УўК: 821. 111 Кбк: 84(7) п – 97 Пьюзо, Марио



Pdf көрінісі
бет5/35
Дата02.11.2022
өлшемі2,75 Mb.
#156299
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   35
Байланысты:
Марио Пьюзо Чўқинтирган ота ёхуд мафия сардори

ТЎРТИНЧИ БОБ
Майкл Корлеоне отасининг Лонг-Бичдаги уйи га 
яқинлашаркан, боққа кираверишдаги тор йўлак
-
ка кўндалангига оғир занжир тортиб қў йилганини 
кўрди. Саккиз прожектор ярим ҳалқа шаклидаги 
майдончани ёритиб турарди. Қайрилма йўл четида 
ўнга яқин машина қатор тизиб қўйилганди.
Занжирга ўтириб олган икки киши ўзаро суҳ
-
батлашаётганди. Майкл уларни танимади.
– Кимсан? – сўради улардан бири бруклинча 
талаффуз билан.
Майкл ўзини таништирди. Биринчи уйдан бир 
киши чиқиб, унга тикилиб қаради.
– Доннинг ўғли, – деди у. – Мен кузатиб қўяман.
Майкл унинг орқасидан юрди: уй эшиги олди
-
да уларни яна икки киши тўхтатди. Текшириб 
кўргач, ўтказиб юборишди.
Уй одамлар билан тўла эди. Майкл улардан 
бирортасини ҳам танимади. Меҳмонхонада Том 
Хейгеннинг хотини Тереза диванда қимирла
-
масдан сигара тортарди. Унинг олдида, стол
-


131
чанинг устида виски қуйилган стакан турарди. 
Диваннинг нариги чеккасида тунд Клеменца 
ястаниб ўтирарди. Caporegimeнинг юзидан ҳеч 
нарсани аниқлаб бўлмасди, лекин пешанасини 
майда тер қоплаган, бармоқлари орасидаги чай
-
налган сигара тупукдан қорайиб кетганди.
Клеменца Майклга ҳамдардлик билдириб, қў
-
лини қисаркан:
– Онанг касалхонада, отангнинг ёнида. Отанг 
тузук, ҳаммаси ўтиб кетади, – деди.
Поли Гатто ҳам келиб ундан ҳол-аҳвол сўради. 
Майкл унга синчковлик билан тикилди. У Поли 
отасининг шахсий соқчиси эканлигини билар
-
ди, лекин унга ҳали ҳеч ким Поли бугун шамол
-
лаб қолганлиги туфайли ишга чиқмаганлигини 
айт маганди. Полининг озғин буғдойранг юзида
-
ги безовталик ифодаси Майклнинг эътиборини 
тортди. У Гаттони ўз ишига пишиқ, ишончли, 
гапнинг мағзини дарҳол илғаб оладиган одам деб 
эшитганди. Бугун эса лапашанглик қилипти... 
Майкл уйда яна қандайдир одамлар тимирскила
-
ниб юришганини кўрди, лекин уларни танимади. 
Улар Клеменцанинг одамлари эмасди. Майкл ҳам
-
ма нарсани қиёслаб кўриб, Клеменца ва Гаттодан 
шубҳаланишаётганини тушунди. Поли суиқасд 
юз берган жойда бўлган деб ўйлаган Майкл унинг 
юзидаги майда тиришларга синчиклаб тикилди.
– Фредди тузукми? – сўради у.
Клеменца жавоб бердн:
– Укол қилишди, ҳозир ухлаяпти.
Майкл Хейгеннинг хотини олдига келиб эгил
-
ди-да, бетидан ўпиб қўйди. Азалдан уларнинг 
бир-бирига майллари бор эди.
– Томдан ташвишланма, – деб пичирлади 
Майкл Терезанинг қулоғига. – Ҳаммаси кўнгил
-
дагидай бўлади. Сонни билан гаплашдингми?


132
Тереза бир дақиқа унинг пинжига кирди, ке-
йин бош чайқади. Нозик, чиройли бу аёл итали
-
ялик эмас, кўпроқ америкаликларга ўхшарди. 
Ҳозир у жуда-жуда қўрқиб кетганди. Майкл уни 
қўлларидан тортиб, дивандан турғазди-да, ота
-
сининг ишхонасига етаклади.
Сонни ёзув столи орқасида бир қўлида сариқ 
дафтарча, иккинчи қўлида қалам билан ўтирарди. 
Унинг олдида фақат caporegime Тессио бор эди, 
холос. Майкл уни таниди ва уйдагилар кимнинг 
одамлари эканлигини, ҳовлидаги янги соқчилар 
қаердан пайдо бўлиб қолишганини дарҳол тушун
-
ди. Тессио ҳам дафтарча ва қалам ушлаб олганди.
Хонага кирганларни кўриб, Сонни ўрнидан 
турди ва Хейгеннинг хотинини секин қучоқлади.
– Қўрқма, Тереза, – деди. – Том тинч. Улар 
шунчаки Том орқали ўз таклифларини жўнатиш
-
моқчи, демак, уни қўйиб юборишади. Томнинг 
бу ишга дахли йўқ – у бизнинг адвокатимиз, хо
-
лос. Уни хафа қилишнинг фойдаси йўқ.
У Терезани бўш қўйди-да, Майклни ўзига тортиб, 
юзидан ўпиб қўйди. Бундан ўта таажжуб ланган 
Майкл акасини итариб юборди-да, илжайди: 
– Бир умр дўппослаб келдинг, энди бўлса бе
-
маврид эркалатасан.
Болаликда улар доим бир-бири билан уришиб 
ўйнашарди.
Сонни елка қисди.
– Биласанми, Хановерда йўқлигингни эшитиб 
беҳад ташвишландик. Сени ўлдириб кетишса, 
менинг парвойимга ҳам келмайди-я, лекин ойи-
мизга нима дейман. Отам тўғрисидаги гапни 
минг бир изтироб билан айтганим ҳам етар.
– Ойим тузукми?
– Жуда яхши, – деди Сонни. – Бундай воқеа
-
га биринчи марта дуч келаётгани йўқ. Мен ҳам. 


133
Сен ҳеч нарсага ақлинг етмайдиган кичкина бола 
пайтингда бундай воқеалар кўп бўлган. Кейин 
тинч яшай бошлаганмиз. – У жим қолди, кейин қў
-
шиб қўйди: – Ойим касалхонада, отамнинг ёнида. 
Врачлар отамни тузалиб кетади дейишяпти.
– Балки биз ҳам бориб келармиз? – сўради Майкл.
Сонни бош чайқади.
– Ҳамма иш бир ёқлик бўлмагунча уйдан чи-
қиш йўқ.
Телефон жиринглади. Сонни гўшакни олиб, 
бутун вужудини қулоқ қилиб тинглади. Майкл 
беихтиёр столга яқинлашиб, сариқ дафтарча
-
га қаради. Унга саккиз кишининг исм-шарифи 
ёзилганди. Солоццо, Филипп Татталья ва Жон 
Таттальялар биринчилар қаторида туришарди. 
Майклнинг устига қайноқ сув қуйгандай бўлди. 
Демак, у кирганда Сонни ва Тессио гумдон қили
-
ниши керак бўлган одамларнинг рўйхатини ту
-
зишаётган экан-да!
Сонни гўшакни қўйди.
– Меҳмонхонада кутиб туринглар, майлими? – 
деди Тереза билан Майклга. – Тессио иккаламиз 
баъзи бир нарсаларнн ҳал қилиб олишимиз керак.
Хейгеннинг хотини йиғламсираб сўради:
– Ҳозир Том тўғрисида қўнғироқ қилишмадими?
Тереза қўрққанидан қалтирарди. Сонни унинг 
елкасига қўл ташлади-да, эшик томон етаклади.
– Унга ҳеч нарса бўлмайди, мен сўз бераман, – 
деди у. – Меҳмонхонада кутиб тур. Бирор хабар 
бўлса, дарров чиқиб айтаман.
– Сонни унинг орқасидан эшикни ёпди. Майкл 
энди тери қопланган катта креслога ўтириб ол
-
ганди. Сонни унга тез ўткир қараш қилди-да, 
столга келиб ўтирди.
– Менга қара, Майк, – деди у. – Бу ерда қолсанг 
шундай нарсаларни эшитасанки, кейин хафа бў
-
либ юрасан.


134
Майкл сигара тутатди.
– Балки керак бўлиб қоларман.
– Э, йўқ, – эътироз билдирди Сонни. – Сени 
бу ишларга аралаштирсам, отам мени бир умр 
кечирмайди.
Майкл сакраб ўрнидан туриб кетди.
– Менга қара, тўнка, у менинг ҳам отам бўлади. 
Ахир мен ҳам ёрдам бера оламан-ку! Бунинг учун 
албатта кимнидир отиш керакми? Мен бошқа 
йўл билан ёрдам бераман. Мен билан ёш боладек 
гаплашишни ҳам йиғиштир. Мен уруш кўрган
-
ман. Яраланганман. Эсингдан чиқдими? Одам
-
ларни, японларни ўлдирганман. Нимадан қўрқа
-
сан? Ҳушидан кетиб қолади, деб қўрқяпсанми?
– Балки ҳозир «Қўлингни кўтар!» деб буйруқ 
ҳам берарсан? – кулди Сонни. – Бўпти, қолсанг, 
қол, телефонга қараб турасан. – У Тессиога ўги
-
рилди. – Ҳозир бизга ўта зарур бўлган маълумот
-
ни айтишди. – Сонни Майклга қаради. – Кимдир 
отамни уларга рўпара қилиб қўйган. Балки Кле
-
менцадир, балки Поли Гаттодир. Нима учундир у 
худди шу бугун ўчакишгандай касал бўлиб қолди. 
Уларни отамга рўпара қилиб қўйган одамнинг 
кимлигини мен аллақачон билиб олдим. Қани, 
кўрайлик-чи, сенинг миянг қанақа ишларкин, 
ахир сен маълумотли одамсан. Айт-чи, бизни Со
-
лоццога сотган одам ким?
Майкл жойига ўтирди-да, кресло суянчиғига 
ўзини ташлади. Шошилмасдан билган нарсала
-
рининг ҳаммасини хаёлидан бирма-бир ўтказа 
бошлади. Корлеонелар салтанатида Клеменца 
consigliori лавозимида эди. Клеменцанинг милли
-
онер бўлиб қолишига дон Корлеоне ёрдам берган, 
йигирма йилдан ортиқ вақтдан бери Клеменца 
доннинг яқин дўсти. Ташкилотдаги муҳим бўғин
-
лардан бири унинг қўлида. Хўш, Клеменца донга 


135
сотқинлик қилиб нима ютиши мумкин? Пулми? У 
жуда бой, аммо очкўзлик, бойиган сари янада бой
-
роқ бўлишга интилиш одамларга хос нарса-ку! Ҳо
-
кимиятми? Ёки эски дилсиёҳликлар учун, етарли 
қадрланмаганлиги учун ўч олмоқчи бўлганми? Ёки 
лавозимига Хейген тайинлангани билан келиша 
олмадими? Ё иш нуқтаи назаридан қараб, Солоц
-
цо устун чиқади, деб ўйладимикин? Йўқ, Клеменца 
сотқин бўлиши мумкин эмас эди. Шу пайт Майкл 
Клеменца ўлишини истамаётганлиги учун ҳам 
шундай ўйларга бораётганлигини тушуниб қолди. 
Майкл болалик пайтида бақалоқ Клеменца унга 
совғалар олиб келарди, отаси банд бўлса, у билан 
сайр қиларди. Йўқ, Клеменца эмас.
Айни пайтда Солоццо Корлеонелар томони
-
дан худди Клеменцага ўхшаган одамни оғдириб 
олишга уринган бўлиши ҳам мумкин.
Поли Гатто. У ҳали бойлик орттириб улгургани 
йўқ. Яхши ходимлар қаторида тез ўсяпти, лекин 
ҳамма нарсага эришгунча кўп йиллар ўтиши ке
-
рак. Поли ёш, демак, ҳокимиятга интилади. Ҳа, 
Поли сотқинлик қилгани ишончлироқ... Майкл 
у билан бирга мактабга, олтинчи синфга борган 
чоғларини эслади-ю, кошкийди Поли бўлмаса, 
деб қолди.
У бошини чайқаб:
– Униси ҳам эмас, буниси ҳам, – деди.
Соннига сотқиннинг кимлиги аниқлиги учун 
ҳам шундай деди. Агар Майклга ҳукм чиқариш
-
га тўғри келганда эди, у Поли Гаттони айбдор деб 
топарди. Сонни кулиб қўйди.
– Ўзингни бос, – деди у. – Клеменцанинг ҳамма 
иши жойида. Сотқин – Поли.
Майкл Тессионинг енгил нафас олганини, кўнг-
ли ўрнига тушганини сезиб қолди. У ўзи caporegime 
бўлганлиги учун ҳам қуролдош дўсти сифатида 


136
Клеменцанинг ташвишини қилаётганди. Бундан 
ташқари энг юқори поғонада хиёнат юз бермаган 
экан, демак, аҳвол унчалик жиддий эмас.
– Эртага йигитларга жавоб берворсам бўлаве
-
радими? – сўради Тессио.
– Индинга жавоб берасан, – деди Сонни. – Ун
-
гача Поли ҳақида ҳеч ким ҳеч нарса билмасли
-
ги керак. Ҳозир эса узр, мен укам билан шах
-
сий ишларимиз ҳақида оға-иниларча гаплашиб 
олмоқчиман. Меҳмонхонада кутиб тур, хўпми? 
Рўйхатни кейин тугатамиз. Камчилигини Кле
-
менца билан тўлғазасизлар. 
– Тушунарли, – деди Тессио.
У хонадан чиқди.
– Сотқин Поли эканлигини қаёқдан билдинг? 
– сўради Майкл.
– Телефон компаниясида одамларимиз бор, – 
тушунтирди Сонни. – Полининг кимлар билан 
гаплашганини текширтирдик. Клеменцанинг 
телефонини ҳам текширтирдик. Шу ойнинг ўзи
-
да Поли уч марта касал бўлиб ишга чиқмади. 
Шу кунлари унга отамнинг идораси қаршиси
-
даги автомат-телефондан қўнғироқ қилишган. 
Бугун ҳам қўнғироқ қилишипти. Поли ишдами 
ёки унинг ўрнига бошқа одам ишлаяптими, деб 
текширишган. Эҳтимол бошқа бирор сабаблар 
билан қўнғироқ қилишгандир. Энди бунинг аҳа
-
мияти йўқ, – Сонни жунжикиб кетди. – Худога 
шукурки, сотқин Поли бўлиб чиқди. Клеменца
-
сиз аҳволимиз мушкул бўларди.
– Демак, уруш бўлади, шунақами? – сўради 
Майкл ишонқирамай.
– Аввал Том қайтиб келсин, – деди Сонни унга 
қараркан ғазаб билан. – Ҳа, агар отам қаршилик 
қилмаса уруш бўлади.
– Нега энди отам фикрини айтишини кутмас
-
лигимиз керак? – сўради Майкл.


137
Сонни унга шубҳа билан қараб қўйди.
– Медалларни қанақа хизматларинг учун ол
-
гансан? Ахир биз душманларимизга нишон бў
-
либ турибмиз-ку! Жанг қилиш керак. Фақат Том
-
ни қўйиб юборишмайди, деб қўрқаман.
– Нега? – таажжубланди Майкл.
Сонни шошмасдан тушунтирди:
– Улар отамни ўлган деб ўйлашганди. Томни 
ушлаб кетишдан мақсадлари эса энди улар мен 
билан битим тузиш учун Томни воситачи қилиб, 
ундан менга битим шартларини бериб юбориш
-
дан иборат эди. Отам тирик бўлгандан кейин, 
мен уларнинг шартларига кўнмаслигимни тушу
-
нишади. Демак, Том ҳам уларга керак эмас. Уни 
қўйиб юборишлари ҳам, ўлдиришлари ҳам мум
-
кин – буни Солоццо ҳал қилади. Агар ўлдиришса, 
қўрқитиш учун, биз билан ҳазиллашмаётганли
-
гини кўрсатиш учун ўлдиришади.
– Нега энди сен билан шартнома тузиш мум
-
кинлигига Солоццонинг ишончи комил? 
Бирдан Соннининг жаҳли чиқди, аммо дарров 
жавоб бермади.
– Бир неча ой илгари Солоццо уйимизга келиб, 
наркотик моддалар билан савдо қилишни йўлга 
қўйишга қўшилишимизни таклиф қилди. Отам 
унинг таклифини рад этди. Суҳбат пайтида мен 
бир ножўя гап айтиб қўйдим. У мени битим ту
-
зишга қарши эмаскан, деб ўйлади. Мен ана шу 
тарзда хатога йўл қўйдим. Ахир отам менга оила 
ичидаги қарама-қаршиликларни дунёда ҳеч бир 
одам билмаслиги керак, деб қайта-қайта тушун
-
тирганди-да! Солоццо ўйлаганки, агар оила бош-
лиғини ўртадан олиб ташласа, мен унинг ком
-
паниясига қўшиламан. Отамиз бўлмаса оиламиз 
ҳозиргидан энг камида икки марта кучсиз бўлиб 
қолади. Мен унингсиз ҳам оилавий ишни қўлда 


138
сақлаб қолиш мақсадида ҳаёт учун эмас, ўлим 
учун кураш олиб боришга мажбур бўлардим. 
Келажак наркотиклар билан савдо қилувчилар 
қўлида. Биз бир битимга келишган бўлардик. 
Солоццо шахсий манфаатларини ўйлаб отамни 
ўлдиришни буюрмаган, у бунга ишнинг кўзини 
биладиган одам сифатида қўл урган. Мен ҳам 
иш манфаатлари юзасидан у билан ҳамкорлик 
қилган бўлардим. Албатта, у мени ишга яқин
-
лаштирмасди, ҳар эҳтимолга қарши четроқда 
ушлаб турарди. Агар мен унинг шартларини қа
-
бул қилсам, икки йилдан кейин фақат ўч олиш 
мақсадида у билан уруш қилишимга бошқа ои
-
лалар йўл қўймасликларини яхши биларди. Усти
-
га-устак Таттальялар оиласи у томонда.
– Агар улар отамни отиб ўлдириб қўйишганда 
нима бўларди? – сўради Майкл.
– Солоццони бари бир ўлдираман, – лўнда қи
-
либ жавоб берди Сонни. – Ҳеч нарса мени бу йўл
-
дан қайтара олмайди. Майли, Нью-Йоркдаги беш 
улкан оиланинг ҳаммаси менга қарши чиқиш
-
син. Ҳамма Таттальяларни битта қолдирмасдан 
тиғдан ўтказаман. Ҳаммамиз бирга қурбон бўл
-
сак ҳам майлига.
– Отам бошқача йўл тутган бўларди, – деди се
-
кин Майкл.
Сонни жаҳли чиқиб бақирди:
– Биламан, лекин отамдек бўлишимга ҳали 
узоқ. Фақат сенга шуни айтиб қўяйки, яқин ма
-
софада жанг қилишда мендан зўрини топиш 
қийин. Буни отам ҳам билади. Тессио ва Клемен
-
ца ҳам билади. Солоццо ҳам билади. Биринчи 
марта одам ўлдирганимда ўн тўққиз ёшда эдим. 
Оиламиз уруш олиб бораётганда, мен отамнинг 
ёрдамчиси эдим. Бунақа ишларга кўникиб кет
-
ганман. Шундай бўлгач, ҳеч нарсадан қўрқмай
-


139
ман. Бунинг устига ҳамма кучлар бизнинг қўли
-
мизда. Эҳ, агар Люка билан алоқа боғлай олгани
-
мизда эди!
– У ҳақиқатан ҳам кучлими? – қизиқиб сўради 
Майкл. – Унга шунчалик кўп нарса боғлиқми?
Сонни бош қимирлатди.
– Ёлғиз унинг ўзи бутун бир армияга тенг. Уни 
учала Таттальяларга қарши қўймоқчиман. Вир
-
гилий Солоццо билан ўзим шуғулланаман.
Меҳмонхонадан аёл кишининг чинқиргани 
эшитилди. Жин урсин, ўйлади Майкл, ахир бу 
Томнинг хотини-ку! У эшикка отилди. Диван 
олдида одамлар тўпланиб турарди. Том Хейген 
хижолат тортиб, Терезани қучоқлаб олганди. Те
-
реза ҳўнграб йиғларди. Эрини кўриб, қувонгани
-
дан чинқирганини Майкл тушунди. Том Хейген 
хотинининг қўлини олиб, уни диванга ўтқазди. 
Майклга хўмрайганча кулимсиради:
– Сени кўрганимдан хурсандман, Майк, жуда 
хурсандман, – деди-да, йиғлаб ўтирган хотинига 
қарамасдан, ишхонага кириб кетди. У шунча йил 
Корлеонелар оиласида бекорга яшамаган, ўйлади 
Майкл ажойиб бир ғурур билан. Қанчалик тааж
-
жубланарли бўлмасин, дон унга ҳам, шунингдек, 
Соннига ҳам ўз таъсирини ўтказипти.


Достарыңызбен бөлісу:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   35




©www.engime.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет