Баъзида уйга меҳмонлар 
келганда қўшиқ айтишга ҳам рухсат бераман.
– Майли, ўйлаб кўрай, – деди Нино. – Бир оз 
муддат берсанг, юристим билан, бирга ишлайди
-
ган шеригим билан маслаҳатлашиб кўрардим.
– Жиннилик қилма, Нино, – деди Жонни. – Сен 
менга кераксан, тушундингми? Эртагаёқ само
-
лётга ўтириб, ҳафтасига беш юз олиш шарти би
-
лан бир йил муддатга шартнома тузиш учун етиб 
кел. Ана шунда менга қарашли севикли жонон
-
лардан бирини йўлдан урганинг учун сени кову
-
шингни тўғрилаб қўйганимда ҳам чўнтагингда 
бир йилга етадиган пулинг бўлади. Келишдикми?
Орага жимлик чўкди. Бу гал Нино жиддий 
овоз билан сўради:
– Ҳой, Жонни, ҳазиллашаётганинг йўқми?
– Йўқ, оғайни, мен жиддий гапиряпман, – деди 
Жонни. – Менинг Нью-Йоркдаги гумаштамга 
учра. Унинг идорасида сенга самолётга билет ва 
пул тайёрлаб қўйишади. Мен қўнғироқ қилиб, 
тайинлаб қўяман. Идорага кундузи учра. Хўпми? 
Мен бирон кишини аэропортга жўнатаман, сени 
кутиб олиб, менинг олдимга олиб келади.


237
Орага яна жимлик чўкди, кейин Нинонинг 
бўғиқ, иккиланган овози эшитилди:
– Хўп, Жонни. – Унда ширакайфликдан асар 
ҳам қолмаганди.
Жонни гўшакни қўйиб, ётишга тайёрлана 
бош лади. Ўша лаънати пластинкаларни уриб 
синдирганидан буён унинг бугунгичалик кайфи
-
яти аъло бўлмаганди...


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   35




©www.engime.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет