УўК: 821. 111 Кбк: 84(7) п – 97 Пьюзо, Марио



Pdf көрінісі
бет3/35
Дата02.11.2022
өлшемі2,75 Mb.
#156299
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   35
Байланысты:
Марио Пьюзо Чўқинтирган ота ёхуд мафия сардори

ИККИНЧИ БОБ
Хейген пайшанба куни эрталаб шаҳарга, ўзи
-
нинг адвокатлик идорасига жўнаб кетди. У беҳу
-
да кетган вақт ўрнини қоплаши, қоғозларни тар
-
тибга келтириши, Виргилий Солоццо билан жума 
куни бўладиган учрашувга тайёрланаркан, маса
-
лани тўла аниқлаштириб олишни режалаштирган 
эди. Бу учрашув шу даражада муҳим эдики, улар 
олган маълумотларга қараганда Солоццо Корле
-
онелар оиласига қиладиган таклифни муҳокама 
қилиш учун Хейген дондан уни бир оқшом бўша
-
тиб қўйишни сўради. Ҳа, ҳар бир ишда аниқлик 
бўлиши, энг кичкина майда-чуйдалар ҳам эъти
-
бордан четда қолмаслиги, бутун ўй-фикрини дон 
билан бўладиган кенгашга қаратиши учун ҳеч 
нарса халақит бермаслиги керак.
Сешанба куни кечқурун Калифорниядан қай
-
тиб келган Хейген Вольц билан олиб борган музо
-
каралари қандай тугаганлигини айтиб берганда 


95
дон таажжубланмади. У фақат ҳеч нарсани, ҳат
-
то майда-чуйда нарсаларни ҳам қолдирмасдан 
тўла, батафсил айтиб беришни талаб қилди. Чи
-
ройли қизча ва унинг онаси ҳақида гапирганда 
нафратланиб пешанасини тириштирди. Сўнг-
ра эшитилар-эшитилмас қилиб «Infamita» деб 
тўнғиллади. У бу сўзни бирор нарсадан ўта қат
-
тиқ жиркангандагина тилга оларди. Суҳбат охи
-
рида у Хейгенга шундай савол берди:
– Бу одамнинг ишонган қалъаси ҳақиқатан 
ҳам шунчалик мустаҳкамми? 
Хейген саволнннг маъносини илғаб олиш учун 
бир неча дақиқа жим қолди. Дон нуқтаи назари 
жиҳатидан бошқа одамлардан шу даражада фарқ 
қилардики, ҳатто унинг сўзларидан ҳам бошқача 
маъно кутиш мумкин эди. Узоқ йиллар мобайнида 
Хейген бунга ишонч ҳосил қилганди. Вольцда ха
-
рактер борми? Ирода кучи борми? Бор, албатта, 
лекин дон буни сўраётгани йўқ. Бош қа бировлар 
дўқ-пўписа, дағдаға қилишларига йўл қўймаслик
-
ка жасорати етадими? Студияда иш тўхтаб қо
-
лиши ва кўкларга кўтариб мақтаган артисти на
-
шавандликда фош этилгач юз берадиган жанжал 
туфайли бўладиган катта зарарларга кўз юмишга 
қатъияти етадими? Кўринишидан етади. Лекин 
дон буни ҳам кўзда тутаётгани йўқ. Ниҳоят Хейген 
тўғри жавоб топгандай бўлди: Жек Вольц бор-бу
-
дидан воз кечиб, қадр-қимматини ҳимоя қилиш 
учун, қасос олиш юзасидан, принцип жиҳатидан 
таваккалига иш тута оладими?
Хейген жилмайиб қўйди. У ҳар доим ҳам дон
-
нинг саволига ҳазил билан жавоб беравермасди, 
аммо ҳозир ўзини тутолмади.
– Сицилиялик эмасми демоқчисиз, шундай
-
ми? – Дон мамнун бош ирғади. Бу кинояни тўғри 


96
илғаб олганлигига берилган баҳо ва жавоб маъ
-
қул бўлганлиги белгиси эди.
– Йўқ, – деди Хейген.
Тамом. Дон кўп бош қотириб ўтирмади. Чор
-
шанба куни ланчдан кейиноқ Хейгенни чақириб, 
зарур кўрсатмалар берди. Куннинг қолган қис
-
мини Хейген хурсандчиликка монанд бир кай
-
фиятда ўтказди. Дон масалани ҳал қилганлиги
-
га, Вольц эртага эрталабоқ қўнғироқ қилиб, янги 
фильмдаги бош ролни Жонни Фонтейн ўйнайди, 
деб айтишига заррача шубҳа қилмади.
Телефон жиринглади – йўқ, у эмас. Амери
-
го Бонасеранинг овози. Миннатдорчилигининг 
чеки йўқ эди. У Хейгендан мурдашўй ўла-ўлгунча 
доннинг дўсти эканлигини, ҳар қандай топши
-
риқни бажаришга тайёрлигини унга бир оғиз ай
-
тиб қўйишни илтимос қилди. Америго Бонасера 
Чўқинтирган ота учун ҳаётини қурбон қилишга 
тайёр, Худо хайрини берсин. Хейген ҳаммасини 
донга айтиб қўйишга ваъда берди.
«Дейли ньюс» газетаси Жерри Вагнер ва Ке
-
вин Мунаннинг калтакланиб дабдаласи чиққан 
пайт даги суратини ўртадаги қўш саҳифада босиб 
чиқарди. Тажрибали суратчи йўлакда бир халта 
гўшт бўлиб ётган йигитларда одам раф-тори қолма
-
ганлигини аниқ кўрсатганди. «Дейли ньюс» улар
-
нинг ҳар иккаласи қандайдир бахтли тасодиф ту
-
файлигина тирик қолганлиги, лекин одам бўлиб 
кетишлари учун касалхонада неча ой ётиш лари, 
неча марта пластик операция қилинишлари но
-
аниқлиги тўғрисида ёзганди. Хейген ён дафтар
-
часига «Клеменцага айтиш керак, йўлини қилиб 
Поли Гаттони тақдирлаб қўйсин», деб ёзиб қўйди. 
Кўринишидан, вазифасини яхши биларди.
Иш кўпайгандан-кўпайди. Донга қарашли қу
-
рилиш фирмаси, чет элдан зайтун мойи келти
-


97
риб сотувчи компания, кўчмас мулк билан савдо 
қилувчи компания келтирган фойда тўғрисидаги 
ҳисоботларни жамлаш учун Хейген уч соат қоғоз 
титиб ўтирди. Ҳозиргача савдо ишлари бир нави 
бўлиб турганди. Лекин уруш тугади, энди ҳар уч 
корхонадан бири катта даромад келтирадиган 
бўлиши керак. Котиба қиз кириб Калифорния
-
дан қўнғироқ қилишаётганини айтганда, Хейген 
Жонни Фонтейнни ҳам, унинг мухлисларини ҳам 
эсдан чиқара бошлаган эди. Бутун вужуди жи
-
мирлаб кетган Хейген телефон гўшакни кўтарди.
– Хейген эшитяпти.
Телефондаги қаҳру ғазаб, чексиз нафрат тўла 
овозни таниб бўлмасди.
– Ярамас аблаҳ, – деб бидирларди Вольц. – 
Ҳаммангни турмага тиқаман. Сўнгги тийинимга
-
ча сарфлаб бўлса ҳам ҳаммангни қамоқхонада 
чиритаман. Ўша лаънати Жонни Фонтейнингни 
туққан онаси ҳам танимайдиган тасқара қилиб 
қўяман. Эшитяпсанми, ўлаксахўр италян?
Хейген юмшоққина қилиб:
– Мен ярим немис, ярим ирландияликман, – деди.
Узоқ жимлик чўкди, кейин телефондан «шилқ» 
этган овоз эшитилди – Вольц гўшакни қўйган
-
ди. Вольц дон Корлеоненинг ўзи ҳақида бир оғиз 
ҳам ёмон гап айтмади. Бу Хейгеннинг истеъдоди 
эътироф этилганлигининг далили эди.
Жек Вольц доим ёлғиз тунарди. Унинг караво
-
тига ўн киши бемалол сиғиши, ётоқхонасида эса 
бутун бир балл саҳнасини суратга олиш мумкин 
эди. Шунга қарамасдан биринчи хотини ўлган
-
дан буён, мана ўн йил бўляптики, ёлғиз ётарди. 
Лекин бу аёллар билан унинг иши йўқ эди, деган 
гап эмасди. Ёши бир жойга бориб қолганига қа
-
рамай ҳали кўнгилхушликни яхши кўрарди. Би
-
роқ энди ёш-ёш қизчаларгина унинг эҳтироси
-


98
ни уйғота олар, унинг куч-қувватию ҳафсаласи 
икки соатга етарди, холос.
Бу пайшанба куни у нима учундир эрта уй
-
ғонди. Ташқарида тонг ёришаётганди, лекин 
кенг ётоқхонада ҳали худди ўтлоқ устидаги ту
-
ман сингари хира парда сузиб юрарди. Паст
-
да, кенг каравотнинг оёқ томонида қандайдир 
таниш бир нарса кўзга ташланди. Вольц унинг 
нималигини аниқроқ кўриш учун тирсакларига 
суяниб гавдасини сал кўтарди. Кўзига кўринган 
нарса отнинг калласига ўхшарди. Вольц уйқуси
-
раб, стол устидаги чироқни ёқди.
Кўрган нарсаси тўсатдан хуруж қилган касал
-
лик каби уни довдиратиб қўйди. Кимдир босқон 
билан калласига туширгандай бўлди. Юраги 
уришдан тўхтаб қолди, кейин беҳад тез ура бош-
лади. Вольц гулдор гиламча устига йиқилди.
Ўша машҳур Хартумнинг қонга беланган 
қоп-қора ипакдай калласи каравотнинг суян
-
чиғига боғлаб қўйилганди. Калланинг қон томир
-
лари оппоқ ипдай диккайиб турарди. Отнинг 
тумшуғида кўпик қотиб, олтин олма сингари 
йилтиллаб турган кўзларига қон тўлиб қолганди. 
Вольц ҳайвонларга хос даҳшатга тушганидан 
ўзиникига ўхшамаган, бегона овоз билан хиз
-
маткорларини чақира бошлади. Ўша даҳшат тал
-
васасида Хейгенга қўнғироқ қилиб, уни бўралаб 
сўкди, дағдаға қилди. Вольц шундай талвасага 
тушдики, ўзини йўқотиб қўйган бош хизматкор 
унинг шахсий врачини, киностудиядан ёрдам
-
чисини чақирди. Улар етиб келишганда Вольц 
ўзини тутиб олганди.
У жуда қаттиқ изтироб чекди. Баҳоси олти юз 
минг доллар бўлган отни сўйиб, калласини олиш 
учун қанчалик ваҳший одам бўлиш керак? Бирор 
марта ҳам огоҳлантиришмаса-я! Бу ваҳшийлик 


99
олдини олиш учун бирор марта келишув йўлини 
таклиф этишмаса-я! Бу ваҳшийлик ҳар қандай 
одам ва ҳар қандай бойлик, қадр-қимматни мут
-
лақо менсимаслик, ўзининг шахсий хоҳиш-иро
-
дасидан бошқа қонун-қоидани, ўзидан бошқа 
ҳеч қанақа худони тан олмаслик эди. Бу ваҳший
-
лик жиноятга қўл урган одамнинг ўта шафқат
-
сизлигини кўрсатиб турарди. Бунинг устига у шу 
қадар кучли, шу қадар тадбиркорки, ҳеч қан
-
дай соқчилик унга тўсиқ бўлолмайди. Чунки бу 
пайтга келиб, айғирга аввал ухлатадиган дори 
беришгани, кейин болта билан шошилмасдан 
калласини кесишгани аниқ бўлганди. Қоровул
-
лар ҳеч нарсани сезмадик, ҳеч нарса эшитмадик 
деб қайта-қайта қасам ичишарди. Вольц бунга 
ишонмади. Бари беҳуда гап, лекин уларни тил
-
га киритиш мумкин. Қоровулларни сотиб олиш
-
ган, улар билан ким ҳисоб-китоб қилганлигини 
аниқлаш мумкин.
Вольц анчагина ақлли, бироқ ўзига беҳад ишо
-
надиган одам эди. Куч-қудратда дон Корлеоне
-
дан устун тураман, деб ўйлаб хато қилганди. Бу 
ўй-фик ри хато эканлигига ишонтириш учун да
-
лил-исбот керак эди. Бу гал унинг кўзи мошдай 
очилиб, ҳамма нарсани ақл тарозисидан бирма-бир 
ўтказди. Қанчалик бой-бадавлат, Қўшма Штатлар 
президенти олдига бемалол кира оладиган одам 
бўлмасин, ФБР директори билан ошна бўлмасин, 
касби-кори Италиядан зайтун мойи келтириб со
-
тишдан иборат бўлган, ҳеч ким танимайдиган бир 
кимса уни ўлдиртириб юбориши мумкин экан. 
Жонни Фонтейнга ўша ролни бермагани учун ҳам 
ўлдиртириб юбориши мумкин. Бу ақл бовар қил
-
майдиган нарса. Одамларнинг бундай йўл тутишга 
ҳаққи йўқ. Агар одамлар шундай йўл тутишадиган 
бўлса, демак, бу дунёда нимадир издан чиққан. Бу 


100
ақлсизлик, тентаклик. Бу сен ўз пулингдан, сенга 
қарашли бўлган корхоналардан, сенга бериб қў-
йилган ҳукмронликдан хоҳлаганингча фойдалана 
олмайсан, демакдир. Бу ҳар қандай коммунизмдан 
юз карра даҳшатлироқдир.
Врач унга тинчлантирадиган дори берди. Вольц 
асабларини тинчитиб, ўй-фикрларини бир жой
-
га тўплай бошлади. Ҳаммасидан кўра ўша Кор
-
леоне деган кимса овозаси дунёга кетган, баҳоси 
олти юз минг доллар бўлган отини осонгина ўлди
-
риб кетгани қаттиқ эсанкиратиб қўйди. Олти юз 
минг-а! Ҳазилакам гапми? Бу ҳали бошланиши, 
холос. Вольцни қалтироқ босди. У ҳаёти ҳақида 
ўйланиб қолди. Бой, бадавлат. Дунёдаги энг жо
-
зибали, дилбар аёллар ҳам у шундоққина кўр
-
саткич бармоғи билан имлаб чақириб, рози қи
-
лишга ваъда берса, хизматига тайёр туришади. 
Қироллар ва қироличалар унинг шарафига қабул 
маросими ўтказишади. Шоҳона яшаш учун унда 
пул ҳам, бойлик ҳам бор. Арзимаган нарсани деб 
шундай ҳаётни қурбон қилиш аҳмоқлик бўларди. 
Эҳ, ўша лаънати Корлеонега қўли етганда эди! 
Қизиқ. Қонунда от ўлдирганга қанақа жазо бери
-
ларкин? У ғайритабиий равишда хахолаб кулиб 
юборди, врач ва хизматкорлар чўчиб унга қа
-
рашди. Бирдан унинг калласига бошқа фикр кел
-
ди. Ахир қандайдир бир сурбет журъат этиб, уни 
бадном қилганлиги бутун Калифорнияга ёйи либ, 
шарманда бўлиш хавфи туғилганди-да! Бу фикр, 
шунингдек, балки улар ҳали мени ўлдиришмас, 
балки уларнинг бундан ҳам қўрқинчлироқ, бун
-
дан ҳам даҳшатлироқ мақсадлари бордир, деган 
фикр ҳамма нарсани ҳал қилди.
Вольц буйруқ бера бошлади. У ҳамма яқин та
-
ниш-билишларини ишга солди. Доктор ва хиз
-
матчиларни агар оғзидан гуллаб қўйса, бир умр 


101
Вольцнинг қаҳр-ғазабига дучор бўлиши билан 
қўрқитиб, сир сақлаш тўғрисида қасам ичирди. 
Матбуотга Хартум лақабли машҳур йўрға касал
-
лик қурбони бўлганлиги, Европадан олиб келина
-
ётганда айғирни бу касалликдан сақлаб қолиша 
олмаганлиги тўғрисида хабар берилди. Отнинг 
жасади Вольц мулкида кўмиб ташланди.
Орадан олти соат ўтгач, фильмни суратга олув
-
чи режиссёр Жонни Фонтейнга қўнғироқ қилиб, 
душанбадан иш бошлаши кераклигини айтди.
Ўша куни кечқурун Хейгеннинг дон Корлеоне 
олдига келишдан мақсади уни эртага Виргилий 
Солоццо билан бўладиган ўта муҳим учрашувга 
тайёрлаш эди. Дон Корлеоне катта ўғли Сонни 
Корлеонени ҳам чақиртирганди. У эринчоқлик 
билан виски ҳўплаб ўтирарди. Ҳорғинликдан 
Соннининг юзлари сўлишиб, кўзлари киртайиб 
қолганди. Кечаларини келинчакнинг дугонаси 
билан ўтказса керак, ўйлади Хейген. Энди шу ет
-
май турганди.
– Керакли нарсаларнинг ҳаммасини пухта ўр
-
ганиб чиқдингми? – сўради дон Корлеоне.
Хейген турли ёзувлар билан тўла папкасини 
очди. Унда энг муҳим нарсаларни эсдан чиқар
-
маслик учун фақат Хейгеннинг ўзигина тушуна
-
диган қилиб ёзилган ёзувлар бор эди. Бошқа ҳеч 
нарса йўқ эди.
– Солоццо биздан ёрдам сўраб келади, – деди 
Хейген. – У қонундан ҳимояланиш учун Корлео
-
нелар оилавий концернидан энг камида милли
-
он доллар сўрайди. Бу бизни у режалаштираёт
-
ган ишда иштирок этишимизни таъминлайди. 
Лекин қай даражада иштирок этамиз, буниси 
ҳали номаълум. Солоццо томонида Таттальялар 
оиласи турибди. Улар ҳам бу ишда ўз улушлари 


102
билан иштирок этишмоқчи. Кўзланаётган иш 
эса гиёҳвандлик моддалари билан савдо қилиш
-
дан иборат. Солоццонинг Туркия билан алоқаси 
бор. Бу мамлакатда кўкнори етиштирилади. Со
-
лоццо у ердан молни Сицилияга олиб ўтади. Бу 
осон иш. Сицилияда кўкноридан қорадори тай
-
ёрланади. Гарчи Сицилияда қорадори тайёрлаш 
мутлақо хавфсиз бўлса ҳам эҳтиёткорлик учун 
фақат морфий тайёрлаш ҳам мумкин. Яккаю 
ягона қийинчилик тайёр молни мамлакатга олиб 
келиш ва тарқатишдан иборат. Иш бошлаш учун 
Солоццонинг маблағи камлик қилади. Ахир мил
-
лион доллар кўчада ётмайди-да!
Хейген дон Корлеоненинг пешанаси тиришга
-
нини кўриб қолди. У иш юзасидан бўладиган суҳ
-
батларда ҳиссиётга берилишни ёқтирмасди. Том 
Хейген шошилиб гапира бошлади.
– Солоццога Турк деб лақаб қўйишган. Бунинг 
иккита сабаби бор. Биринчиси, у Туркияда узоқ 
яшаганлигидир. Миш-мишларга қараганда, у 
ерда хотини ва болалари ҳам бор эмиш. Иккинчи 
сабаби, айтишларига қараганда ҳуда-беҳудага 
пичоққа қўл югуртирармиш. Ҳар ҳолда ёшлигида 
кўпроқ шундай қиларкан. Ўшанда ҳам фақат иш 
манфаатлари талаб қилганда ҳамда иззат-наф
-
сига тегишганда пичоққа қўл югуртираркан. 
Мияси яхши ишлайди, бировга ялинмайди. Икки 
марта қамоқда ўтириб чиққан – бир марта Ита
-
лияда, бир марта Штатларда қамалган. Нарко
-
тик моддалар билан савдо қиладиган одам сифа
-
тида маъмурларга яхши таниш. Бирор кор-ҳол 
юз берадиган бўлса, бу томони бизга яхши. Чай
-
қовчиларнинг каттаси деб ҳисобланиши, бунинг 
устига қамалиб чиққанлиги туфайли судда гувоҳ 
сифатида қатнаша олмайди. Бу ерда, Америкада 
ҳам хотини ва уч боласи бор. Яхши оила бошлиғи 


103
ҳисобланади. Оила аъзолари ҳеч муҳтожлик сез
-
масдан яшаётганига ишончи комил бўлса, ҳар 
қанча муддат бўлса ҳам қамоқда ўтираверади, 
сотқинлик қилмайди.
Дон Корлеоне сигарасини бурқситиб тутат
-
ди-да, сўради: 
– Сантино, сен нима дейсан?
Хейген Соннининг нима дейишини олдиндан 
биларди. Югурдак бола бўлиб юравериш унинг 
жонига текканди. Мустақил тарзда Солоццо 
таклиф қилаётган ишга ўхшаш йирикроқ юмуш 
билан шуғулланишни хоҳларди.
Сонни вискидан бир ҳўплади.
– Оқ кукун – кони фойда, – деди у. – Лекин 
хавфли томони ҳам бор. Йигирма йилни елкага 
олиб кетавериш ҳам мумкин. Мен бу ишда бево
-
сита иштирок этишдан четда турадиган, фақат 
маблағ билан таъминлаш ва ҳимоя қилиш вази
-
фасини зиммамизга оладиган бўлсак, бу ёмон 
ғоя эмас, деб ўйлайман.
Хейген унга маъқуллаб қараб қўйди. Яхши га
-
пирди. Бу ишнинг яққол кўриниб турган фойда
-
ли томонини таъкидлади – унинг ҳолатида бу энг 
тўғри йўл эди.
Дон Корлеоне яна сигарасини бурқситди.
– Сенинг фикринг қандай, Том?
Хейген ошкора гапиришга шайланди. У дон 
Корлеоне Солоццонинг таклифига рад жавоби 
беришини тушунганди. «Энг ёмони шундаки, – 
ўйлади Хейген, – унинг хотирасида сақланиб қол
-
ган дон Корлеоне ҳамма нарсани олдиндан кўра 
билмаган камдан-кам ҳоллардан бири эди. У ҳо
-
зир келажакни кўра олмаётганди».
– Қани, бошла, Том, – дон Корлеоне унга дал
-
да берди. – Ҳатто сицилиялик consigliori ҳам ҳар 
доим хўжайинининг фикрига қўшилавермайди.


104
Учаласи кулишди.
– Сиз таклифни қабул қилишингиз керак, деб 
ўйлайман, – деди Хейген. – Бунинг сабаби аниқ. 
Энг муҳими наркотик моддалар ҳар қандай бош-
қа ишга қараганда кўпроқ фойда келтириши 
кўриниб турипти. Агар биз рад этсак, бу таклиф
-
ни бошқалар, масалан, Таттальялар оиласи қабул 
қилишлари мумкин. Унда улар оладиган даро
-
мад туфайли сиёсатга ҳам, полиция аппаратига 
ҳам кучлироқ таъсир кўрсатадиган бўлишади. 
Кейинчалик бизга тенглаша бошлайдилар, биз 
ҳозир эга бўлиб турган ҳамма нарсаларни қўлга 
ола бошлайдилар. Худди дунё сиёсатида бўлга
-
нидек, бир мамлакатда қурол-яроғ бўлса, демак, 
иккинчи бошқа мамлакат ҳам қуроллана бош-
лайди. Агар Таттальяларнинг молиявий аҳволи 
мустаҳкамланиб борса, улар биз учун хавфли бў
-
либ қоладилар. Ҳозир қиморхоналар ва касаба 
уюшмалари бизнинг қўлимизда, бугунги кунда 
асосий куч-қудратимиз ҳам шунда. Лекин кела
-
жакда наркотиклар билан шуғулланганлар юта
-
ди. Мен таклифни қабул қилиш керак, деб ҳисоб-
лайман, акс ҳолда қўлимиздаги ҳамма нарсани 
бой беришимиз мумкин. Ҳозир эмас, лекин ўн 
йилдан кейин сўзсиз бой берамиз.
Бу гаплар дон Корлеонега таъсир этгандай бўл
-
ди. У яна сигарасини бурқситиб тортди ва секин:
– Бу, албатта, энг муҳим нарса, – деди.
У чуқур хўрсинди ва ўрнидан турди.
– Хўп, эртага ўша ғайридин билан учрашуви
-
миз соат нечада бўлади?
– Эрталаб соат ўнда, – жавоб берди Хейген. 
Унинг қалбида умид илинжи пайдо бўлди. Эҳти
-
мол, дон бу ишга журъат этар.
– Суҳбатда иккалангиз ҳам қатнашасизлар, – 
деди Дон.


105
У қаддини ростлаб, ўғлининг қўлига туртди.
– Сантино, ҳеч бўлмаса бугун яхшилаб тў йиб 
ухлаб олгин. Қара, озиб нақ шайтоннинг ўзига 
ўхшаб қолибсан.
Отасининг бу гапидан руҳланган Сонни Хей
-
ген журъат этолмаган саволни берди:
– Падари бузруквор, таклифга нима деб жавоб 
берамиз?
Дон Корлеоне кулиб қўйди.
– Бу таклифнинг тафсилотларини, қанақа 
фойда-зарар келтиришини билмасдан туриб 
қандай жавоб бераман? Бундан ташқари, сиз
-
ларнинг гапларингиз мағзини яхшилаб чақиб 
кўришим керак. Устига-устак мен шошилиб иш 
қиладиганлардан эмасман.
«Турк» Солоццо ўрта бўйли, бақувват, буғдой
-
ранг одам эди. Хунук қора кўзлари, узун қирра 
бурни билан ҳақиқатан ҳам туркларга ўхшаб ке
-
тарди, қадр-қимматини биларди.
Сонни Корлеоне уни эшик олдида кутиб ол
-
ди-да, Хейген ва дон ўтирган хонага бошлаб кир
-
ди. Люка Бразини ҳисобламаганда кўриниши 
бундан қўрқинчлироқ махлуқни умримда учрат
-
маганман, ўйлади Хейген.
Ҳаммаси самимий қўл олишиб кўришишди. 
Агар дон бу одамнинг ишонч қалъаси мустаҳкам
-
ми, деб сўраса, ҳа, мустаҳкам, деб жавоб берар
-
дим, хаёлидан ўтказди Хейген. Бугун доннинг 
кайфияти жуда яхши бўлишига қарамасдан, 
ҳатто у ҳам куч-қудратда ўзини Солоццодан 
ожизроқ сезарди. Дон ўта содда эди, у қишлоқи
-
ларча оддий саломлашди.
Солоццо дарҳол мақсадга кўчди. Гап нарко
-
тиклар ҳақида борди. Ҳамма иш кўнгилдагидай. 
Туркиядаги кўкнорифурушлар ҳар йили мунта
-
зам тарзда маълум миқдордаги хомашё билан 


106
таъминлаб туришади. Францияда морфий, Си
-
цилияда эса героин ишлаб чиқариш йўлга қў-
йилган. Франция ва Сицилияга мол олиб ўтиш 
анча осон. ФБРни сотиб олиш мумкин эмаслиги 
туфайли дон Корлеоне ҳам, Солоццо ҳам Қўшма 
Штатларга келтириладиган наркотик моддалар
-
ни сотишдан олинадиган даромаднинг беш фо
-
изи йўқолишини яхши билишарди. Шунга қа
-
рамасдан катта даромад олиш имконияти бор, 
амалда эса деярли хавф-хатар йўқ.
– Нима учун энди хусусан менга мурожаат қил-
япсиз? – сўради мулойимлик билан дон. – Бундай 
шарафга муяссар бўлганлигимнинг сабаби нима?
Солоццонинг буғдойранг юзида ҳатто битта 
тук ҳам ўзгармади.
– Менга икки миллион доллар нақд пул керак, 
– деди у. – Яна бир муҳим нарса, юқори лаво
-
зимларда обрў-эътиборли оғайнилари бор одам 
керак. Гоҳида менга қарашли одамларнинг баъ
-
зи бирлари қўлга тушиб қолади. Бу сўзсиз бўла
-
диган воқеа. Уларнинг ўтмиши тозалигига мен 
кафолат бераман. Демак, мантиқан олиб қара
-
ганда, судда улар енгил жазо билан қутулиб ке
-
тишлари мумкин. Менга қўлга тушганлар қамоқ
-
хонада бир-икки йилдан ортиқ ўтирмайдиган бў
-
лишлари керак. Ана шунда улар сир сақлашади. 
Агар улар ўн-йигирма йилга ҳукм қилинса, нима 
бўлишини ким билади? Ҳар хил одамлар бор. Оғ
-
зидан гуллаб қўйиши мумкин, уларга қараганда 
кераклироқ одамларнинг бошига бало-қазо ёғди
-
риши мумкин. Биз учун қонун ҳимоясида бўлиш 
биринчи даражали зарурат. Дон Корлеоне, мен 
сизнинг судьялардан жуда кўп ошна-оғайнила
-
рингиз бор, деб эшитдим.
Дон Корлеоне бу мақтовга эътибор бермади.
– Биз оладиган улуш қанча бўлади? – сўради у.


107
Солоццонинг кўзлари чақнаб кетди.
– Эллик фоиз, – деди у. Бир оз тургандан ке-
йин секин қўшиб қўйди. – Биринчи йили уч ёки 
тўрт миллион бўлади. Кейин улушингиз кўпайиб 
боради. 
Дон Корлеоне дўстона деди:
– Сизни жиддий одам, деб эшитиб, учрашиш
-
га розилик бергандим. Ҳозир эса таклифингизни 
рад этишга мажбурман, лекин сабабини тушун
-
тириб бераман. Сизлар кўзлаган иш келтиради
-
ган фойда катта, лекин хавф-хатари ҳам катта. 
Сиз билан ҳамкорлик қилгудек бўлсам, бошқа 
ишларимни зарба остига қўйган бўламан. Тўғри, 
муҳим сиёсий лавозимларда жуда кўп дўстла
-
рим бор, лекин улар қиморхоналар ўрнига нар
-
котиклар билан шуғулланаётганимдан хабар 
топсалар, менга нисбатан муносабатларини кес-
кин ўзгартирадилар. Қиморбозликни улар шун
-
чаки ишқибозликка ўхшаган зарарсиз нарса деб 
ҳисоблайдилар. Наркотик моддалар савдоси эса 
уларнинг назарида жуда ифлос иш. Йўқ, йўқ, эъ
-
тироз билдирманг. Мен эмас, улар шундай деб 
ҳисоблашади. Қандай йўл билан пул топиш ҳар 
кимнинг ўз иши. Мен сизнинг таклифингизнинг 
ўта хавфлилигини айтмоқчиман, холос. Мана, 
ўн йилдирки, оила аъзоларим тинч, беташвиш 
яшашмоқда. Очкўзлик қилиб уларнинг ҳаётини 
хавф остига қўёлмайман.
Солоццо Хейген ва Сонни томонга ёрдам умид 
қилиб, тез-тез қараб қўяётганлигидан у норози 
бўлаётганлигини сезиш мумкин эди.
– Сиз икки миллион пулингизнинг ташвишини 
қиляпсизми? – сўради у.
Дон Корлеоне қуруққина кулиб қўйди.
– Йўқ, – деди у.


108
Солоццо яна бир уриниб кўрди.
– Сармоянгизнинг тўла сақланишига Татталь-
ялар оиласи ҳам кафолат беради.
Шу чоқ Сонни қўпол хатога йўл қўйди.
– Яъни Таттальялар сармоямизнинг сақлани
-
шини таъминлайди ва бунинг учун ҳақ талаб 
қилмайди, демоқчисиз, шундайми? – қизиқиб 
сўради у.
Хейгеннинг вужуди музлаб кетди. У дон Кор
-
леоне совуқ, ғазабли нигоҳини ўғлига қадагани
-
ни кўриб қолди. Сонни қўрққанидан бирданига 
талмовсираб қолди. Солоццонинг кўзлари яна 
чақнади, бу сафар унинг кўзларида мамнуният 
бор эди. У Корлеоне қалъасидаги нозик жойни 
топган эди. Дон Корлеоне яна гапира бошлади.
Шунда қабул маросими тугаганлиги аниқ бў
-
либ қолди. 
– Ёшларга ҳамма нарса камлик қилади. Усти
-
га-устак ҳозирги ёшлар яхши тарбия кўриш
-
маган. Катталарнинг гапини бўладилар. Дах
-
ли бўлмаган ишларга бурнини суқадилар. Мен 
фарзанд ларимни яхши кўраман. Уларни сал эр
-
калатиб юборганимни кўриб турибсиз. Шундай 
қилиб, синьор Солоццо, менинг «йўқ» деганим 
охирги қатъий сўзимдир. Шунга қарамасдан 
ҳамма ишларингизда сизга шахсан омад тилай
-
ман. Мен бир-биримизга халақит бермаган ҳолда 
ўз ишимиз билан шуғулланаверишимиз мумкин, 
деб ўйлайман. Илтимосингизни рад қилганимдан 
афсусдаман.
Солоццо таъзим қилиб, дон Корлеоненинг қў
-
лини қисди. Хейген уни машинагача кузатиб қўй
-
ди. Солоццо Хейган билан хайрлашганда унинг 
қиёфасидан ҳеч қандай маънони уқиб бўлмасди.
Хейген хонага қайтиб кирди. Дон Корлеоне 
ундан сўради:


109
– Бу одам ҳақида қандай фикрдасан?
– У сицилиялик, – жавоб берди Хейген вазмин
-
лик билан.
Дон Корлеоне ўйчан бош силкиди. Кейин ўғли 
томон ўгирилиб, юмшоқлик билан шундай деди:
– Сантино, режаларингни, ўй-фикрларинг ни 
ҳеч қачон нотаниш одамга айтма. Бегона одам
-
ларга сирингни берма. Анави қиз билан ҳаддан 
ортиқча ўралашиб қолганлигинг туфайли ҳам 
миянг яхши ишламаяпти. Бас қил, иш билан 
шуғуллан. Энди эса бор.
Отасининг таъна-дашномидан Соннининг ав
-
вал таажжубланганлигини, кейин нафратланган
-
лигини Хейген кўриб турарди. Наҳотки, Сонни 
дон унинг янги саргузаштларидан бехабар деб 
ўйласа? Наҳотки, ҳозир қандай жиддий хатога 
йўл қўйганлигини тушунмаган бўлса.
Шундай бўлгани ҳолда Хейген дон Сантино Кор
-
леоне оиласида соnsigliori бўлишни хоҳламасди.
Дон Корлеоне Соннининг чиқиб кетишини ку
-
тиб турди. Кейин чарм қопланган креслога чўкди. 
Хейген қадаҳга ичкилик қуйиб узатди. Дон Корлео-
не бошини кўтариб, нигоҳини унга қадади.
– Менга Люка Бразини чақириб бер, – деди у.
Орадан уч ой ўтди. Хотини ва болаларига рож
-
дество байрами совғалари харид қилиш учун 
Хейген шаҳардаги идорасида ишни эртароқ ту
-
гатишга шошилаётганди. Телефон қўнғироғи 
унинг хаёлини бўлди. Жонни Фонтейн қувончини 
ифодалашга сўз тополмасди. Фильмни суратга 
олиш тугалланипти. Кўрикдан ҳам ўтипти. Кат
-
та шовшув кўтарилибди. Рождество байрамига 
дон Корлеонега мисли кўрилмаган ажойиб совға 
тайёрлаб қўйганмиш. Шахсан ўзи олиб борар
-
миш. Ҳали иш тўла тугамаганмиш, Голливуддан 


110
жилишнинг иложи йўқмиш. Хейген бу гапларни 
чала-чулпа эшитди. Жонни Фонтейннинг сеҳрли 
сўзлари ҳеч қачон унга таъсир этмаганди. Шунга 
қарамасдан у совғага қизиқиб қолди.
– Қанақа совға? – сўради.
Жонни Фонтейн қиқирлаб қулди.
– Айтмайман! Қанақа совғалигини олдиндан 
айтиб қўйсам, қизиғи қолмайди.
Хейгеннинг диққати ошди ва мулойимлик би
-
лан гапни калта қилди.
Яна телефон жиринглади. Хейген қоғозларни 
бир четга қўйди. Ҳаммасининг падарига лаъ
-
нат. Бўлди, ишни тугатаман. Уйга кетаман. Ле
-
кин бари бир гўшакни олди. Қўнғироқ қилаётган 
Майкл Корлеоне эди. Хейгеннинг ранжишидан 
асар ҳам қолмади. У Майклни яхши кўрарди.
– Том, – деди Майкл Корлеоне, – эртага Кей би
-
лан бораман. Байрамгача отам билан гаплашиб 
оладиган муҳим гап бор. Эртага кечқурун отам 
уйда бўладими?
– Ташвишланмай келавер, уйда бўлади, – деб 
жавоб берди Хейген. – Рождество байрамида ҳеч 
ёққа бормайди. Яна нима гаплар бор?
Майклдан бирор нарсани сўраб билиш дон 
Корлеонедан сўраб билишдан осон эмасди.
– Бошқа гап йўқ, – деди у. – Байрамда кўри
-
шамиз, ҳамма тўпланадими?
– Ҳамма тўпланади, – жавоб берди Хейген. 
Майкл гўшакни илди. Қизиқ, бир оғиз ортиқча 
гап айтмайди-я!
Хейген бир оз кечикиб қолишини, лекин кеч
-
ки овқат пайтида албатта уйда бўлишини хо
-
тинига айтиб қўйишни котибага тайинлади. У 
кўчага чиқиб, шошилиб магазин томон юрди. 
Шу пайт кимдир олдидан чиқиб, йўлини тўсди. 
Хейген ҳайратга тушди. Унинг олдида Солоццо 
турарди.


111
– Қўрқманг, сизга айтадиган икки оғиз гапим 
бор, холос, – деди Солоццо секин ва Хейгеннинг 
қўлтиғидан олди. Йўл четида турган машинанинг 
эшиги очилди. Солоццо кескин қилиб:
– Биз гаплашиб олишимиз керак, ўтиринг, – деди.
Хейген қўлини тортди. У ҳали ҳеч қандай 
хавф-хатарни сезмаган, фақат уни йўлдан қол
-
диришаётганидан ранжиганди.
– Шошиб турибман, – деди у.
Унинг орқасида шарпа пайдо бўлди. Бирдан 
Хейгеннинг тиззалари қалтираб кетди.
– Машинага ўтир, – деди Солоццо мулойим овоз
-
да. – Агар сени ўлдириш ниятим бўлганда аллақа
-
чон нариги дунёда юрган бўлардинг. Ҳа, ишонавер.
«Ишонавер? Солоццога-я?» Хейген машинага 
кирди.
Майкл Корлеоне Хейгенга ёлғон гапирганди. У 
Нью-Йоркдан, Хейген идорасидан тўрт қадам на
-
ридан, «Пенсильвания» меҳмонхонасидан қўнғи
-
роқ қилганди. Майкл телефон гўшагини қўйган
-
да Кей Адамс чекаётган сигаретасини ўчирди.
– Аммо ёлғонни ҳам қойиллатиб ташлайсан-да, 
Майк!
Майкл каравотга, унинг ёнига ўтирди.
– Сени деб ёлғон гапиришга мажбурман, жон
-
гинам. Агар бизникилар шу ердалигимизни би
-
либ қолишса, дарҳол уйга боришга тўғри келади. 
Унда ресторанда овқатланиш, театрга тушиш, 
бирга тунаш ҳақида гап-сўз ҳам бўлмайди. Тўйи-
миз бўлмагунча отамга кўринишни хаёлинг га 
ҳам келтирма.
У Кейни аста қучоқлади, нозик лабларидан 
ўпди. Кей кўзларини юмди. Бахт дегани шу бўл
-
са керак, ўйлади Майкл. Тинч океандаги лаънати 
оролларда қон кечиб, лойга ботиб жанг қилганда, 


112
у Кей Адамсдек ажойиб гўзал, хипча бел, бадани 
сутдай оппоқ қизни учратишни орзу қилганди. 
Кей кўзларини очиб, унинг бошини бағрига босди.
Улар рождество байрамида шов-шувсиз, 
ими-жимида уйланишга, дўстларидан икки ки
-
шини гувоҳликка олиб никоҳдан ўтишга қарор 
қилишганди. Лекин Майкл албатта, отасининг 
олдидан бир карра ўтиб қўйишни лозим деб топ-
ди. Отаси албатта қаршилик қилмайди. Фақат 
ундан сир тутишмаса бўлгани. Кей ота-онаси 
қаршилик қилмаслигига шубҳаланарди. Яхшиси, 
тўйгача уларнинг билмай турганлари маъқул.
– Ота-онам, албатта, мени ҳомиладор бўлса ке
-
рак, деб ўйлашади, – деди Кей.
– Бизникилар бундай деб ўйлашмайдими? – 
жилмайди Майкл.
Майклнинг оиласидан бирмунча узоқроқ ту
-
ришга тўғри келишлари ҳақида иккаласи ҳам 
лом-мим дейишмади. Тўғри, Майкл унингсиз ҳам 
қариндош-уруғларидан узоқлашиб кетганди. Ле
-
кин ҳар ҳолда айбдорлик туйғуси ҳар иккисини 
ҳам бир оз қийнарди. Ўқишлар тугагунга қадар 
шанба ва якшанба кунларигина учрашиб ту
-
ришга, таътилни бирга ўтказишга тўғри келади. 
Бахт ли оилавий турмушдан нимаси ёмон...
Театрга тушиб, «От ўйин» спектаклини томоша 
қилишди. Спектакль тугагач, кўчага чиқишди. 
Салқин тушиб совуқ бўлиб қолганди. Кей Майкл
-
нинг пинжига кирди.
– Уйланганимиздан кейин сен ҳам мени дўп
-
послаб калтаклайсан, кейин анави қўшиқда куй
-
ланганидек, менга совға қилиб юлдузни ўғирлаб 
келасан, шундайми?
Майкл кулиб юборди.
– Мен математикадан дарс бераман... – Кейин 
сўради: – Хоҳлайсанми, меҳмонхонага боришдан 
олдин тамадди қилиб оламиз?


113
Кей рад қилди, лекин Майклнинг овқатланги
-
си бор эди. Бўпти, хонага бутерброд келтиришга 
буюртма беради.
Вестибюлда Майкл Кейни туртиб, дўкон то
-
монни кўрсатди.
– Мен хонанинг калитини олгунча, сен газета 
сотиб ол.
Майкл навбатга турди – урушдан кейин меҳ
-
монхоналарда хизматкорлар етишмасди. Ниҳо
-
ят, калитни олиб, шошилиб у ёқ бу ёққа қаради. 
Кей дўкон ёнида қўлида газета билан турарди. 
Майкл унинг ёнига келди. Кей бошини кўтарди. 
Унинг кўзи тўла ёш эди, Кей йиғларди.
– Майк, – деди у. – Оҳ, Майк!
Майкл унинг қўлидан газетани юлиб олди. У ота
-
сининг кўприк устида қонга ботиб ётган суратини 
кўрди. Укаси Фредди отасининг ёнида, йўлакда 
йиғлаб ўтирарди. Майклнинг бутун вужуди музлаб 
кетди. Унинг қиёфасида ғам-андуҳ ҳам, даҳшат 
ҳам йўқ эди, фақат чексиз қаҳр-ғазаб бор эди. 
– Сен хонага чиқавер, – деди у Кейга.
Бироқ лифтга қадар Кейни қўлтиқлаб боришга 
тўғри келди. Иккаласи биргаликда жим юқорига 
кўтарилишди. Хонага киргач, Майкл каравотга ўти
-
риб газетани ёзди ва сарлавҳага кўз югуртирди:
ВИТО КОРЛЕОНЕГА ЎҚ УЗИШДИ.
ГУМОН ҚИЛИНАЁТГАН РЭКЕТЧИЛАР 
САРДОРИ ҚАТТИҚ ЯРАЛАНГАН.
ВРАЧЛАР ПОЛИЦИЯНИНГ КУЧАЙТИРИЛГАН СОҚ
-
ЧИЛИГИ ОСТИДА ОПЕРАЦИЯ 
ҚИЛМОҚДАЛАР. ҚОНЛИ ХУНРЕЗЛИК 
БЎЛИШ ЭҲТИМОЛИ БОР.
Бирдан Майклнинг тиззалари қалтираб кетди.
– Хайрият, тирик экан. Аблаҳлар отамни ўлди
-
риша олмапти, – деди у.


114
Кейин хабарни қайта ўқиб чиқди. Соат бешда 
отишган. Демак, Кей иккаласи тўшакда кўн
-
гилхушлик қилиб ётишган пайтда, бирга овқат
-
ланишган, театрда ўтиришган пайтларда ажал 
отасининг орқасидан соядек эргашиб юрган. 
Майклнинг тишлари ғижирлаб кетди.
– Касалхонага борамизми? – сўради Кей.
Майкл бош чайқади.
– Аввал уйга қўнғироқ қилиб кўрай. Отамга 
ҳеч нарсадан тап тортмайдиган аблаҳлар ўқ 
узишган. Агар улар отамнинг тирик қолганлиги
-
ни билишса, ҳар қандай разилликка қўл уришла
-
ри мумкин. Улардан ҳар нарсани кутса бўлади.
Уйдаги ҳар икки телефон ҳам банд эди. Майкл 
йигирма дақиқалардан кейин қўнғироқ қилолди, 
холос. Гўшакни Сонни олди.
– Лаббай.
– Сонни, бу менман, – деди Майкл.
Сонни енгил нафас олди.
– Ўҳ, лаънати, бу ерда биз сенинг ташвишингни 
қилиб, қўрқиб ўтирибмиз. Қаерларда юрибсан? 
Шаҳарчангга одам юбордик, хабар олиб кел, деб.
– Отамнинг аҳволи қандай? – сўради Майкл. – 
Қаттиқ жароҳатланганми?
– Жуда қаттиқ, беш марта ўқ теккан. Лекин 
бўш келмаяпти, – Соннининг овозида ғурурла
-
ниш туйғуси пайдо бўлди. – Врачлар тузалиб ке
-
тади, дейишяпти. Менга қара, ҳозир бандман, 
сен билан гаплашолмайман. Ҳозир қаердасан? 
– Нью-Йоркдаман, – жавоб бердн Майкл. – Ме
-
нинг келишимни Том айтмадими?
Сонни тутилиб қолди.
– Томни ушлаб кетишипти. Сендан нега 
ташвишланганимни энди тушунгандирсан? Хо
-
тини шу ерда ўтирибди. Ҳали қеч нарсадан ха
-
бари йўқ. Полиция ҳам билмайди. Ҳозирча шун
-


115
дай бўлгани маъқул. У аблаҳлар қандай ишга қўл 
уришганини жуда яхши билишган. Дарҳол уйга 
етиб келиб, оғзингга талқон солиб ўтирасан, ту
-
шундингми?
– Тушундим! – деди Майкл. – Бу кимларнинг 
иши эканлиги маълумми?
– Албатта-да, – жавоб берди Сонни. – Шошил
-
май тур, Люка Брази келсин, таъзирини беради 
уларнинг.
– Бир соатдан кейин такси билан етиб бора
-
ман, – деди Майкл.
У телефон гўшагини илди. Мана уч соатдирки, 
газета сотиляпти. Балки радиодан ҳам эшитти
-
ришгандир. Наҳотки, Люканинг ҳеч нарсадан ха
-
бари бўлмаса? Люка Брази қаёққа гумдон бўлдий
-
кин? Хейген ҳозир шу ҳақда ўйлаётганди. Бу савол 
Сонни Корлеонени ҳам ташвишга солаётганди.
Дон Корлеоне соат ўн беш дақиқа кам бешда 
зайтун мойи билан савдо қилувчи компания бош-
қарувчиси тақдим этган ҳисоб-китоб қоғозларини 
кўздан кечириб бўлди. Пиджагини кийиб, газета 
ўқиб ўтирган Фреддининг бошига чертиб қўйди.
– Гаттога айт, машинани келтирсин, – деди. – 
Ишни тугатдим. Уйга кетамиз.
Фредди норози оҳангда тўнғиллади.
– Машинани ўзим келтираман. Поли касал, 
қўнғироқ қилди, шамоллаб қолганмиш.
Дон Корлеоне ўйчан деди:
– Шу ойнинг ўзида учинчи марта шундай 
бўляпти. Бақувватроқ ҳайдовчи топишга тўғри 
келади, шекилли. Томга айтиб қўй.
Фред эътироз билдирди.
– Йўқ, Поли ишга ярайди. Ахир ҳар бир одам 
ҳам касал бўлиши мумкин. Машинани келтириш 
ҳам иш бўптими.


116
У чиқди. Дон Корлеоне деразадан ўғли тўққи
-
зинчи авеньюдан ўтиб, автомобиллар туради
-
ган жой томон бораётганини кўрди. Дон Хейген
-
га қўнғироқ қилиш учун бир оз ушланиб қолди. 
Хейгеннинг идорасидан ҳеч ким жавоб бермади. 
Кейин уйига қўнғироқ қилди. Уйда ҳам ҳеч ким 
телефонни кўтармади. Қизиқ. Дон яна деразадан 
қаради. Машина йўлакда турарди. Фредди маши
-
на қанотига суянган ҳолда қўл қовуштириб, мага
-
зинларга байрамолди савдосига келган одамларни 
томоша қиларди. Дон пиджагининг тугмасини қа
-
дади. Бош қарувчи унга пальтосини узатди, у раҳ
-
мат деб минғирлади ва зинапоядан пастга туша 
бошлади. Идора иккинчи қаватда эди.
Қиш бўлганлиги сабабли тез қош қорая бошла
-
ди. Йўлакдан отаси чиқиб келаётганини кўрган 
Фредди машинани айланиб ўтиб, рулга ўтирди. 
Дон Корлеоне машина эшигини очмоқчи бўлди, 
лекин фикридан қайтиб, бурчакдаги мева-че
-
ва сотиладиган бозорча томон юрди. Яқиндан 
бери бу унга одат бўлиб қолганди. Қиш пайти
-
да пештахталарда товланиб турган меваларни, 
сап-сариқ шафтолиларни, апельсинларни кўриб 
завқланарди. Мевафуруш уни хушмуомалалик 
билан қарши олди. Дон Корлеоне мевага қўл те
-
гизмас, бармоқлари билан кўрсатарди. Мевафу
-
руш фақат бир марта эътироз билдирди: дон тан
-
лаган шафтолининг бир ёни сал заҳаланган эди. 
Дон Корлеоне мева тўла қоғоз халтани олди, пу
-
лини тўлади, қайтимини олди ва машина томон 
юрди. Бурчакда, унинг қаршисида икки кимса 
пайдо бўлди. Дон Корлеоне яшин тезлигида ва
-
зиятни тушунди.
Нотаниш кимсалар қора пальто кийишиб, 
қора шляпаларини кўзигача тушириб олишга
-
ни учун уларни таниб олиш қийин эди. Лекин 


117
улар ҳисобдан янглишган эдилар. Дон Корлеоне 
чаққон ҳаракат қиларди. У қўлидаги қоғоз халта
-
ни улоқтирди-да, ўзининг оғирлигига мос бўлма
-
ган чаққонлик билан машина томон югураркан:
– Фредо! Фредо! – деб бақирди.
Фақат шундагина нотаниш икки кимса унга 
қараб автоматдан ўқ узишди. Биринчи ўқ дон 
Корлеоненинг орқасига тегди. Икки кураги ўрта
-
сига кимдир болға билан қаттиқ ургандай бўлди, 
шунга қарамасдан бор куч-қувватини тўплаб, 
машина томон шошилди. Яна икки ўқ думбаси
-
га тегди. Дон йўл ўртасида йиқилди. Қувиб кела
-
ётган икки кимса оёқлари остида сочилиб ётган 
мевалар устидан сакраб ўтиб, тугатиб қўя қолиш 
учун Донга яқинлаша бошладилар. Лекин орадан 
беш сония ҳам ўтмаган эдики, отасининг чинқи
-
риғини эшитган Фредерико машинадан отилиб 
чиқди. Нотаниш кимсалар йиқилиб ётган донга 
қараб яна шоша-пиша икки марта ўқ узишди. 
Бир ўқ Доннинг қўлига тегди, суягига ўтмади, 
иккинчиси ўнг сонига тегди. Жароҳатлар енгил 
бўлишига қарамасдан кўп қон кетди, дон қонга 
беланиб ётарди. У ҳушидан кетди.
Фредди отаси уни болаликдаги исмини айтиб 
чақираётганини, дастлабки икки ўқ овозини 
эшитди. Машинадан сакраб тушди-ю, тахтадай 
қотиб қолди, ҳатто автоматини елкасидан олиш
-
ни ҳам унутди. Қотиллар уни отиб ўлдиришлари 
мумкин эди. Лекин уларнинг асаблари дош бер
-
мади. Бурчакдан ўтиб ғойиб бўлдилар. Фредди 
қонга беланиб ётган отаси билан бир ўзи қолди. 
Ўткинчилар йўлакларга яшириндилар, кимдир 
ерга ётди, бошқалар қўрқишиб бир жойга тўпла
-
ниб олдилар.
Фредди қўлига қурол олмади. У карахт бўлиб 
қолганга ўхшарди. Фредди қон тўпланган кўл
-


118
макчага мукка тушиб ётган отасига маъносиз 
тикилиб турарди. Кўлмакча унга худди қора кўл
-
га ўхшаб кўринарди. У қоқшол теккан одамдай 
серрайиб туриб қолди. Аста-секин яширинган 
жойларидан одамлар чиқа бошладилар, шов-шув 
кўтарилди. Фредди пастга сурилиб кетаётганли
-
гини кўрган аллаким уни тортиб йўлак чеккасига 
ўтқазиб қўйди. Дон Корлеоне олдига оломон тўп-
ланди. Одамлар тўпланиб турган жойга сирена
-
сини чинқиртиртиб биринчи полиция машинаси 
келгандагина оломон тарқалди. Полиция кетидан 
«Дейли ньюс» газетасининг радио қурилмаси ўр
-
натилган машинаси етиб келди. Ундан суратчи 
сакраб тушди-да, қонга беланиб ётган дон Кор
-
леонени суратга ола бошлади. «Тез ёрдам» маши
-
наси пайдо бўлди. Суратчи ўтириб олиб, ҳўнграб 
йиғлаётган Фреддини суратга олишга киришди. 
У юзига, қалин лабларига, семиз бурнига кўз 
ёшни суртаётганини кўриш ачинарли ва кулгили 
эди. Оломон ичига фуқаро кийимидаги хуфялар 
келиб қўшилди. Аллақандай бир хуфя Фредди
-
нинг олдига чўккалаб ўтириб олиб, унга саволлар 
берарди. Фредди ҳамон ўзига келолмасди. Хуфя 
унинг чўнтагига қўл солиб, ҳамёнини олди. Ҳай
-
довчилик гувоҳномасига кўз югуртирди-ю, ше
-
ригига қараб ҳуштак чалди. Дарҳол фуқароча 
кийим кийган полициячилар Фреддини оломон
-
дан ажратиб қўйишди. Биринчи хуфя унинг ел
-
касидан автоматни олди. Фреддини турғизишиб, 
ҳеч қанақа белгиси бўлмаган машинага туртиб 
киритишди. Суратчи ҳамон ҳамма нарса ва ҳам
-
ма одамларнинг суратини оларди.
Суиқасд қилингандан кейин ўтган ярим соат 
вақт мобайнида Сонни Корлеоненинг телефони 
тўрт марта жиринглади. Биринчи бўлиб қўнғи
-


119
роқ қилган одам хуфя Жон Филипс эди. У Корле
-
онелар хонадонидан мояна олиб турарди. Воқеа 
содир бўлган жойга биринчи бўлиб етиб келган 
машинадаги хуфялар орасида у ҳам бор эди.
– Мени танияпсизми? – сўради у.
– Албатта, – жавоб берди Сонни. Хотини теле
-
фонга чақирган пайтда у мудраб ўтирганди.
Филипс бидирлаб шуларни айтди:
– Отангизни кимдир идораси ёнида отиб ке
-
типти. Ўн беш дақиқа бўлди. Отангиз тирик, 
лекин қаттиқ яраланган. Укангиз Фредди ҳозир 
Челсида, полиция бўлимида. Жавоб беришгач, 
унга врач чақиринг. Ҳар эҳтимолга қарши мис-
тер Корлеоне маълумот бера олар, деб касалхона
-
га кетяпман. Сизни хабардор қилиб тураман.
Соннининг хотини Сандро эрининг юзи оқариб, 
кўзлари шишадек совуқ ялтираганини кўриб:
– Тинчликми, нима бўпти? – деб сўради пичирлаб.
Сонни ундан нари сурилди ва телефонни тў
-
сиб ўтириб олди.
– Тириклиги аниқми?
– Аниқ. Кўп қон йўқотган. Шунга қарамасдан 
тузук. Бундан ёмонроқ бўлиши ҳам мумкин эди.
– Раҳмат, – деди Сонни. – Эртага эрталаб соат 
саккизда уйда кутиб туринг, мендан минг доллар 
олиб бориб беришади.
У икки қўли билан столга таяниб туриб қол
-
ди. Ҳеч қаёққа чиқмасликка ўзини мажбур қил
-
ди. Соннининг энг нозик жойи жаҳли чиққанда 
ўзини тута билмаслиги эди. Буни ўзи ҳам яхши 
биларди. Ҳозир ўзини тута билмаслик ҳалокатга 
дучор бўлиш билан баробар эди. Энг аввал Том 
Хейген билан боғланиш керак. Гўшакка қўл уза
-
тишга улгурмаганди, яна телефон жиринглади.
Бу гал қўнғироқ қилган «Дейли ньюс» ре
-
портёри эди. У исми-шарифини айтиб улгур
-
масданоқ Сонни гўшакни улоқтириб ташлади.


120
Кейин Хейгеннинг рақамини терди. Гўшакни 
хотини олди.
– Том уйдами? – сўради Сонни.
– Йўқ. Йигирма дақиқалардан кейин бўлади. 
Кечки овқатга келишини кутяпман.
– Менга қўнғироқ қилсин, – деди Сонни.
У вазиятга тўғри баҳо беришга, унинг ўрнида 
бўлганда отаси қандай йўл тутишини тасаввур 
этишга ҳаракат қилди. Суиқасд Солоццонинг 
иши эканлигига заррача ҳам шубҳа йўқ эди, ле
-
кин бирор кимсанинг катта мададига таянмаса 
Солоццо ҳеч қачон дондек одамга қўл кўтаришга 
журъат этолмасди. У ўйининг охирига етмаганди 
ҳамки, телефон учинчи марта жиринглади. Гў
-
шакдан юмшоқ, нозик овоз сўради.
– Бу Сантино Корлеонеми?
– Ҳа, менман, – жавоб берди Сонни.
– Том Хейген бизнинг қўлимизда, – деди қўнғи
-
роқ қилган одам. – Уч соатдан кейин қў йиб юбора
-
миз. У бизнинг таклифларимизни сенга етказади. 
Ҳозирча шошилма. Ортиқча кўнгилсизликнинг ке
-
раги йўқ. Бўлар иш бўлди. Ўйлаб иш қил. Қизиққон 
одамлигингни ҳамма билади. Ўзингни бос.
Телефондаги одамнинг овозида пичинг бор 
эди. Қўнғироқ қилган Солоццонинг ўзи бўлса ке
-
рак, лекин аниқ айтиш қийин эди. Сонни атайин 
қайғули овоз билан:
– Яхши, кутаман, – деди.
Солоццо гўшакни қўйди. Сонни катта олтин 
соатига кўз ташлади-да, оқ клеёнкага телефонда 
гаплашган вақтини ёзиб қўйди:
У ғамгин стол ёнидаги ўтирғичга ўзини ташлади.
– Нима гап, Сонни? – сўради хотини.
– Отамни отиб қўйишипти, – жавоб берди у.
Хотинининг юзидаги ваҳимани кўриб дағалроқ 
овозда қўшиб қўйди.


121
– Йиғлама, отам тирик экан. Ташвиш қилма, 
бошқа ҳеч нарса бўлмайди.
У Хейген ҳақида гапириб ўтирмади. Телефон 
тўртинчи марта жиринглади. Бу Клеменца эди. Гў
-
шакдан бақалоқнинг хириллаган овози эшитилди.
– Отанг билан бўлган воқеани эшитдингми? – 
сўради у. 
– Эшитдим, – деди Сонни. – Лекин отам тирик.
Узоқ жимликдан сўнг Клеменца энтикиб на
-
фас олди.
– Хайрият-е, худога шукур, минг қатла шукур.
Дарҳол шошиб сўради:
– Аниқ биласанми? Ўша ернинг ўзида, кўчада 
ўлипти, деб эшитдим.
– Аниқ, тирик, – деди Сонни. У Клеменцанинг ҳар 
бир сўзини бутун вужудини қулоқ қилиб тинглади. 
Клеменца ҳақиқатан ҳам ташвиш лангандай ту
-
юларди, лекин айни пайтда хизмат тақозоси ундан 
яхшигина артист бўлишни ҳам талаб қиларди-да!
– Энди сен иш бошлашинг керак, Сонни, – 
деди Клеменца. – Менга қанақа хизмат бор?
– Дарҳол бу ёққа кел, – буюрди Сонни. – Поли 
Гаттони ҳам олиб кел.
– Бошқа гап йўқми? – сўради Клеменца. – Бал
-
ки йигитларни касалхонага ва сенинг олдинг га 
жўнатиш керакдир?
– Йўқ, Поли Гатто билан етиб кел.
Орага жимлик чўкди. Клеменца баъзи бир 
нарсаларни тушуна бошлади. Сонни овозига та
-
биий тус берди.
– Дарвоқе, Поли қаерларда юрипти? Лаънати 
нима иш қиляпти?
Гўшакдаги бўғиқ овоз жим қолди. Клеменца 
анчадан кейин жавоб берди.
– Соғлигининг мазаси йўқ, шамоллаб қопти. 
Уйда ётипти. Қиш ичи оғриб чиқди.


122
Сонни дарров ҳушёр тортди.
– Кейинги ойларда неча марта ишга чиқмади?
– Уч-тўрт марта, – деди Клеменца. – Ҳар гал 
ўрнига бошқа одам юборишни Фреддига таклиф 
қилдим, у керакмас деди. Ташвишланишга ўрин 
йўқ эди, ўзинг биласан, ўн йилдан бери бинойи
-
дек ишлаб келаётганди.
– Тўғри, – деди Сонни. – Иккалангизни отам
-
нинг уйида кутаман. Полисиз келма. Йўл-йўла
-
кай учраб, олиб кел. Касалми, соғми, бунинг аҳа
-
мияти йўқ. Тушундингми?
Клеменцанинг жавобини кутмасданоқ гўшак
-
ни қўйди.
Хотини унсиз йиғларди. Сонни у томонга қа
-
ради-да, бўғиқ овоз билан:
– Ўзимизникилар сўрашса, отамнинг уйига, 
унинг шахсий телефони орқали қўнғироқ қи
-
лишсин. Бегона одамлар сўрашса, билмайман, 
деб айт. Томнинг хотини қўнғироқ қилса, эринг 
ишда бир оз ушланиб қолармиш, деб қўй, – деди. 
Бир оздан кейин: – Бирор гап бўлса қўнғироқ 
қил, лекин худа-беҳудага қўнғироқ қилма. Кейин 
йиғини бас қил, – деб қўшиб қўйди.
У уйдан чиқди.
Атрофга қоронғилик чўккан, декабрь шамоли 
ачитиб эсарди. Сонни ўзини зулмат қўйнига урди. 
Хиёбон атрофига ярим ҳалқа шаклида қурилган 
саккиз уйнинг ҳаммаси дон Корлеонега қарашли 
эди. Кираверишдаги икки уйда доннинг ишонч-
ли одамлари оила аъзолари билан яшашарди, би
-
ринчи қаватдаги уйлар бўйдоқларга берилган бў
-
либ, улар ҳам донга қарашли одамлар эди. Қолган 
олти уйдан бирида Том Хейген, яна бирида Сонни, 
учинчи оддийгина чоғроқ уйда дон Корлеоненинг 
ўзи яшарди. Қолган уч уй доннинг хизматни ту
-
галлаган, аммо зарурат туғилиб қолганда эшитган 


123
заҳотиёқ ёрдамга етиб келадиган дўстларига бе
-
пул берилганди. Боғ ичидаги бир парчагина бу ер 
ҳақиқатан ҳам қалъа сингари мустаҳкам эди.
Саккиз уйнинг ҳар бири устидаги прожектор
-
лар атрофни кундузгидек ёритиб турар, бу ерда 
бирор кимсанинг пусиб, яшириниб олиши мум
-
кин эмасди. Сонни бошқа томондан кирди ва 
ўзининг калити билан уйнинг эшигини очди.
– Ойи, қаердасиз? – чақирди у.
Онаси ошхонадан чиқиб келди. Димоққа қо
-
вурилаётган қалампирнинг иштаҳани қитиқлов
-
чи ҳиди урилди. Сонни онасини қўлидан ушлаб, 
стулга ўтқазди.
– Менга ҳозир қўнғироқ қилишди, – деди у. – 
Сиз ташвишланманг. Отам касалхонага тушиб 
қопти. Яраланган. Кийининг, отамнинг олдига 
борасиз. Ҳозир машина келади. Хўпми, ойижон?
Онаси унинг юзига тик қаради.
– Отангни отиб қўйишиптими? – сўради ойи си 
италян тилида.
Сонни «ҳа» дегандай бош қимирлатди. Она
-
си бир дақиқа тақводорлик билан бош эгди-да, 
ошхонага қайтиб кириб кетди. У онаси газни 
ўчириб, овқат пишаётган товани плита устидан 
олиб қўйиб, ошхонадан чиқиб, пиллапоядан ота
-
сининг ётоқхонасига кўтарилгунга қадар қараб 
турди. Кейин бурчакдаги катта хонага – отаси
-
нинг иш хонасига ўтди, махсус тайёрланган стол 
тортмасини очиб, телефон аппаратини чиқар
-
ди. Бу дон Корлеоненинг номаълум манзил бўй
-
ича номаълум одам номига расмийлаштирилган 
махфий телефони эди. Сонни дастлаб Люка Бра
-
зига қўнғироқ қилди. Ҳеч ким жавоб бермади. 
Кейин Бруклинда яшайдиган, дон Корлеонега 
бениҳоят содиқ бўлган иккинчи сaporegime Тес
-
сиога қўнғироқ қилди. Унга бўлган воқеани ай
-


124
тиб, ишончли одамлардан элликтасини танлаш 
тўғрисида кўрсатма берди. Бу одамларнинг бир 
қисмини бу ерга, Ланг-Бичга юбориш зарурлиги
-
ни, иш борлигини айтди.
– Клеменцаям ўйиндан чиқдими? – сўради Тессио.
– Ҳозирча Клеменцанинг одамларидан фойда
-
ланмоқчи эмасман, – жавоб берди Сонни.
Тессио гап нимадалигини тушунди, бир оз 
жим тургандан кейин:
– Мени кечиргин-у, Сонни, аммо сенга отанг 
айтадиган гапни айтмоқчиман. Қизиққонлик 
қилма, оғир бўл. Мен Клеменцанинг сотқинлик 
қилишига ишонмайман.
– Начора, раҳмат, – деди Сонни. – Бунга мен 
ҳам ишонмайман, аммо энг аввало ўзимизга 
ҳуш ёр бўлишимиз керак, тўғрими?
– Тўғри, – маъқуллади Тессио.
– Яна бир гап, – деди Сонни. – Хабаринг бор, 
Майкл Хановерда, дорилфунунда. Бостонда
-
ги одамларимиздан бирортасини жўнат. Уни бу 
ерга олиб келсин. Тўполонлар босилгунча биз би
-
лан бирга туради. Қўнғироқ қилиб, огоҳлантириб 
қўяман. Ҳар эҳтимолга қарши. Ҳозирги шароит
-
да ҳар нарсани кутиш мумкин.
– Маъқул, – деди Тессио. – Ҳозир топшириқла
-
рингни бажариб қўйиб, етиб бораман. Йигитла
-
римни танийсанми?
– Таниб оламан. – Сонни шундай деб гўшакни 
қўйди.
У девор ичига жойлаштирилган кичкина сейф-
ни очди. Тери муқовали алфавитли кўк китобча
-
ни қўлига олди. Истаган нарсасини топгунча уни 
варақлади. «Рей Фаррел. Рождество байрами
-
га 5000$». Бу сўзлар ёнида телефон рақамлари 
ёзилганди. Сонни рақамларни териб сўради:
– Бу Фаррелми?


125
– Ҳа, мен, – деган овоз эшитилди гўшакдан. 
– Мен Сантино Корлеонеман, – деди Сонни. 
– Сизга шошилинч бир илтимос бор. Иккита те
-
лефонни текшириб берсангиз. Кейинги уч ой 
мобайнида бу телефонлардан қайси телефонлар
-
га қўнғироқ бўлган ва бу телефонларга кимлар 
қўнғироқ қилган.
У Фаррелга Поли Гатто ва Клеменцанинг уй те
-
лефонларини айтди. 
– Бу жуда муҳим. Агар бугун билиб берсангиз, 
Рождество байрамини яна ҳам кўнгиллироқ ўт
-
казишингиз мумкин бўлади.
Энди бошни қотириб ўйлаш керак, бироқ ав
-
вал Люка Бразига яна бир марта қўнғироқ қи
-
лиш лозим эди. Яна ҳеч ким жавоб бермади. Бу 
Соннининг шубҳасини оширди. У шубҳали хаёл
-
ларни калласидан қувди. Люка бу хабарни эши
-
тиши биланоқ етиб келади. Сонни креслога ўзини 
ташлади. Бир соатдан кейин уйга одам сиғмай 
кетади. Уларнинг ҳар бирига топшириқ бериш 
керак. У ҳозир ниҳоят ўйлаб кўриш учун вақт 
топилгандагина даҳшатли воқеа юз берганини 
бутун вужуди билан ҳис этди. Бу ўн йил мобай
-
нида дон Корлеоне оиласига ва унинг салтанати
-
га нисбатан биринчи қарши чиқиш эди. Бу Со
-
лоццонинг иши эканлиги аниқ эди, лекин Нью-
Йорк даги энг йирик беш зодагонлар оиласидан 
ҳеч бўлмаганда биттасининг ёрдамига таянмаса, 
Солоццо бу ишга ҳеч қачон журъат этолмасди. Бу 
Татталь ялар оиласи бўлса керак. Демак, ё уруш 
бўлади ёки Солоццонинг таклифларини қабул 
қилган ҳолда тўла таслим бўлиш керак. Сонни 
ғамгин кулиб қўйди. Турк ҳамма нарсани мукам
-
мал ҳисобга олганди, бироқ омад ундан юз ўгир
-
ди. Дон тирик қолди, демак уруш бўлади. Кор
-
леонелар оиласининг куч-қудрати ва алоқалари, 


126
бунинг устига уларнинг ихтиёрида Люка Брази
-
дек хуфя борлиги ҳисобга олинса, уруш қандай 
тугашини аниқ тасаввур қилиш мумкин. Сонни 
яна шубҳага, ташвишга тушиб қолди. Люка Бра
-
зи қаёққа ғойиб бўлдийкин?


Достарыңызбен бөлісу:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   35




©www.engime.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет